Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Пошоазимхон Абдулхаким қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга бўладиган таъсирларни баҳолаш услубини такомиллаштириш (каналлар мисолида)”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/T
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Халмирзаева Мадина Искандаровна, кимё фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
1.    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти профессори, техника фанлари доктори Муратов Шухрат Одилович (11.00.05).
2.    Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик қаршилиги илмий тадқиқот институти бош илмий ходими, техника фанлари доктори, профессор Хўжаев Исматулла Кўшаевич (01.02.05).
Етакчи ташкилот – УзГИП масъулияти чекланган жамият.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сув хўжалиги объектларини атроф-мухитга бўлаётган таъсирларни баҳолашнинг услубини такомиллаштириш ва унинг илмий асосларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқаро ва миллий ёндашувлар таҳлили асосида каналларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг классификацион схемаси ишлаб чиқилган;
очиқ сув объектларида (каналлар мисолида) ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини ҳисоблаш бўйича математик модель ишлаб чиқилган;
канал фаолиятининг атроф-муҳитга (унинг сув режими мисолида) таъсирини баҳолаш усули ўзаро киришувчан кўпфазали тизим тенгламаси ва намликнинг ғовак муҳитдаги ҳаракати моделини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
канал бўйлаб шакллантирилган дарахтлар плантациясининг таъсир зонасидаги тупроқларда намликнинг тарқалишига ҳамда буғланиш ва фильтрацион оқимнинг канал атрофидаги муҳит бўйлаб тарқалишига таъсирлари аниқланган:
сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш жараёнини ташкил этиш бўйича такомиллаштирилган услубнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсирларини баҳолашнинг такомиллаштирилган услуби “ECOLOYIHA” МЧЖ фаолиятида ишлаб чиқаришга жорий этилган. Натижада баҳоланаётган экологик таъсирлар кўламининг аниқлиги даражасини 10-12% га оширишга эришилган.
Сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсирларини баҳолашнинг такомиллаштирилган услуби Ўзбекистон Республикаси “Давлат экологик экспертизаси маркази” фаолиятида сув хўжалиги объектлари бўйича атроф-муҳитга бўладиган таъсир баённомаси, экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза ва экологик норматив ҳужжатлар экспертизадан ўтказишда ишлаб чиқаришга жорий этилган. Натижада сув хўжалиги объектлари бўйича аниқлаштирилган экологик экспертиза хулосаларини олиш имконияти яратилган.
Сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтирилиши ҳамда аҳолининг яшаш ва ишлаш шароитини яхшилаш бўйича тавсиялар “PROECT ECO SERVICE” МЧ фаолиятида ишлаб чиқаришга жорий этилган  Натижада сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ишлаш шароитини яхшилаш (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 10.05.2024 йилдаги 03-03/3-4557-сонли маълумотномаси) имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish