Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Наима Оқил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ бурчакли глаукомани даволашда лазерли трабекулопластиканинг турли усуллари самарадорлигини қиёсий баҳолаш» 14.00.08 – Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022/1.PhD/Tib2436.
Илмий раҳбар: Джамалова Ширин Абдумуратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Иойлева Елена Эдуардовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Юсупов Аминжон Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: РФ ССВ ФДБТМ Уфа кўз касалликлари илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олд камера бурчагининг пигментациясига қараб, очиқ бурчакли барқарорлаштирилмаган глаукоманинг турли шакллари билан беморларни таъсир қилишнинг турли баённомалари билан даволашда микроимпульсли лазерли трабекулопластика самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўзнинг олд камера бурчаги тузилишини ўрганиш маълумотлари асосида барқарорлаштирилмаган бирламчи очиқ бурчакли глаукоманинг турли шаклларини дифференциал ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган;
барқарорлаштирилмаган очиқ бурчакли глаукоманинг турли шаклларида олд камера бурчагининг пигментация даражасига қараб микроимупльсли лазер трабекулопластика таъсир турли параметр протоколларининг самарадорлиги исботланган;
барқарорлаштирилмаган бирламчи очиқ бурчакли глаукомада микроипульсли лазерли трабекулопластикадан фойдаланиш беморларининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини камайтириши исботланган;
барқарорлаштирилмаган бирламчи очиқ бурчакли глаукома учун тавсия этилган ташхислаш мезонлари асосида микроипульсли лазер жарроҳлигида фойдаланиладиган даволаш алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Очиқ бурчакли глаукомани даволашда лазерли трабекулопластиканинг турли усуллари самарадорлигини қиёсий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: кўзнинг олд камера бурчаги тузилишини ўрганиш маълумотлари асосида барқарорлаштирилмаган бирламчи очиқ бурчакли глаукоманинг турли шаклларини дифференциал ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган. Ушбу маълумотлар “Бирламчи очиқ бурчакли глаукомани лазерли трабекулопластика усули билан даволашни оптималлаш” (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/5-сон, 25.05.2023 й.) ва «Бирламчи очиқ бурчакли барқарорлаштирилмаган глаукоманинг ривожланган ва ўтиб кетган босқичларини даволашдаги 15 фоизли ишчи цикли билан микроимпульсли лазерли трабекулопластика» (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/7-сон, 23.03.2024 й.) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, РИКМИАТМ Термиз филиали (буйруқ № 12/1, 20.04.2023 й.) ва Самарқанд филиали (буйруқ №24-U, 7.02.2024 г.) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гониоскопия, ультратовушли биомикроскопия ва оптик когерентли томография тадқиқотларининг маълумотларига асосан, даволашнинг энг оптимал усулини танлаш имконини берадиган дифференцияли ташҳислаш мезонлари аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган ташҳислаш мезонлари даволашни ўз вақтида даволашни бошлаш, ва ушбу билан ҳаражатларни камайтириш ва беморларнинг мехнатга лаёқатлигини сақлаб қолиш имконини беради. Ҳулоса: турли тадқиқотлар маълумотларига асосан, клиник-патогенетик шаклларининг ҳар ҳил турларини дифференцияли ташҳислаш мезонлари аниқланган.
иккинчи илмий янгилик: барқарорлаштирилмаган очиқ бурчакли глаукоманинг турли шаклларида олд камера бурчагининг пигментация даражасига қараб микроимупльсли лазер трабекулопластика таъсир турли параметр протоколларининг самарадорлиги қиёсий баҳоланган. Ушбу маълумотлар “Бирламчи очиқ бурчакли глаукомани лазерли трабекулопластика усули билан даволашни оптималлаш” (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/5-сон, 25.05.2023 й.) ва «Бирламчи очиқ бурчакли барқарорлаштирилмаган глаукоманинг ривожланган ва ўтиб кетган босқичларини даволашдаги 15 фоизли ишчи цикли билан микроимпульсли лазерли трабекулопластика» (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/7-сон, 23.03.2024 й.) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, РИКМИАТМ Термиз филиали (буйруқ № 12/1, 20.04.2023 й.) ва Самарқанд филиали (буйруқ №24-U, 7.02.2024 г.) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: микроимпульсли лазерли трабекулопластиканинг ўтказилган баённомалари, инсонларнинг жамиятдаги фаоллигини сақлаб қолувчи энг оптимал усулни аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: 15 фоизли ишчи цикли билан микроимпульсли лазерли трабекулопластиканинг исботланган таъсири, глаукомали оптик нейропатия ривожланишининг пасайиши туфайли мехнатга қобилиятли аҳолининг фаоллигини сақлаб қолиш имконини беради. Бундан ташқари, даволашнинг мазкур усули, кўриш функцияларини жиддий пасайиши кузатиладиган глаукоманинг кечроқ босқичларини даволаш учун 5-12 млн сўмлик ҳаражатларини камайтириш имконини беради. Ҳулоса: микроимпульсли лазерли трабекулопластиканинг турли баённомаларидан кейин кузатиладиган ўзгаришлар, 15 фоизли ишчи цикли билан микроимпульсли лазерли трабекулопластика билан даволашда энг катта самарадорлигини аниқлаб бериб, бу нарса, глаукомали оптик нейропатия ривожланишини пасайтириш имконини берадиган динамикадаги кўз ичи босимининг кўрсатқичлари билан ишончли исботланди.
учинчи илмий янгилик: барқарорлаштирилмаган бирламчи очиқ бурчакли глаукомада микроипульсли лазерли трабекулопластикадан фойдаланиш беморларининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини камайтирган. Ушбу маълумотлар “Бирламчи очиқ бурчакли глаукомани лазерли трабекулопластика усули билан даволашни оптималлаш” (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/5-сон, 25.05.2023 й.) ва «Бирламчи очиқ бурчакли барқарорлаштирилмаган глаукоманинг ривожланган ва ўтиб кетган босқичларини даволашдаги 15 фоизли ишчи цикли билан микроимпульсли лазерли трабекулопластика» (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/7-сон, 23.03.2024 й.) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, РИКМИАТМ Термиз филиали (буйруқ № 12/1, 20.04.2023 й.) ва Самарқанд филиали (буйруқ №24-U, 7.02.2024 г.) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: лазерли трабекулопластика орқали таъсир қилишнинг турли усуллари, дискомфортни ҳамда лазердан кейинги даврда қўшимча парваришлашга бўлган эҳтиёжни оширадиган микроимпульсли трабекулопластикадан фарқли ўлароқ, селектив лазерли трабекулопластикадан кейинги ножўя таъсирларнинг юқори фоизини кўрсатдилар. Иқтисодий самарадорлиги: лазердан кейинги даврда кузатиладиган ножўя таъсирлар бир нафар бемор учун шифохонада даволанишга бшлган эҳтиёжини 2.850.000 сўмгача оширадилар. Ҳулоса: Интраоперацион ва ташриҳдан кейинги ножўя таъсирлар қуйидаги ўзгаришларни аниқлаб бердилар: ножўя таъсирларнинг энг кўп сони селектив лазерли трабекулопластикани олган беморларда кузатилди. Микроипульсли трабекулопластика билан даволанган беморларда эса ушбу кўрсатқич 2,5 баробарга паст бўлган.
тўртинчи илмий янгилик: барқарорлаштирилмаган бирламчи очиқ бурчакли глаукома учун тавсия этилган ташхислаш мезонлари асосида микроипульсли лазер жарроҳлигида фойдаланиладиган даволаш алгоритми такомиллаштирилган. Ушбу маълумотлар “Бирламчи очиқ бурчакли глаукомани лазерли трабекулопластика усули билан даволашни оптималлаш” (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/5-сон, 25.05.2023 й.) ва «Бирламчи очиқ бурчакли барқарорлаштирилмаган глаукоманинг ривожланган ва ўтиб кетган босқичларини даволашдаги 15 фоизли ишчи цикли билан микроимпульсли лазерли трабекулопластика» (РИКМИАТМ экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, н-3/7-сон, 23.03.2024 й.) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, РИКМИАТМ Термиз филиали (буйруқ № 12/1, 20.04.2023 й.) ва Самарқанд филиали (буйруқ №24-U, 7.02.2024 г.) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: лазерли трабекулопластиканинг ҳар ҳил турларини ўтказишнинг энг катта самарадорлигини белгилайдиган, оптик когерентли томография ва периметрия маълумотларига асосан офтальмотонусни мустаҳкам нормаллаштириш, кўриш функциясини ошириш ва глаукома жараёнини барқарорлаштириш имконини берадиган ташҳислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Иқтисодий самарадорлиги: очиқ бурчакли барқарорлаштирилмаган глаукоманинг турли шаклларига эга бўлган беморларни парваришлаш бўйича ишлб чиқилган алгоритм уларни даволаш учун сарфланадиган ҳаражатларни қисақртириш имконини беради. Ҳулоса: олинган натижаларни жорий этилиши бирламчи очиқ бурчакли барқарорлаштирилмаган глаукоманинг турли шаклларига эга бўлган беморларни ташҳислаш, даволаш ва парваришлаш самарадорлигини ошириш имконини берди, бу эса ўз навбатида даволаш учун ҳаражатларни қисқартириш, ташриҳдан аввал ва кейинги даврда ножўя таъсирларнинг частотасини камайтириш имконини яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish