Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоев Муҳиддинжон Марифовичнинг

фалса фадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшларнинг ахлоқий маданиятини юксалтиришнинг фалсафий концептуал таҳлили», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика) (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.Fa194.

Илмий раҳбар: Исмоил Саифназарович Саифназаров, фалсафа фанлари доктори профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Усмон Ҳосилович Қорабоев, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бозоров Дилмурод Мирзарасулович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бугунги глобаллашув шароитидаЎзбекистонда ёшлар ахлоқий маданиятини юксалтириш омилларини ижтимоий-фалсафий таҳлил этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ёшлар ахлоқий маданияти тизими моделлари миллий менталитетнинг бағрикенглик ва жамоавийлик талаблари асосида такомиллаштирилган;

ёшлар аҳлоқий маданиятини ривожлантириш стратегиясининг прагматик омилини кучайтириш ижтимоий ва шахсий манфаатлар уйғунлиги ва шахснинг профессионал маъсулиятини ошириш йўли билан таъминланиши  мумкинлиги исботланган;

ёшлар ахлоқий маданиятини юксалтиришнинг касби ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ илм-фан, таълим соҳасининг ҳамда ўқитувчиларнинг жамиятимиздаги мавқеини ошириш мақсадида “Ўқитувчиларнинг ижтимоий мақоми тўғрисида” алоҳида қонун қабул қилиш муҳимлиги асосланган ;

ёшларда худбинлик (эгоцентризм) ва манфаатпарастлик (индивидуализм)га қарши маънавий иммунитетни тарбиялашда ижтимоий фанлар имкониятларини амалий жиҳатдан фаоллаштиришнинг зарурлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда ёшлар ахлоқий маданиятини юксалтиришга доир ишлаб чиқилган фалсафий-концептуал таклифлар асосида:

ёшлар ахлоқий маданияти тизими моделлари миллий менталитетнинг бағрикенглик ва жамоавийлик талаблари асосида акс этишига оид таклифлардан “Камолот” ЁИҲ томонидан ташкил этилган турли давра суҳбатлари, семинарлар ва тарғибот-ташвиқот ишларида кенг фойдаланилган (“Камолот” ЁИҲ Фарғона вилоят Кенгашининг 2017 йил 7 мартдаги 02-06/241-сон маълумотномаси). Бу мамлакатимизда ёшларнинг ахлоқий маданиятини юксалтириш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

ёшлар ахлоқий маданиятининг маънавий асосларини такомиллаш-тиришнинг (танлаш, саралаш, андоза олиш, жорий этиш, мониторинг қилиш каби) миллий-селлектив омилларини ривожлантиришга ва ёшларда эгоцентризм ва индивидуализмга қарши маънавий иммунитетни ҳосил қилишнинг мониторингига оид таклиф ва тавсиялардан Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказида «Бузғунчи ғояларнинг миллий ўзликка салбий таъсири» (Тошкент: Sano-standart, 2014. 7 ,75-б.), «Вайронкор ғоялар ва бузғунчи мафкуралар» (Тошкент: Turon zamin ziyo, 2015. 25-б.) номли китобларни тайёрлашда фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил 21 майдаги 385-сон маълумотномаси). Натижада замонавий фан-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан самарали фойдаланишда ёшларда ахлоқий иммунитетни кучайтиришга ва тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

ёшлар ахлоқий маданиятини ривожлантириш стратегиясининг прагматик, эмпирик, плюралистик ва детерминистик омиллари такомиллаштириш бўйича таклифлар Республика Маънавият тарғибот марказининг 2017 йилнинг биринчи чорак чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият тарғибот марказининг 2017 йил 19 июлдаги 01/02-572-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши илмий-назарий қўлланмалар ва дастурларга бўлган эҳтиёжларни муайян даражада қондиришга хизмат қилган;

ёшларда худбинлик (эгоцентризм) ва манфаатпарастлик (индивидуализм)ка қарши маънавий иммунитетни тарбиялашда ижтимоий фанлар имкониятларини ҳамда ёшлар ахлоқий маданиятининг идентиклиги, ривожланиш динамикаси ва даражаларини амалий жиҳатдан фаоллаштиришга оид таклифлардан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг 2018 йил 19 июлдаги 01/02-572-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклифлар Кенгаш фаолиятида ёшлар ахлоқий маданияти ва маънавий даражасини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг савияси, таъсирчанлиги ва амалий аҳамиятини оширишга хизмат қилган;

ёшлар ахлоқий маданиятини юксалтиришнинг касби ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ илм-фан, таълим соҳасининг ҳамда олим ва ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш мақсадида муҳим бўлган “Ўқитувчиларнинг ижтимоий мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурлиги асослантирилган таклиф ва тавсиялар мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сиёсий Кенгашининг 2018 йил 28 сентябрдаги 01-03/436-сон маълумотномаси). Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашиёшлар аҳлоқий маданиятини юксалтириш юзасидан  диссертацияда кўрсатилган бошқа хулосалар, таклифлар, тавсия ва фикр-мулоҳазалардан келгусида ёшлар билан илмий-амалий тадбирларни ташкил қилиш, шунингдек, услубий тавсиялар ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish