Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Алишер Турсунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “MDR1 гени полиморфизмларини ўрганиб, простата бези хавфсиз гиперплазиясини даволашда простамед ва пермиксон препаратларининг самарадорлигини баҳолаш” 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD /Tib1209.
Илмий раҳбар: Мавлянов Зафар Искандарович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусаева Дилфуза Махмудовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: MDR 1 генининг G2677Т ва C3435Т полиморфизми генотипларини ҳисобга олган ҳолда простата безининг хавфсиз гиперплазияси билан оғриган беморларда простамед ва пермиксон препаратларининг фармакодинамик таъсирини ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморларда MDR 1 генининг G2677Т ва C3435Т полиморфизмларининг асосан гетерозигот ва «ёввойи» гомозигот вариантлари устувор учраши туфайли қўлланилаётган дори воситаларининг ҳўжайрага кириши нисбатан камайиши кузатилиши аниқланган;
илк бор простата безининг хавфсиз гиперплазияси медикаментоз давосида қўлланган простамед ва пермиксон препаратлари фармакодинамик таъсири билан MDR 1 гени полиморфизмлари генотиплари орасида боғлиқлик мавжудлиги туфайли ушбу генлар «ёввойи», «мутант» ва гетерозигот генотиплари мавжудлигига қараб беморларда самара кучли, ўртача ва кучсиз, ҳатто самара кузатилмаслиги мумкинлиги аниқланган;
беморларда максимал сийдик оқими, қолдиқ сийдик ҳажми ва ПСА миқдори кўрсаткичлари даво таъсирида энг кўп ўзгаришга учраши ва дори воситалари персонал танлови ва дозалаш тартибини табақалаштиришда асосий мезон сифатида қўлланиши исботланган;
простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморлар консерватив давоси самарадорлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш учун дори воситаларини персонал танлаш ва дозалаш тартибини шакллантиришда MDR 1 гени G2677Т ва C3435Т полиморфизм генотиплари бўйича генотиплаш зарурияти мавжудлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
MDR 1 генининг G2677Т ва C3435Т полиморфизми генотипларини ҳисобга олган ҳолда простата безининг хавфсиз гиперплазияси билан оғриган беморларда даво самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморларда MDR 1 генининг G2677Т ва C3435Т полиморфизмларининг асосан гетерозигот ва «ёввойи» гомозигот вариантлари устувор учраши туфайли қўлланилаётган дори воситаларининг ҳўжайрага кириши нисбатан камайиши кузатилиши аниқланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази клиник шифохонасининг 16.09.2021 йилдаги 10-сонли ҳамда , “Akfa Medline” кўп тармоқли клиникасининг 19.11.2021 йилдаги 39-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги №06/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: простата бези ҳавфсиз гиперплазияси касаллигида беморларни MDR1 гени C3435Т ва G2677T полиморфизмлари бўйича генотиплаш, дори воситаси танлови ва унинг дозалаш тартибини персоналлаштириш ва табақалаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморларда MDR 1 генининг G2677Т ва C3435Т полиморфизмларининг асосан гетерозигот ва «ёввойи» гомозигот вариантлари даволаш усулини танлашда самарадорлиги туфайли сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморларда MDR1 G2677T ва C3435Т полиморфизмлари генотипларини билан касаллик кечиши кўрсаткичлари орасидаги узвий боғлиқликни мавжудлиги ва ушбу генотиплар мавжудлигига мос равишда даво самарадорлигини турлича эканлиги медикаментоз даво учун дори воситалари танловини табақалаштириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор простата безининг хавфсиз гиперплазияси медикаментоз давосида қўлланган простамед ва пермиксон препаратлари фармакодинамик таъсири билан MDR 1 гени полиморфизмлари генотиплари орасида боғлиқлик мавжудлиги туфайли ушбу генлар «ёввойи», «мутант» ва гетерозигот генотиплари мавжудлигига қараб беморларда самара кучли, ўртача ва кучсиз, ҳатто самара кузатилмаслиги мумкинлиги аниқланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази клиник шифохонасининг 16.09.2021 йилдаги 10-сонли ҳамда , “Akfa Medline” кўп тармоқли клиникасининг 19.11.2021 йилдаги 39-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги №06/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: простата бези ҳавфсиз гиперплазияси касаллигида беморларни MDR1 гени C3435Т ва G2677T полиморфизмлари бўйича генотиплаш орқали простамед ва пермиксон препаратлари фармакодинамик таъсири билан дори воситаси самарадорлигини аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморларда MDR 1 генининг G2677Т ва C3435Т полиморфизмларининг асосан гетерозигот ва «ёввойи» гомозигот вариантлари даволаш усулини танлашда самарадорлиги туфайли сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: MDR1 гени полиморфизмлари генотиплари вариантларига қараб таъсир даражаси турлича эканлиги, ҳатто таъсир бўлмаслиги тавсия этилган препаратлар самарасини олдиндан тахмин қилиш ва алтернатив препаратлар ва даво схемаларини ишлаб чиқиш учун замин яратди.
учинчи илмий янгилик: беморларда максимал сийдик оқими, қолдиқ сийдик ҳажми ва ПСА миқдори кўрсаткичлари даво таъсирида энг кўп ўзгаришга учраши ва дори воситалари персонал танлови ва дозалаш тартибини табақалаштиришда асосий мезон сифатида қўлланиши исботланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази клиник шифохонасининг 16.09.2021 йилдаги 10-сонли ҳамда, “Akfa Medline” кўп тармоқли клиникасининг 19.11.2021 йилдаги 39-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги №06/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: MDR 1 G2677Т, MDR 1 C3435Т, генотипини ҳисобга олган ҳолда беморларни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берди ва асоратлар хавфини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: энг кўп ўзгаришга учраши ва дори воситалари персонал танлови ва дозалаш тартибини табақалаштириш даволаш усулини самарадорлиги туфайли сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: простата безининг хавфсиз гиперплазияси касаллиги мавжуд беморларни MDR 1 гени G2677Т ва C3435Т полиморфизмлари генотипларни бўйича генотиплаш асосида касалликни самарали ва ҳавфсиз фармакотерапиясини амалга ошириш, ҳамда простата бези гиперплазиясини ривожланиши ва асоратлашувини олдини олишни натижадор ёндашувларини яратиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморлар консерватив давоси самарадорлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш учун дори воситаларини персонал танлаш ва дозалаш тартибини шакллантиришда MDR 1 гени G2677Т ва C3435Т полиморфизм генотиплари бўйича генотиплаш зарурияти мавжудлиги асосланганлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази клиник шифохонасининг 16.09.2021 йилдаги 10-сонли ҳамда, “Akfa Medline” кўп тармоқли клиникасининг 19.11.2021 йилдаги 39-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги №06/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: простата безининг хавфсиз гиперплазияси касаллигини медикаментоз давоси самарадорлигининг турли беморларда турлича бўлиши негизида дори воситаларининг фармакокинетикасини назорат этувчи генлар, жумладан MDR 1 гени G2677Т ва C3435Т полиморфизмлари турли генотипларини учраши билан боғлиқ эканлиги ва даво самарадорлиги ва ҳавфсизлигини таъминлашнинг персоналлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: энг кўп ўзгаришга учраши ва дори воситалари персонал танлови ва дозалаш тартибини табақалаштириш жарроҳлик амалиётига кўрсатмаларни камайтириш, бемор ҳаёт сифатини яхшилаш, ҳамда даво сарф-ҳаражатларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: простата безининг хавфсиз гиперплазияси мавжуд беморларни MDR1 гени G2677T ва C3435Т полиморфизмлари бўйича генотиплаш негизида касалликни самарали ва ҳавфсиз фармакотерапиясини амалга ошириш, унинг асоратларини олдини олиш, жарроҳлик амалиётига кўрсатмаларни камайтириш, бемор ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish