Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Равшан Барраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдоминал семизлиги бўлган фертил ёшдаги аёлларда буйрак шикастланишининг диагностик ва прогностик маркерлари”, 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2023.2.PhD/Tib3513.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Жарилкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети (Белоруссия)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: Абдоминал семизлиги бўлган фертил ёшдаги аёлларда сурункали буйрак касаллиги ривожланиши хавф омилларини аниқлаш, уни эрта ташхислаш ва асоратланишини башоратловчи клиник-лаборатор маркерларни танлаш, ҳамда олдини олишни такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ортиқча тана вазни кузатилган фертил ёшдаги аёлларда СБК ривожланишида қорин соҳасидаги (абдоминал) семизлик асосий мустақил хавф омили эканлиги аниқланиб, висцерал семизлик индекси билан СБК даражалари орасида тўғри, кучли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
абдоминал семизлиги бўлган фертил ёшдаги аёлларнинг ҳар бешинчиси юқори хавф гуруҳига кириб, уларнинг  ҳар еттинчисида сурункали буйрак касаллигининг турли даражалари мавжудлиги асосланган;
абдоминал семизлиги бўлган фертил ёшдаги аёлларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишида APOL 1 гени G1 ва  G2 полиморфизм шакллари прогностик аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
фертил ёшдаги аёлларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишида   абдоминал семизликнинг патогенетик аҳамияти ва унинг буйракда фиброз ривожланишини кучайтиришдаги роли прогностик илмий асосланган, ҳамда профилактика усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Абдоминал семизлиги бўлган фертил ёшдаги аёлларда буйрак шикастланишининг диагностик ва прогностик маркерлари» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6/12-сон хулосаси олинган.  
биринчи илмий янгилик: соҳасидаги (абдоминал) семизлик асосий мустақил хавф омили эканлиги аниқланиб, висцерал семизлик индекси билан СБК даражалари орасида тўғри, кучли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: Ортиқча тана  вазни бўлган, висцерал семизлик аниқланган ФЁА орасида СБК ривожланиш эҳтимоллиги юқори бўлиб, уларда хавф омилларини бартараф этиш ушбу касаллик асоратланиши олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Абдоминал семизлик мавжуд ФЁА орасида хавф гуруҳларини шакллантириш орқали СБК профилактикасига эришиш натижасида, беморларнинг врачга мурожаатлари қисқариши  ҳисобига ҳар бир бемор учун  бюджет маблағларидан бир йилда 412006 сўм миқдорда иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. ФЁА орасида тана вазни параметрларига асосланиб СБК учун хавф гуруҳларини шакллантириш ва олдини олиш самарадорлиги исботланганлиги ва 412006 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик: абдоминал семизлиги бўлган фертил ёшдаги аёлларнинг ҳар бешинчиси юқори хавф гуруҳига кириб, уларнинг  ҳар еттинчисида сурункали буйрак касаллигининг турли даражалари мавжудлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: Шартли соғлом  ФЁА орасида СБК тарқалганлиги ва ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган гуруҳларни эрта аниқлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ФЁА орасида СБК тарқалганлик даражасини башоратлаш, ва уларда хавф гуруҳларини шакллантириш, ўз навбатида мақсадли тиббий кўрикларни ташкил этишга эришилади. Бунинг натижасида беморларнинг амбулатор мурожааати камайиши ҳисобидан ҳар бир ФЁА учун бюджет маблағларидан  218211 сўм, стационар даво эҳтиёжи камайиши ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 645800 сўм  иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса. ФЁА орасида СБК тарқалганлик даражасини башоратлаш, ва уларда хавф гуруҳларини шакллантириш, ўз навбатида мақсадли тиббий кўрикларни ташкил этишни амалиётга қўллаш орқали  ҳар бир бемор ҳисобига 864011 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: абдоминал семизлиги бўлган фертил ёшдаги аёлларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишида APOL 1 гени G1 ва  G2 полиморфизм шакллари прогностик аҳамиятга эга эканлиги исботланган.  Ижтимоий самарадорлиги: Абдоминал семизлик аниқланган ФЁА орасида  беморларда APOL 1 гени G1 ва  G2 полиморфизм шаклларини аниқлаш, келажакда аҳолининг ушбу қатламида СБК учраш даражасини башоратлаш имконини берган.  Иқтисодий самарадорлиги:ФЁА орасида тана вазни индекси асосида хавф гуруҳларини аниқлаш ва улардаги СБК га ирсий мойиллик борлигини ўрганиш, келажакда ушбу аҳоли қатлами орасида   нефропатиялар олдини олиш, гемодиализга бўлган эҳтиёжни баҳолаш имконини беради. Хулоса: абдоминал семизлик ва СБК мавжуд беморларда ген полиморфизмини ўрганиш, аҳоли орасида буйрак касалликлари ривожланиш эҳтимоллиги юқори бўлган контингентни башоратлаш имконини яратади.
тўртинчи илмий янгилик: фертил ёшдаги аёлларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишида   абдоминал семизликнинг патогенетик аҳамияти ва унинг буйракда фиброз ривожланишини кучайтиришдаги роли прогностик илмий асосланган, ҳамда профилактика усуллари такомиллаштирилган. Ижтимоий самарадорлиги: Фертил ёшдаги аёллар орасида абдоминал семизлик учрашнинг юқори хавф омили эканлиги илмий асосланган ва уларда СБК даражасини ўз вақтида  аниқлаш, шунингдек, унинг асоратланишини олдини олишнига мўлжалланган поғонали мезонлар кетма кетлиги орқали касаллик профилактикасига эришилади  Иқтисодий самарадорлиги: поғонали  профилактик тадбирлар амалиётга тадбиқ этилгунга қадар СБКни ташхислаш кечикиши,  асоратлар билан кечганда ташхис қўйиш, даволашга   қаратилаган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача 1547421 сўм сарфланган бўлса (бунда гемодиализ сеанси сарф-харажатлари инобатга олинмаган), тавсиянома  тадбиқ этилгач, бу харажатлар  563562 сўмгача камайди. Хулоса.Ортиқча тана вазни  мавжуд фертил ёшдаги аёлларда нефропатия ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида  ташхислаш натижасида бемор учун  сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир бемор учун бюджет ҳисобидан 590800 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 393059 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish