Махмудова Мухлиса Қодиржон қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банкларни трансформациялашувида молиявий инновацияларни жорий этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Iqt.383
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:“Пойтахт Банк” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида инновацион банк хизматларини такомиллаштириш ва уларни жорий этишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “молиявий инновациялар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни фан-техника тараққиётига мувофиқ равишда янги молиявий операциялар, воситалар, технологиялар, бизнес моделлари, институтлар ёрдамида молиявий бозорларни нисбатан кўпроқ самарали, хавфсиз ва мослашувчан қилувчи ва молия бозори самарадорлигига ҳисса қўшувчи иқтисодий ва молиявий тизим нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банкларида бизнес учун корпоратив карталарни чиқариш (КК), мобил-эквайринг (МЕ), интернет-эквайринг (ИЕ) ва бошқа молиявий инновациялар (МИ)дан фойдаланиш ўртасидаги мақбул нисбатни (КК:МЕ:МИ:ИЕ=0,45;0,21;0,19;0,15) таъминлаш орқали инновацион хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган инновацион маҳсулотларни умумлаштирган ҳолда мижозларга тақдим этиш орқали “оптимал мижоз – оптимал банк” консепсиясига мувофиқ ишлаш ҳажмини 65-70 фоизга етказиш орқали банклар даромадининг барқарорлашувига эришиш асосланган;
“Ўзмиллийбанк” АЖда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сонининг ошишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида инновацион банк хизматларидан олинадиган даромадларнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда тижорат банкларининг трансформациялашувида масофавий банк хизматлари самарадорлигига монетар омилларнинг таъсирини баҳолаш орқали эндоген рискларнинг банк даромадига таъсирининг регрессион модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида инновацион банк хизматларини такомиллаштириш ва уларни жорий этишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “молиявий инновациялар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини фан-техника тараққиётига мувофиқ равишда янги молиявий операциялар, воситалар, технологиялар, бизнес моделлари, институтлар ёрдамида молиявий бозорларни нисбатан кўпроқ самарали, хавфсиз ва мослашувчан қилувчи ва молия бозори самарадорлигига ҳисса қўшувчи иқтисодий ва молиявий тизим нуқтайи назаридан такомиллаштириш юзасидан назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Банк иши ва аудит” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда молиявий бозорларни нисбатан кўпроқ самарали, хавфсиз ва мослашувчан қилувчи ва молия бозори самарадорлигига ҳисса қўшувчи иқтисодий ва молиявий тизим нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “молиявий инновациялар” тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тижорат банкларида бизнес учун корпоратив карталарни чиқариш (КК), мобил-эквайринг (МЕ), интернет-эквайринг (ИЕ) ва бошқа молиявий инновациялар (МИ)дан фойдаланиш ўртасидаги мақбул нисбатни (КК:МЕ:МИ:ИЕ=0,45;0,21;0,19;0,15) таъминлаш орқали инновацион хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш таклифи “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ишлаб чиқилган 2021-2025-йилларга мўлжалланган асосий банк стратегиясига киритилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2023-йил 27-октябрдаги 02/2-6725/02-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида илғор тажриба ва технологияларни жалб қилиш орқали жозибадор банк маҳсулотлари тўплами ва узлюксиз рақамли мижозлар тажрибасини яратишга ҳамда индивидуал, юқори сифатли хизмат кўрсатиш орқали “тайёр” банк хизматларининг тўлиқ кўламини тақдим этишга, пировардида универсал банк учун зарур бўлган кенг мижозлар базаси ва кучли бозор позициясини эгаллашга олиб келади;
тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган инновацион маҳсулотларни умумлаштирган ҳолда мижозларга тақдим этиш орқали “оптимал мижоз – оптимал банк” консепсиясига мувофиқ ишлаш ҳажмини 65-70 фоизга етказиш орқали банклар даромадини барқарорлашувига эришишга доир таклифи “Ўзмиллийбанк” АЖ ва “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2023-йил 27-октябрдаги 02/2-6725/02-сонли, “Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 30-октябрдаги 23/03-381-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзмиллийбанк” АЖда Стандард з-сcоре кўрсаткичини 95% эҳтимоллик билан 2021-йилда 1,678 дан 2022-йилда 2,145 га ошириш ҳамда “Туронбанк” АТБда 2021-йилда 2,145 дан 2022-йилда 2,452 га ошириш орқали банкда риск даражасини пасайтиришга эришилган;
“Ўзмиллийбанк” АЖда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сонининг ошишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида инновацион банк хизматларидан олинадиган даромадларнинг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан №ДГУ 36337-сонли “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаси” учун гувоҳномаси асосида яратилган “Узcомбанкбох” мобил иловасидан фойдаланиш таклифи “Ўзмиллийбанк” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2023-йил 27-октябрдаги 02/2-6725/02-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сонининг бир фоизга ошиши кейинги ойда банкнинг масофавий банк хизматларидан оладиган даромадларини 0,21 фоизга ошириши эконометрик структуравий векторли авторегрессия модел орқали аниқланган ва асослаб берилган;
Ўзбекистонда тижорат банкларининг трансформациялашувида масофавий банк хизматлари самарадорлигига монетар омилларнинг таъсирини баҳолаш орқали эндоген рискларнинг банк даромадига таъсирининг регрессион модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланишга доир таклифи “Туронбанк” АТБ фаолиятига жорий этилган (“Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 30-октябрдаги 23/03-381-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодиётдаги инфляция даражасининг бир фоизга ошиши кейинги банкнинг масофавий банк хизматларидан кўрадиган даромадини 0,06 фоизга ошириши ҳамда пул массаси ўзгаришининг банкнинг инновацион маҳсулотларидан оладиган даромадига таъсири йўқлиги эконометрик структуравий векторли авторегрессия модели орқали аниқланган.