Sayt test rejimida ishlamoqda

Торениязов Тилеумурат Елмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида данакли меваларда шираларнинг (Aphididae) ривожланиш биоэкологияси ва қарши курашни илмий асослаш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Qх 1074.
Илмий раҳбар: Утепбергенов Адилбай Рейимбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Абдусалим Холбоевич, кишлок хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рахмонова Мадина Кимсанбоевна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар ҳимояси ва карантини илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида: ўрик, шафтоли, олхўри ва гилос биотопларида учрайдиган шира турларини аниқлаш, биоэкологик ривожланиши, динамикаси, зарар келтириш мезонини белгилаб олиб, агротехник, биологик ва кимёвий кураш усуллари eлементларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг eкстремал шароитларида мавжуд данакли мева дарахтлари ривожига биотик омиллардан бўлмиш шира турларининг таъсири, уларнинг асосий турлари ҳамда ривожи учун қулай келадиган абиотик омиллар аниқланган;
данакли мева боғларида учрайдиган ширалар турларининг ривожланич биоэкологияси, динамикаси ва зарар келтириш мезони аниқланган;
мазкур мева дарахларидаги ўрик-камиш шираси оналик зоти 29,7 кун давомида ҳаёт кечириб, 67,3 донагача тирик авлодларини туғиб, ўрик баргларида ўртача 3,8- 59,8 дона ширалар ривожланганда мевалар вазни 2,4-11,8 граммга, шафтоли шираси сони 16,2 кунда 30,2 дона тирик туғиб, барглардаги сони 4,9-41,8 дона  бўлганда мевалар вазни 9,0-41,8 граммга камайганлиги ҳисобга олинган.
данакли мева дарахтларда шираларга қарши агротехник, биологик ва кимёвий кураш усулларини ўтказишда мақбул муддат ва усуллар белгиланиб, ўрик-қамиш ширасининг ўрик баргларда 18,0-21,2 донани, шафтолида eса шафтоли шираси 11,8-14,3 донани ташкил қилганда биолабораторияда кўпайтирилган олтинкўз eнтомофаги гектарига 500-2000 (1:10-15 нисбатда) дона ҳисобида тарқатилганда биологик самарадорлиги 76,8-82,5% ташкил қилганлиги аниқланган;
данакли мева дарахтларида тарқалган шираларга карши биологик ва кимйвий усулларни қулланилгандаги иқтисодий самародорлиги гектаридан 6211,0 сўмдан 47660,0 сўмгача ташкил  еэтиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон шароитида данакли мева боғларидан: ўрик, шафтоли, олхўри ва гилос биотопларида тўпланиб зарар келтирадиган шира турларини аниқлаш, биоэкологик ривожланиши, динамикаси, зарар келтириш мезонини белгилаш, агротехник, биологик ва кимёвий кураш усуллари элементларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
«Шанғалақлы мийўе ағашларында шырынжаларға қарсы гүрес илажларын алып барыў» ҳамда “Қарақалпақстан агробиоценозы тоғайзарларында ушрасатуғын зыянкеслердиң, раважланыў динамикасы, биоэкологиясы” номли тавсияномалар тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 3 апрелдаги №01/013-1346/1-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар мазкур агроиқлим шароитида мавжуд данакли мева боғларида шираларга қарши кураш олиб боришдаги асосий қўлланма сифатида кенг фойдаланилиб келинмоқда;
зарар келтирадиган ўрик-қамиш ширасига қарши кимёвий препаратларни ишлатиш бўйича Кегейли тумани М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва мевачилик ИТИ ҚҚ ИТС тажриба хўжалиги, «Бахтияр Рахат» ф/х 11,0 га даласида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 3 апрелдаги №01/013-1346/1-сон маълумотномаси). Натижада тадбирнинг биологик самарадорлиги 96,0-97,0%, хўжалик самарадорлиги 18,4-21,6 кг, иқтисодий самарадорлик ўрикнинг гектаридан 18702,0-19596,0 ва шафтолида 45045,0-47660,0 минг сўмни ташкил этган;
биолабораторияда кўпайтирилган олтинкўз энтомофаги Чимбой тумани Қорақалпоғистон ДИТИ ҳамда «Рейимбай-Усен» ф/х майдонларида 27,0 гектарда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 3 апрелдаги №01/013-1346/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўрик тупларидан 10,7-18,9 кг, шафтолидан 12,7-21,2 кг ҳосил ҳимоя қилиб қолиниб, тадбирнинг иқтисодий самарадорлиги 6211,0-18262,0 сўмни ташкил қилган;
шираларга қарши кимёвий препаратлар Нукус тумани «Ахмет Шах», «Раваж Махсымқала» ф/х нинг 19,0 га майдонидаги ўрик, шафтоли дарахтларига қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 3 апрелдаги №01/013-1346/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўрик ва шафтоли мева дарахти баргларидаги ширалар сони 97,4-98,6% камайтирилиб, жорий этилган тадқиқотнинг иқтисодий самарадорлиги 19596,0-47660,0 сўм даражасида, ишлатилган бир сўм 2,08-2,15 ва 3,77-4,35 сўмга қопланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish