Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Хайдарали Муратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 
I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги замон Европа Иттифоқи ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2018.4.DSc/Yu26.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, академик, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: DSc.11/25.08.2022.Yu.24.01
Расмий оппонентлар: Тошев Бобокул Норқобилович юридик фанлар доктори, профессор; Эшматова Феруза Фархадовна юридик фанлар доктори, доцент; Бобокулов Иномжон Ибрагимович юридик фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқот мақсади: Европа Иттифоқи ҳуқуқининг автоном ҳуқуқий тизим сифатида шаклланиши, ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тенденсиялари, муаммолари ва истиқболларини ҳуқуқий таҳлил қилиш, Европа Иттифоқи ҳуқуқининг илғор тажрибалари асосида Ўзбекистон миллий қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Диссертациявий тадқиқот даражасида Европа Иттифоқи ҳуқуқининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда унинг Ўзбекистон шартнома-ҳуқуқ амалиёти ва миллий қонунчилигига таъсирини комплекс тадқиқ этиш, ушбу соҳада мавжуд назария ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш муаммоларини ўрганишдир, жумладан:
Европа Иттифоқи ҳуқуқи ҳамда Европа Иттифоқи-Ўзбекистон шартнома-ҳуқуқ амалиёти тенденсияларидан келиб чиқиб, Европа Иттифоқи ҳуқуқининг ташқи алоқаларга оид жиҳатлари таҳлили асосида ваколатлар тақсимоти тамойилининг аҳамиятини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган “қўшма битимлар”да шартнома иштирокчиларининг мақомини белгилаб қўйиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонуни “аҳдлашувчи томон”, “халқаро ташкилот”, “халқаро шартнома иштирокчиси” тушунчалари билан тўлдирилди;
Европа Иттифоқининг халқаро шартномаларини ратификациялаш жараёни талабларига мувофиқ кўп томонлама Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик битимларининг ратификация қилиш тартибини миллий қонунчилигимизда акс эттириш зарурати асослантирилди;
кенг қамровли кўп томонлама шерикчилик ва ҳамкорлик битимларининг айрим қисмларини асосий шартнома кучга киргунга қадар муддатидан аввал амалга татбиқ этиш, қўшимча шартлар киритиш, шартномани тўхтатиб туриш тартибининг қонунчилик асосларини яратиш зарурати асослантирилди;
инсон ҳуқуқлари соҳасида Европа Иттифоқи ҳуқуқи тизимидаги охирги ўзгаришларга мос тартибда Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг Европа Иттифоқи тузилмалари билан халқаро ҳамкорлигининг қонунчилик асосларини, жумладан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонуни, “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси” ҳамда “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури”ни янги нормалар билан тўлдириш зарурати кўрсатиб берилди;
Европа Иттифоқи ҳуқуқининг ривожланишида Лиссабон шартномасининг аҳамияти очиб берилди, Европа Иттифоқи ҳуқуқининг ривожланиш тенденсиялари таҳлили асосида унинг истиқболлари илмий башорат қилинди;
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё республикалари, жумладан, Ўзбекистон билан алоқаларининг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинди, ГСП+ имтиёзлари мисолида Европа Иттифоқининг халқаро алоқалардаги “норматив қудрати”га талқин берилди, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияларининг ҳуқуқий табиатига баҳо берилди;
республикамизда Европа Иттифоқи ҳуқуқи соҳасида таълим ва тадқиқотчиликни ривожлантиришнинг институционал, ўқув-дастурий ва илмий-методологик таъминотини мустаҳкамлаш бўйича амалий таклифлар шакллантирилди.
Диссертация тадқиқоти натижалари бўйича ишлаб чиқилган бир қатор янги қоидалар, хулосалар ва тавсиялар муаллифнинг илмий ишлари ва нашрларида баён этилган бўлиб, улардан энг муҳимлари ҳимояга тақдим этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил изланувчининг илмий тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилди:
“аҳдлашувчи томон”, “халқаро ташкилот”, “халқаро шартнома иштирокчиси” атамаларини миллий қонунчилик ҳужжатларига киритиш ва уларга таъриф бериш орқали Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган кўп томонлама халқаро шартномаларда шартнома иштирокчиларининг мақомини белгилаб қўйишга оид таклифидан янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023-йил 9-августдаги 04/6-08-36-сон далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 07-11/976-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон томонидан тузиладиган “қўшма битимлар”да халқаро ташкилот (Европа Иттифоқи) ва унинг аъзо давлатларининг мақоми ва иштирокини аниқлаштириш ҳамда шартномадан келиб чиқадиган низо томонларини идентификация қилишга хизмат қилади;
Европа Иттифоқи билан тузиладиган кўп томонлама халқаро шартномаларни ратификация қилиш жараёнининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда халқаро шартномаларни ратификация қилиш тартибини белгилашга оид таклифидан янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасини шакллантиришда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023-йил 9-августдаги 04/6-08-36-сон далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 07-11/976-сон далолатномаси);
халқаро шартномада ўзаро келишувга мувофиқ халқаро шартнома ёки халқаро шартноманинг бир қисми у (асосий шартнома) кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси томонидан вақтинча қўлланиши мумкинлигини назарда тутувчи қоиданинг миллий қонунчилик асосларини яратиш зарурати бўйича таклифидан янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонунининг 24-моддасини шакллантиришда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023-йил 9-августдаги 04/6-08-36-сон далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 07-11/976-сон далолатномаси). Мазкур норма ратификация жараёни узоқ давом этадиган Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик битимларининг савдо-айирбошлашга оид қисмини ратификация муддатидан олдин амалга татбиқ этиш имкониятини яратади;
Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган халқаро шартномаларда қўшимча шартларни қўллаш ҳамда шартноманинг амал қилишини унинг барча иштирокчилари ёки айрим иштирокчисига нисбатан тўхтатиб туриш тартибини миллий қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйиш таклифидан янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонунининг 26 ва 40-моддасини шакллантиришда (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 10-январдаги 07-11/976-сон далолатномаси);
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни шакллантиришда минтақавий ташкилотлар, хусусан Европа Иттифоқига оид таклифидан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 22-июндаги ПФ-6012-сон Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясининг ИВ Боби 5-бандини шакллантиришда фойдаланилди (Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг 2023-йил 23-июндаги 01/640-сон далолатномаси). Мазкур таклиф орқали Европа Иттифоқи билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликка ҳуқуқий асос яратилди;
Европа минтақавий ташкилотлари ҳамда хорижий олий таълим ва илмий ташкилотлари билан инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш зарурати бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг 3-боб 7-бандини шакллантиришда фойдаланилди (Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг 2023-йил 23-июндаги 01/640-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари таълими соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади;
Омбудсманнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлигини кўзда тутувчи 15 ва 32-моддаси ҳамда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир фаолиятига оид 26-моддасига қўшимчалар киритиш бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2023-йил 23-июндаги 01-07/445-сон далолатномаси);
диссертация доирасида олиб борилган тадқиқот натижаларидан 2018-2024-йиллар давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида амалга оширилган илмий тадқиқотларда ва ўқув жараёнида фойдаланилди. Халқаро ҳуқуқ факултети талабалари учун “Европа Иттифоқи ҳуқуқи асослари”, “Европа Иттифоқи ҳуқуқи”, “Европа Иттифоқи ҳуқуқи ва сиёсати” фанлари ўқув жараёнига киритилди ҳамда мазкур фанларни ўқитишни ўқув-услубий таъминлаш мақсадида дарслик ва қўлланма тайёрланди (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 2023-йил 14-мартдаги 01/4-274-сон далолатномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish