Тахирова Камолахон Аброровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи кўп шаклли экссудатив эритемасини комплекс даволашнинг клиник-патогенетик жиҳатлари» 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tib607.
Илмий маслаҳатчи: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Саидқосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Соколович Наталия Александровна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт универститети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кўп шаклли экссудатив эритемасини клиник ва патогенетик жиҳатларга асосланган ҳолда комплекс даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор оғиз бўшлиғининг кўп шаклли экссудатив эритемасида касалликнинг оғирлик даражаси шиллиқ парда қизариши, шиш, улардаги эрозив яраларни клиник кечиши ва субъектив белгилари динамикаси уч баллик индексли баҳоланиши асослаган;
оғиз бўшлиғида кўп шаклли экссудатив эритема касаллигини қўзғатувчиси ва қайталанишига сабаб бўлувчи сурункали касалликлар хамда организмнинг аллергик холати оғиз бўшлиғи сўлагидаги хужайравий факторлар Т-, Б-лимфоцитлар ва гуморал факторлар (IgА, IgМ, IgG, sIgА) фаоллигига салбий таъсири исботланган;
оғиз бўшлиғи кўп шаклли экссудатив эритема касаллигини кечиши ва қайталанишида иммун тизимдаги номутаносиблик, дисбиотик холат ситокинлар, ЛПО-АОТ миқдори ортиши касалликни иммуно-аллергик ёки токсик-аллергик генез натижасида ривожланганлиги хақида эрта башоратловчи мезонлиги исботланган;
илк бор оғиз бўшлиғи кўп шаклли экссудатив эритемасини даволашда лазер қизил нури-614нм ва кўк нури узунлиги 451нм спекторини кетма кетликда комплекс қўлланиши, бирламчи иммун тизими sIg А фаоллигини 2,5 баробар оширишдаги ижобий хусусияти исботланган;
фотодинамик терапиянинг қизил ва кўк спекторли нурларининг билвосита комплекс таъсири остида махаллий анаэроб микроблар, факултатив флора миқдорини камайиши натижасида оғиз бўшлиғи дисбиотик бузилишларини бартараф этиш имкониятлари асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кўп шаклли экссудатив эритемасини диагностикаси ва даволаш бўйича олинган илмий натижаларга кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор оғиз бўшлиғининг кўп шаклли экссудатив эритемасида касалликнинг оғирлик даражаси шиллиқ парда қизариши, шиш, улардаги эрозив яраларни клиник кечиши ва субъектив белгилари динамикаси уч баллик индексли баҳоланиши Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 31.05.2023 № 04-р/53-сонли хулосаси “Оғиз бўшлиғи кўп шаклли экссудатив эритемасининг клиник кечишининг хусусиятлари” услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар «ТЎРТИНЧИ» стоматологик поликлиникасига (2023 йил 6 июн 101 -сонли буйруғи билан) ҳамда Республика тери таносил касалликлар клиник шифохонаси (2023 йил 14 ноябр 28-п – сонли буйруғи билан) амалиётига татбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: татбиқ натижасида 80-82% беморларда кўп шаклли эксудатив эритемасини даволаш муддатини қисқартирди ва ремиссия даврини 3-4 баробарга узайтирди. Ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат қобилиятини оширишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия етилган даволаш усуллари беморларнинг даволаш самародорлигини ошириб, тиббий хизматнинг ортиқча ҳаражатларини камайтиради. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш, касалликнинг оғирлик даражасига кўра умумий ва махаллий даво учун сарфланадиган маблағнинг тўлиқ тан нархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Чекланган миқдордаги (125 нафар) беморларни ўрганишда иқтисодий самара 4,75 миллион сўм бўлса, республика бўйича бу кўрсаткич ўн марта ошиши мумкин. Хулоса: Анъанавий даволаш курсига нисбатан тавсия этилган комплекс даволаш иқтисодий самарадорлиги 68,2%ни ташкил етган. Шунингдек, даволаниш кунлари ўртача 5-7 кунга қисқартирилди ҳамда ремиссиянинг сезиларли даражада узайтирилишига олиб келди.
иккинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғида кўп шаклли экссудатив эритема касаллигини қўзғатувчиси ва қайталанишига сабаб бўлувчи сурункали касалликлар хамда организмнинг аллергик холати оғиз бўшлиғи сўлагидаги хужайравий факторлар Т-, Б-лимфоцитлар ва гуморал факторлар (IgА, IgМ, IgG, sIgА) фаоллигига салбий таъсири, "Оғиз бўшлиғининг кўп шаклли экссудатив эритема диагностикаси учун микробиологик ва иммунологик мезонлар" (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 31.05.2023 йилдаги 04-р/60-сонли хулосаси) услубий тавсияларида исботланган; Оғиз бўшлиғининг кўп шаклли эссудатив эритемасини эрта ташхислаш бўйича эришилган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, МЧЖ “4-стоматология поликлиникаси” (2023 йил 6 июн 102 -сонли буйруғи билан), Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасининг (2023 йил 14 ноябр 29-п – сонли буйруғи билан) амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тадбиқ қилиш натижалари кўп шаклли эссудатив эритемасини ташҳислаш сифатини такомиллаштиришга ёрдам беради, бу ўз навбатида маҳаллий клиник ва иммунологик кўрсаткичларни ва ҳаёт сифатининг стоматологик параметрларини яхшилайди, шунингдек, комплекс даволаш самарадорлигини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: самарали лаборатория усулини танлашни оптималлаштириш имконини берувчи услубий тавсияларни қўллаш натижасида чекланган миқдордаги беморларни (100 та) ўрганишда иқтисодий самара 6 859 000 сўм бўлса, республика бўйича бу кўрсаткич ўн баробарга ошиши мумкин.
учинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи кўп шаклли экссудатив эритема касаллигини кечиши ва қайталанишида иммун тизимдаги номутаносиблик, дисбиотик холат ситокинлар, ЛПО-АОТ миқдори ортиши касалликни иммуно-аллергик ёки токсик-аллергик генез натижасида ривожланганлиги хақида ерта башоратловчи мезон сифатида қўллаш тасдиқланган "Оғиз бўшлиғининг кўп шаклли экссудатив эритема диагностикаси учун микробиологик ва иммунологик мезонлар" (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 31.05.2023 йилдаги 04-р/60-сонли хулосаси) услубий тавсияларида исботланган; Оғиз бўшлиғининг кўп шаклли эссудатив эритемасини ерта ташхислаш бўйича эришилган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, МЧЖ “4-стоматология поликлиникаси” (2023 йил 6 июн 102 -сонли буйруғи билан), Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасининг (2023 йил 14 ноябр 29-п – сонли буйруғи билан) амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тадбиқ қилиш натижалари кўп шаклли эссудатив эритемасини ташхислаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради, бу ўз навбатида маҳаллий клиник ва иммунологик кўрсаткичларни ва ҳаёт сифатининг стоматологик параметрларини яхшилайди, шунингдек, комплекс даволаш самарадорлигини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: самарали лаборатория усулини танлашни оптималлаштириш имконини берувчи услубий тавсияларни қўллаш натижасида чекланган миқдордаги беморларни (100 та) ўрганишда иқтисодий самара 6 859 000 сўм бўлса, республика бўйича бу кўрсаткич ўн баробарга ошиши мумкин.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор оғиз бўшлиғи кўп шаклли экссудатив эритемасини даволашда лазер қизил нури-614нм ва кўк нури узунлиги 451нм спекторини кетма кетликда комплекс қўлланиши, бирламчи иммун тизими sIg А фаоллигини 2,5 баробар оширишдаги ижобий хусусияти "Оғиз бўшлиғининг кўп шаклли экссудатив эритема диагностикаси учун микробиологик ва иммунологик мезонлар" (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 31.05.2023 йилдаги 04-р/60-сонли хулосаси) услубий тавсияларида исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: татбиқ натижасида 80-82% беморларда кўп шаклли эксудатив эритемасини даволаш муддатини қисқартирди ва ремиссия даврини 3-4 баробарга узайтирди. Ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат қобилиятини оширишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган даволаш усуллари беморларнинг даволаш самародорлигини ошириб, тиббий хизматнинг ортиқча ҳаражатларини камайтиради. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш, касалликнинг оғилик даражасига кўра умумий ва махаллий даво учун сарфланадиган маблағнинг тўлиқ тан нархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Хулоса: Анъанавий даволаш курсига нисбатан тавсия этилган комплекс даволаш иқтисодий самарадорлиги 68,2%ни ташкил этган. Шунингдек, даволаниш кунлари ўртача 5-7 кунга қисқартирилди ҳамда ремиссиянинг сезиларли даражада узайтирилишига олиб келди.
бешинчи илмий янгилик: фотодинамик терапиянинг қизил ва кўк спекторли нурларининг билвосита комплекс таъсири остида махаллий анаэроб микроблар, факултатив флора миқдорини камайиши натижасида оғиз бўшлиғи дисбиотик бузилишларини бартараф этиш имкониятлари Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 31.05.2023 № 04-р/58-сонли хулосаси “Оғиз бўшлиғининг кўп шаклли эссудатив эритемасини даволаш ва олдини олиш алгоритми” услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий етиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар «ТЎРТИНЧИ» стоматологик поликлиникасига (2023 йил 6 июн 103 -сонли буйруғи билан) ҳамда Республика тери таносил касалликлар клиник шифохонаси (2023 йил 14 ноябр 30-п – сонли буйруғи билан) амалиётига татбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: татбиқ натижасида 80-82% беморларда кўп шаклли эксудатив эритемасини даволаш муддатини қисқартирди ва ремиссия даврини 3-4 баробарга узайтирди. Ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат қобилиятини оширишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган даволаш усуллари беморларнинг даволаш самародорлигини ошириб, тиббий хизматнинг ортиқча ҳаражатларини камайтиради. Иқтисодий самарани пул кўринишида ҳисоблаш, касалликнинг оғилик даражасига кўра умумий ва махаллий даво учун сарфланадиган маблағнинг тўлиқ тан нархининг ўртача арифметик қиймати бўйича амалга оширилди. Хулоса: Анъанавий даволаш курсига нисбатан тавсия этилган комплекс даволаш иқтисодий самарадорлиги 68,2%ни ташкил этган. Шунингдек, даволаниш кунлари ўртача 5-7 кунга қисқартирилди ҳамда ремиссиянинг сезиларли даражада узайтирилишига олиб келди.