Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Шахноза Равшановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўсадиган себарга турларининг фармакогностик тавсифи», 15.00.02–Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Far9.

Илмий раҳбар: Урманова Флюра Фаридовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Зокиржон Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Патсаев Анапия Каныбекович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий флоранинг себарга ўсимлиги турлари асосида самарали дори воситаларини яратиш ва уларни тиббиёт амалиётида қўллаш имкониятларини асослаш ҳамда ўсимликларни фармакогностик тавсифлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор маҳаллий флоранинг себарга ўсимлигининг 7 та турининг морфологик-анатомик тадқиқи асосида доривор ўсимлик маҳсулотининг стандартлаш учун зарур анатомик-диагностик белгилари аниқланган;

илк бор Trifolium L. туркуми хомашёсидан пинитол ва изофлаваноид моддаларнинг кўп миқдорда ажралиб олишни таъминловчи мўътадил усуллари ҳамда пинитол ва изофлавоноидлар йиғиндисини формононетинга нисбатан сифат ва миқдорий таҳлил усуллари ишлаб чиқилган;

маҳаллий ўтлоқ себарга ўсимлигининг турли қисмларида пинитол ва изофлавоноидлар миқдори ҳамда себарга ўсимлиги турлари орасидан истиқболли ўтлоқ себаргасини кимёвий таркиби аниқланган;

илк бор ўтлоқ себарга маҳсулоти ва уни асосидаги дори шаклини сифатини баҳоловчи стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда истиқболли ўтлоқ себарга ўсимлиги маҳсулотини анатомик-диагностик белгилари ва сифатини белгиловчи кўрсаткичлар, экологик тозалиги ва қўлланишда хавфсизлиги аниқланган;

тавсия этилган хомашё таркибидаги пинитолни тўпланиш динамикаси асосида сифат ва миқдорини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилиб, пинитолнинг миқдор меъёри аниқланган, тажрибада уни тайёрлаш ва сақлашнинг мўътадил муддатлари асосланган;

ўтлоқ себарга хомашёсидан олинган қуруқ экстракт асосидаги оригинал дори воситасини специфик фаоллиги  ва фармако-токсикологик хусусиятлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўтлоқ себарга ер устки қисмининг кимёвий таркибини ўрганиш, тавсия этилаётган хомашё ва унинг асосида яратилган қуруқ экстракт ва дори воситасини стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўтлоқ себаргаси қуруқ экстракти асосидаги диабетга қарши воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05095, 2015 й.). Натижада олинган қуруқ экстракт унинг асосида дори воситасини олиш имкони яратилган;

ўтлоқ себарга ер устки қисми маҳсулоти, субстанция-ўтлоқ себаргаси қуруқ экстракти ва унинг асосидаги дори воситаси «Диабефор» капсулалари учун «Remedy Group» қўшма корхонасида КФМ лойиҳалари ишланиб, клиник синовдан ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизация давлат маркази» ДУК томонидан рўйхатга олинган (Фармакология қўмитаси Раёсатининг 2017 йил 19 апрелдаги 7-сон қарори) ҳамда Этика қўмитаси томонидан мазкур препататни клиник синовдан ўтказишга рухсат берилган (Этика қўмитасининг 2018 йил 8 январдаги 9/16-сон маълумотномаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида қандли диабет касаллигини маҳаллий доривор ўсимликлардан олинган препарат асосида самарали ва безарар даволаш имконияти яратилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish