Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуракулов Хусан Анваровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларнинг экологик ҳуқуқий онгини шакллантириш жараёни», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fal109.

Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хукумов Абдухалим, фалсафа фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларнинг экологик ҳуқуқий онгини шакллантиришнинг фалсафий-назарий муаммоларини тадқиқ этиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экологик ҳуқуқий билимлар трансформациясида ахборот таъсирчанлигини оширишда дидактик воситалар, медиа лойиҳалар, уяли алоқа воситаларининг ёшларда экоҳушёрлик даражасини юксалишига олиб келиши аниқланган;

ёшлар экологик ҳуқуқий онгини шакллантиришда дифференциал ёндашувни экологик фаоллик, масъулият, бурч сингари сифатлари билан миллий анъана, ҳуқуқий мерос, диний-экологик қадриятлар каби ижтимоий ментал хусусиятларининг диалектик алоқадорлиги асосланган;

ёшларнинг экологик ҳуқуқий онгини ривожлантиришда таълим-тарбия институтлари фаолиятини уйғунлаштиришнинг потенциал имкониятлари (имтиёз, рағбат, ҳамкорлик) соҳадаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан функционал боғлиқлиги очиб берилган;

ёшлар экологик ҳуқуқий онгини шакллантиришда ғайриэкологик, девиант ҳаракатлар ва нигилистик кайфиятнинг олдини олиш ҳамда экологик фаолликни рағбатлантиришнинг ҳудудий ва миллий кўникмаларни автоматлаштирилиши  асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ёшларнинг экологик ҳуқуқий онгини шакллантириш жараёни бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

экологик ҳуқуқий билимлар трансформациясида ахборот таъсирчанлигини ошириш бўйича илгари сурилган илмий, амалий ва методологик ғоялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Аслидай асранг” эфир эшиттириши  ва “Dunyo bo‘ylab” каналида “Мувозанат” номли махсус кўрсатувнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 5 декабрдаги O‘z/R-1-128-сон ва 2018 йил 6 январдаги 08-14-07-сон маълумотномаси). Бу ёшлар ўртасида экологик ҳуқуқий онгни ривожлантиришга доир илмий, амалий ва методологик ғояларнинг кенг тарқалишига хизмат қилган;

ёшлар экологик ҳуқуқий онгини ривожлантиришда дифференциал ёндашувнинг  ижтимоий ментал хусусиятлари бўйича илгари сурилган илмий, методологик ғоялардан Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг “Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятини янада такомиллаштиришга йўналтирилган асосий ташкилий-ҳуқуқий, назорат-аналитик ва амалий тадбирлар дастури ва 2017 йилда дастурий масалаларни самарали амалга ошириш” номли аҳоли ўртасида ўтказиладиган экологик чора-тадбирлар иш режасининг иккинчи – “Атроф-табиий муҳит масалалари бўйича қабул қилинган қонунларни ва бошқа давлат ҳужжатларининг амалиётга татбиқ қилинишини таъминлаш бўйича тизимли ишларни жорий қилиш ва ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш ва ривожлантиришда кўмаклашиш” бўлимнинг 46-қисми, учинчи – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ушбу мақсадлар учун бериладиган ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг ижроси юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш” бўлимидаги 75-қисми ва тўртинчи – “Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш” бўлимидаги81; 83; 86; 89-қисмларида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2017 йил 27 сентябрдаги 09/404-сон маълумотномаси). Бу аҳолининг экологик маданиятини оширишга, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга имконият яратган;

ёшлар экологик ҳуқуқий онгини шакллантиришда таълим-тарбия институтлари фаолиятини уйғунлаштиришнинг потенциал имкониятлари бўйича келтирилган илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан иш режанинг 74-бандида белгиланган вазифалар ижросини бажаришда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган экологик тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар жараёнида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 22 июндаги 04-13/3323-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва экологик ҳуқуқий онгини оширишга, шунингдек, Ват3анимиз табиатини асрайдиган, атроф-муҳит мусаффолигига тўғри ёндаша оладиган чинакам содиқ ёшларни тарбиялашга имконият яратган;

ёшлар экологик ҳуқуқий онгини шакллантиришда ғайриэкологик, девиант ҳаракатларни чегаралаш, тақиқлаш ва жазолаш ҳамда экологик фаолиятни рағбатлантиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 2-ярим йиллигидаги фаолиятини самарали амалга ошириш тадбирлар дастурининг тўртинчи – “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш” номли бўлимнинг 51-банди ва ўн биринчи – “Ижтимоий ҳаётда оммавий ахборот воситалари самарадорлигини ошириш” деб номланган бўлимнинг 113-бандидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 03-01/1-4162-сон маълумотномаси). Бу Республикамиз ёшларининг экологик ҳуқуқий дунёқараши ва маданиятини интенсив ривожлантиришга самарали хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish