Суяров Акрам Амиркуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражада бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёдан олинган флавоноид ва полисахарид препаратларининг аллергияга қарши ва иммуномодулловчи хоссаларини баҳолаш», 14.00.36–Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib209.
Илмий раҳбар: Батирбеков Акрам Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.30.08.2018.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Ирсалиева Фатима Хуснутдиновна, тиббиёт фанлари доктори; Юлдашев Илхом Рузиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шахмурова Гульнара Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Федерал тиббий-биологик агентлиги Иммунология институти давлат илмий маркази (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёданолинган флавоноидлар ва полисахаридлар препаратларининг аллергияга қарши ва иммунмодулловчи таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашёдан олинган флавоноидлар ва полисахаридларнинг аллергия жараёнида Н1- гистамин рецепторларини ўраб олиши ва иммунитет кўрсаткичларини мутаносиб равишда меъёрлаштириши аниқланган;
«Аллергодаф» препаратининг аллергияда гистаминга қарши таъсири исботланган;
«Иммунокор» препаратининг антитело ҳосил қилувчи ҳужайралар фаоллигини кучайтириши аниқланган;
«Иммунокор»нинг қон яратувчи ҳужайралар пролиферациясини кучайтириши, фагоцитоз жараёнини фаоллаштириши ва секинлашган типдаги юқори сезувчанлик реакциясини сустлаштириши аниқланган;
«Иммунокор» препаратининг ўткир токсик гепатит ҳолатида иммунитет кўрсаткичлари ўзгаришларига иммунмодулловчи таъсири аниқланган;
«Иммунокор» препарати in vitro тестида СОЎКли беморларнинг иммунокомпетент ҳужайраларини фаоллаштириши ҳамда цитокинлар миқдорини меъёрлаштириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёдан олинган флавоноидлар ва полисахарид препаратларининг аллергияга қарши ва иммунмодулловчи таъсирини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Иммунитетни стимулловчи фаолликка эга бўлган дори воситасини олиш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 05482, 05.09.2017 й.) Ўсимлик моддалари кимёси институтининг дори воситалари тажриба ишлаб чиқариш корхонаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 8н-з/43-сон маълумотномаси). Мазкур патент самарадорлиги жиҳатидан хориж аналогидан қолишмайдиган, импорт ўрнини босувчи, иммуностимулловчи фаолликга эга ва мамлакатимиз бозорини маҳаллий хомашёсидан олинадиган зарарсиз арзон дори воситалари билан бойитишга имкон яратди;
«Уч бўлакли қорақиз ўтидан олинган «Иммунокор»нинг иммуномодулловчи восита сифатида қўллаш истиқболлари» мавзусидаги услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 1 майдаги 8н-р/100-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма иккиламчи иммунтанқислик жараёнларида иммун тизими ҳолатини меъёрлаш учун хизмат қилган;
«Уч бўлакли қорақиз ўтидан олинган «Аллергодаф»нинг аллергияга қарши восита сифатида қўллаш истиқболлари» мавзусидаги услубий қўлланмаси тасдиқланган (Фармакология қўмитасининг 2014 йил 18 ноябрдаги 5-сонли баённомаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 1 майдаги 8н-р/101-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўз вақтида аллергияга қарши даволаш чора-тадбирларини амалга оширишга хизмат қилган;
маҳаллий хомашёдан олинадиган флавоноидлар ва полисахаридларнинг аллергияга қарши ва иммунмодулловчи хусусиятли, самарадорлиги жиҳатидан хориж аналогидан қолишмайдиган, импорт ўрнини босувчи дори воситаларини баҳолаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Ўсимлик моддалари кимёси институтининг дори воситалари тажриба ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 8н-з/43-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар маҳаллий хомашёдан олинган, иммунстимулловчи фаолликка эга бўлган ўсимлик дори воситаларини ишлаб чиқариш харажатларини 20%га арзонлаштиришга, самарадорлигини эса, хориж аналогларидан 15-20%га юқори бўлишига ва ортиқча меҳнатни 3 марта қисқартиришга имкон яратган.