Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Ботир Ахматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали буйрак касаллигида кардиоваскуляр бузилишнинг клиник-инструментал ва морфологик хусусиятлари ва уларнинг коррекцияси», 14.00.09-Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.D Sc/Tib988.
Илмий рахбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Бобомурадов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Рустам Хаитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мамаджанова Гульнора Сидикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси);
 Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар сурункали буйрак касалликларида клиник, инструментал ва морфологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда кардиоваскуляр бузилишларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда кардиоваскуляр бузилишлар ривожланишини бахолаш учун прогностик матрица ишлаб чикилган (КВБ шакилланиш хавфи эҳтимоли заиф (72.1-119.3), ўрта (119.4-272.0) ва юқори (272.1-471.9)) ва уни қўллаш орқали хавф гуруҳлари аниқланган;
ренокардиал синдромнинг комплекс диагностикасида сурункали буйрак патологияси бўлган болаларда миокарддаги метаболик ўзгаришларни аниқлашда инструментал тадқиқотларнинг ноинвазив усули сифатида кардиометриянинг самарадорлигини аникланган ва бу усул оркали кардиоваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш (38,5%) мумкинлиги асосланган;
илк бор сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда миокард ва коронар томирлар тузилишининг морфологик хусусиятини бахолаш оркали юрак қон томирлари эндотелийси ва кардиомиоцитларидаги патоморфологик таркибий ўзгаришларнинг касаллик босқичига (OR=4.11; ДИ: 1.35-12.5; χ2-2=6.46; p=0.01) ва кардиоваскуляр бузилишлар ривожланишига (OR=11.25; ДИ: 0.55-2.86; χ2=5.93; p < 0.001) боғлиқлиги исботланган;
илк бор сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларни анъанавий даво усулига қўшимча равишда левокарнитин дори воситаси ва магнитотерапия усулини қўллаш оркали даволаш татикаси такомиллаштирилган;
кардиоваскуляр бузилишларининг ривожланиш концепциясига асосланган диагностик ва терапевтик дастурни кўллаш натижасида сурункали буйрак касаллиги оғир босқичига ўтиш частотасини 11,3% га ва кардиоваскуляр бузилишлар ривожланишни 4.8%га камайганлиги аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сурункали буйрак касаллигида кардиоваскуляр бузилишнинг клиник-инструментал ва морфологик хусусиятлари ва уларнинг коррекцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда кардиоваскуляр бузилишлар ривожланишини бахолаш учун прогностик матрица ишлаб чикилган (КВБ шакилланиш хавфи эҳтимоли заиф (72.1-119.3), ўрта (119.4-272.0) ва юқори (272.1-471.9)) ва уни қўллаш орқали хавф гуруҳлари аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий кенгаши 2024 йил 28 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган "Болаларда сурункали буйрак касалликларида кардиоваскуляр бузилишларининг клиник ва инструментал прогнози" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Самарканд шахар 1-сон болалар шифохонаси нефрология бўлими 2024 йил 05 сентябрдаги 35-сон буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлими 2024 йил 16 сентябрдаги 93/1-сонли буйруғи билан ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 13 сентябрдаги 78/2-сон буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 7/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кардиоваскуляр бузилишларини эрта башорат қилиш усули кардиоренал асоратларни камайтиради, беморнинг ҳаёт сифатини ва унинг меҳнат қобилиятини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда СБКда кардиоваскуляр бузилишларининг ривожланишини прогнозлаш қисқа вақт ичида ушбу патологиянинг ривожланиши учун хавф гуруҳини аниқлашга имкон беради, шу билан бирга ишлаб чиқилган усулни амалга ошириш учун меҳнат харажатлари ва миқдорини камайтиради. Умумий иқтисодий самара ҳар бир бемор учун 389000 сўмни ташкил этади.
иккинчи илмий янгилик: ренокардиал синдромнинг комплекс диагностикасида сурункали буйрак патологияси бўлган болаларда миокарддаги метаболик ўзгаришларни аниқлашда инструментал тадқиқотларнинг ноинвазив усули сифатида кардиометриянинг самарадорлигини аникланган ва бу усул оркали кардиоваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш (38,5%) мумкинлиги асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгаши 2024 йил 28 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган "Болаларда сурункали буйрак касалликларида кардиоваскуляр бузилишларининг клиник ва инструментал прогнози" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Самарканд шахар 1-сон болалар шифохонаси нефрология бўлими 2024 йил 05 сентябрдаги 35-сон буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлими 2024 йил 16 сентябрдаги 93/1-сонли буйруғи билан ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 13 сентябрдаги 78/2-сон буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 7/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кардиометрия метаболик ўзгаришлар ва юрак-қон томир тизимининг мослашиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда болаларда СБКда кардиоваскуляр бузилишларини эрта ташхислашни оптималлаштиришга ёрдам беради, шунингдек, буйрак патологиясида кардиоренал синдромнинг олдини олиш учун профилактика қилиш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усул болаларда кардиоренал синдромнинг ривожланиш хавфини қисқа вақт ичида ва юқори ишончлилик билан башорат қилиш имконини берди, шу билан бирга ҳар бир бемор учун харажатларни 90000 сўмга ва таклиф этилган усулни амалга ошириш учун меҳнат харажатларини ойига 2570400 сўмга камайтиришга эришилди.
учинчи илмий янгилик: илк бор сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда миокард ва коронар томирлар тузилишининг морфологик хусусиятини бахолаш оркали юрак қон томирлари эндотелийси ва кардиомиоцитларидаги патоморфологик таркибий ўзгаришларнинг касаллик босқичига (OR=4.11; ДИ: 1.35-12.5; χ2-2=6.46; p=0.01) ва кардиоваскуляр бузилишлар ривожланишига (OR=11.25; ДИ: 0.55-2.86; χ2=5.93; p < 0.001) боғлиқлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий кенгаши 2024 йил 28 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган "Болаларда сурункали буйрак касалликларида кардиоваскуляр бузилишларининг клиник ва инструментал прогнози" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Самарканд шахар 1-сон болалар шифохонаси нефрология бўлими 2024 йил 05 сентябрдаги 35-сон буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлими 2024 йил 16 сентябрдаги 93/1-сонли буйруғи билан ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 13 сентябрдаги 78/2-сон буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 7/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБК бўлган болаларда миокард ва коронар томирлар тузилишининг морфологик хусусиятларини аниқлаш педиатр ва болалар нефрологига касалликнинг дастлабки босқичида кардиоваскуляр бузилишларни башорат қилиш имконини беради, бу эса кардиоренал асоратлар частотасини камайтиришга ёрдам беради, беморнинг ҳаёт сифатини ва унинг меҳнат қобилиятини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда СБКда кардиоваскуляр бузилишларининг ривожланишини прогнозлаш қисқа вақт ичида ушбу патологиянинг ривожланиши учун хавф гуруҳини аниқлашга имкон беради, шу билан бирга меҳнат харажатлари ва миқдорини камайтириш натижасида хар бир бемор учун 389000 сўм иқтисод қилинган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларни анъанавий даво усулига қўшимча равишда левокарнитин дори воситаси ва магнитотерапия усулини қўллаш оркали даволаш татикаси такомиллаштирилган ва ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий кенгаши 2024 йил 28 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган "Сурункали буйрак касаллиги бўлган болаларда кардиоваскуляр ва метаболик бузилишларни медикаментоз усулда тузатиш ва уларнинг олдини олиш самарадорлиги" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Самарканд шахар 1-сон болалар шифохонаси нефрология бўлими 2024 йил 05 сентябрдаги 35-сон буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлими 2024 йил 16 сентябрдаги 93/1-сонли буйруғи билан ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 13 сентябрдаги 78/2-сон буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 7/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик касалликларни коррекциялаш патогенетик жиҳатдан асосланган, чунки у юрак-қон томир ўзгаришлари ривожланишининг асосий сабабларига таъсир қилади. Левокарнитин энерготропик препарати билан даволаш касалликнинг кечишига ижобий таъсир кўрсатди ва терапевтик ёндашувни оптималлаштиришга, салбий натижалар сонини камайтиришга, преморбит фонни яхшилашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: CБК бўлган болаларда кардиоваскуляр бузилишларини даволаш ва олдини олишга индивидуал ёндашув таклиф этилган, шу жумладан энерготропик Левокарнитин препарати ва магнитотерапияни қўллаган ҳолда комбинацияланган даволаш тавсия этилган бўлиб, бу касал болаларнинг клиник ҳолатини барқарорлаштиради, буйраклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва касалликнинг кардиоренал синдроми ривожланишига тўсқинлик қилади, иқтисодий харажатларни камайтириш даволаш курсларини 1,8 баравар қисқартиришга олиб келди, натижада 12 ойлик кузатув учун анъанавий даволаниш қиймати 1858000 сўм, тавсия этилган даволаш тактикаси қиймати 1004500 сўм, 12 ойлик кузатувнинг иқтисодий самарадорлиги 1 беморга 853500 сўм ташкил этилди.
бешинчи илмий янгилик: кардиоваскуляр бузилишларининг ривожланиш концепциясига асосланган диагностик ва терапевтик дастурни кўллаш натижасида сурункали буйрак касаллиги оғир босқичига ўтиш частотасини 11,3% га ва кардиоваскуляр бузилишлар ривожланишни 4.8%га камайганлиги аникланган улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий кенгаши 2024 йил 28 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган "Болаларда сурункали буйрак касалликларида кардиоваскуляр бузилишларининг клиник ва инструментал прогнози" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Самарканд шахар 1-сон болалар шифохонаси нефрология бўлими 2024 йил 05 сентябрдаги 35-сон буйруғи билан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлими 2024 йил 16 сентябрдаги 93/1-сонли буйруғи билан ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 13 сентябрдаги 78/2-сон буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 7/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак патологияси бўлган болаларда юрак-қон томир асоратларининг кейинги ривожланишининг олдини олиш учун олиб борилган профилактика госпитализация сонини 1,8 баравар камайтириш, касал болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва юрак-қон томир асоратлари ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: СБК билан оғриган болаларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга индивидуал ёндашув таклиф этилади, бу касал болаларнинг клиник ҳолатини барқарорлаштиради, буйраклар фаолиятига ижобий таъсир қилади ва кардиоренал синдромнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, госпитализация сонини камайтиради, натижада иқтисодий харажатларни қисқартиришига олиб келади..

Yangiliklarga obuna bo‘lish