Sayt test rejimida ishlamoqda

Раббимова Дилфуза Таштемировнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гўдак болаларда сепсиснинг ривожланиш омилларини, диагностикасини, даволаш ва реабилитациясини комплекс баҳолаш», 14.00.09–Педиатрия ва 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Tib67.

Илмий маслаҳатчилар: Алимов Анвар Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06. 2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлиддин Сайфиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Вахидов Алишер Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мусаходжаева Дилорам Абдуллаевна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гўдакларда сепсиснинг хавф омилларини аниқлаш, эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқиш, даволаш ва реабилитация тактикасини оптималлаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор учувчан мойли кислоталари ва қўзғатувчиларга антиген боғловчи лимфоцитларни аниқлаш орқали гўдак болаларда сепсис этиологик омилини ташхислашга бўлган янгича ёндашув такомиллаштирилган;

гўдакларда респиратор, ошқозон-ичак ва асаб тизими шикастланиши  билан намоён бўлган тизимли яллиғланиш синдроми ва полиорган етишмовчилик ривожланиши исботланган, полиорган етишмовчиликни ташхислаш ва уларнинг эндотоксикоз кўрсаткичлари билан боғлиқлигини кўрсатишда тўқималарга антиген боғловчи лимфоцитларни аниқлашнинг юқори диагностик самарадорлиги асосланган;

МНС перинатал шикастланиши бўлган сепсисли гўдакларда вегетатив мувозанати регуляциясининг парасимпатик бўғин сусайиши ва симпатик бўғин ўта таранглашуви томон оғиши натижасида организмнинг аввал-бошданоқ заифлашувининг ўрни исботланган;

махсус лаборатор ташхис мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда эндоген интоксикация, лейкоцитлар спонтан агломерацияси ва нейтрофиллар ядроли сегментация кўрсатқичлари аниқланган;

илк бор гўдакларда сепсисда иммун ва цитокин мақомларнинг характерли ўзгаришлари, IL-1Ra интерлейкин рецепторли антогонисти миқдорининг иммунсупрессор реакциялари устуворлигидан дарак берувчи CD8+ ва CD3+-лимфоцитлари билан боғлиқлиги аниқланган;

ичаклар селектив деконтаменацияси, нейропротекция, қонни ультрабинафша нурлантириш ва дискрет плазмаферез кабиларни ўз ичига олган гўдакларда сепсисни дифференциал даволашнинг патогенетик асосланган дастурлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

гўдакларда сепсисни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

«Гўдаклардаги сепсисда мослашув механизмларини баҳолашнинг ташхислаш аҳамияти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 22 ноябрдаги 8п-р/181-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сепсис кечишининг оғирлик даражасини аниқлаш ва касаллик кечишини башорат қилиш имконини берган;

«Гўдакларда сепсисни даволаш тактикасини такомиллаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 8п-/16-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма даволаш натижаларини сезиларли ошириш, касал боланинг антиген юкламасини пасайтириш, ичакларнинг табиий детоксикация қобилиятини тиклаш ва беморларнинг мослашув имкониятларини юқори босқичга кўтариш имконини берган;

гўдакларда сепсисни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш ва даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд тиббиёт институти 1-сон клиникаси, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 8п-/16-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сепсис билан касалланган гўдаклардаги ўлим кўрсаткичини 15,4% дан 4,8% гача, шифохонада даволаниш муддатини 3,9 кунга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish