Мухамадиева Лола Атамуродовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги сурункали носпецифик ўпка касалликларининг ташхиси, даволаш ва профилактикасига ёндашишни такомиллаштириш», 14.00.09–Педиатрия, 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Tib66.
Илмий маслаҳатчилар: Алимов Анвар Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Инобат Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Абдурашид Журакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Халқлар дўстлиги университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: болалардаги сурункали носпецифик ўпка касалликларини клиник-патогенетик кечиш механизмларини таҳлил қилиш ҳамда касалликнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бронх-ўпка системаси ривожланиш нуқсонлари бўлган болаларда касалликнинг клиник симптомлари инфекция қўшилгандан сўнг, БЭК, СДЭБда эса ўпкадаги узоқ давом этган яллиғланишдан кейин юзага келганлиги аниқланган;
СНЎКнинг патогенезида касаллардаги метаболик ўзгаришлар мембранадестабиллашуви жараёнларининг ривожланишидаги (липидларнинг перекисли оксидланишнинг активлашиши ва антиоксидант тизим дефицити) роли аниқланган;
СБ ривожланишида ва прогрессивланиб боришида Т-ҳужайравий иммунитетнинг ва нейтрофиллар функционал активлигининг пасайиши ёшга боғлиқлиги исботланган;
сурункали бронхитга қисман мойиллик бўлган генетик маркёрлар аниқланган, IRF-4 гени мутант генотипи ташувчиларида касалликни келиб чиқиш хавфи аниқланган;
илк бор СНЎК бўлган болаларда озонотерапия, лазеротерапия ва уларни бирга қўллаш, респиратор тракт макрофагал ҳужайралари аутотрансплантациясини қўллаш ишлаб чиқилган ва асосланган;
БЭКнинг операциядан олдинги даврдаги озон ва лазеротерапия биргаликда қўлланилганда хирургик даволаш самарадорлиги ошиши аниқланган.
VI. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда СНЎКнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Эндобронхиальное лечение озонированным физраствором и арсенид-галлиевым лазером хронической пневмонии у детей» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 8Н-з/131-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланмадаги тавсиялар болалардаги СНЎКда озонотерапия билан лазеротерапия бирга қўлланилганда касалликнинг бронхлар ва ўпкадаги яллиғланиш жараёнини қисқа муддатда бартараф қилишга ва касалликнинг авж олиш даврини қисқартиришга олиб келган;
«Аутотрансплантация макрофагальных клеток респираторного тракта в лечении хронической пневмонии у детей» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 8Н-з/131-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ремиссия муддатини узайтирган ва касалхонада ётувчи беморлар сонини камайтирган, бу эса ўз навбатида беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
сурункали бронхити бор болаларни генетик мойиллик факторлари АДСС 15.25.1 рақамли “Разработка новых подходов к диагностике, лечению и профилактике хронического бронхита у детей” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 8Н-з/131-сон маълумотномаси). Натижада амалиётга врачлар учун сурункали бронхитга мойиллик факторлари бор болалар учун алгоритм ишлаб чиқилган ҳамда ушбу алгоритм хавф гуруҳидаги болаларга профилактик чоралар олиб борилган;
болаларда СНЎКнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикаси қўллаш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институти биринчи клиникаси Болалар бўлими ва Самарқанд давлат тиббиёт институти иккинчи клиникаси Торакал хирургия бўлими, Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси, ТошПМИ клиникаси Болалар хирургияси бўлимларида татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 8Н-з/131-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган диагностика алгоритмлари ва ўтказилган комплекс даво муолажалари натижасида шифохонада даволаниш муддатини ўртача 4,3 ўрин кунига қисқартириш ҳамда хирургик муолажалардан сўнг ўлим ҳолатини камайтириш имконини яратган.