Гафаров Исломхон Нозимхонович
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Осиё минтақасида АҚШнинг замонавий ташқи сиёсати (Ҳиндистон ва Покистон мисолида)” / 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари / сиёсий фанлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ss489
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: DSc.11/25.08.2022.S.24/02
Расмий оппонентлар:
1. Жумаев Рустам Зиятович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
2. Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: АҚШнинг Жанубий Осиё минтақасидаги ташқи сиёсати, хусусан, Ҳиндистон ва Покистон билан муносабатларининг Ўзбекистон ташқи сиёсатига таъсирини аниқлаш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Конструктивизм АҚШнинг Жанубий Осиё минтақасига қаратилган замонавий ташқи сиёсатининг муҳим консептуал-назарий асоси эканлиги далилланган;
АҚШнинг Жанубий Осиёдаги ташқи сиёсатининг эволюцияси етти тарихий даврга бўлиниб, илмий асосланган;
АҚШнинг Жанубий Осиёдаги сиёсати Ўзбекистон ташқи сиёсий манфаатлари призмаси орқали таҳлил қилиб, унинг стратегик аҳамияти ва Ўзбекистон учун муҳимлиги далилланган;
Жанубий Осиё минтақасига бўлган ташқи кучлар, хусусан, Россия ва Хитойнинг таъсири ҳамда уларнинг Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига боғлиқлиги исботланган;
Минтақалар боғлиқлиги бўйича Ўзбекистоннинг аҳамияти ва халқаро лойиҳалар татбиқида Ўзбекистон асосий ташаббускор давлат бўлиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари боғлиқлиги йўлида кўплаб мураккаб муаммолар борлиги ва уларнинг ечимида Ўзбекистон Республикаси асосий иштирокчи сифатида фаол ташқи сиёсат олиб бориши зарурлиги илмий асослаб берилган;
ЎзР Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясининг 92-мақсади ижроси бўйича амалий хулосалар келтирилган;
Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро боғлиқликни мустаҳкамлаш йўналишида замонавий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.