Мадрахимова Гуласал Рўзимбой қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати тармогʻини иқтисодий ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Iqt781.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахманова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Муратова Шохиста Нигматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Джурабоев Отабек Джурабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Жумаев Олимжон Садуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик тармогʻини иқтисодий ривожлантириш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “саноат тармоғини иқтисодий ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни саноат корхоналарининг самарадорлигини ошириш, янги технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш жараёнларига таъсир этувчи омилларнинг хусусияти ва мезонлари бўйича туркумлаш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноатининг рақобатбардошлиги ва ривожланиш даражасини баҳолаш услубиёти мазкур жараёнларга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг интеграл таъсирини ҳисобга олган ҳолда “жуда паст” (0,00 - 0,54), “паст” ( 0,54 - 0,65), “ўрта даражада” (0,65 - 0,75), “юқори даражада”
(0,75 - 0,9), “жуда юқори даражада” (0,9 - 1,0) миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик тармоғидаги самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари мезонлари асосида инвестицион жозибадорлиги даражаси жиҳатидан “инвестицион жозибадорлиги паст” [0,0 - 2,0], “инвестицион жозибадорлиги ўртачадан паст” [2,0 - 4,0], “инвестицион жозибадорлиги ўрта” [4,0 - 6,0], “инвестицион жозибадорлиги ўртадан юқори” [6,0 - 8,0], “инвестицион жозибадорлиги юқори” [8,0-10,0] шкалалар асосида гуруҳлаш орқали ҳар бир муайян корхонанинг инвестицион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион фаолиятини ривожлантириш механизми тармоқ фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда инновацион технологияларни жорий этиш (И = 0,29), янги маҳсулотлар яратиш (ЙМ = 0,21), ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш
(Т = 0,27) ва бозор эҳтиёжларига мослашувчанликни ошириш (ЭМ = 0,23) омилларининг мақбул нисбати асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда тўқимачилик саноати тармоғини иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик тармогʻини иқтисодий ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “саноат тармоғини иқтисодий ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини саноат корхоналарининг самарадорлигини ошириш, янги технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш жараёнларига таъсир этувчи омилларнинг хусусияти ва мезонлари бўйича туркумлаш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Саноат иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 29-сентябрдаги 314-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда турли омилларнинг хусусияти ва мезонлари бўйича туркумлаш асосида такомиллаштирилган “саноат тармоғини иқтисодий ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тўқимачилик саноатининг рақобатбардошлиги ва ривожланиш даражасини баҳолаш услубиёти мазкур жараёнларга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг интеграл таъсирини ҳисобга олган ҳолда “жуда паст” (0,00 - 0,54), “паст” ( 0,54 - 0,65), “ўрта даражада” (0,65 - 0,75), “юқори даражада” (0,75 - 0,9), “жуда юқори даражада” (0,9 - 1,0) миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 29-августдаги №03/25-2298-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарининг рақобатбардошлиги ва ривожланиш даражаси ўртача кўрсаткичи 0.57 га тенглиги ҳамда ривожланиш даражасини баҳолашнинг қуйи, ўрта, юқори даражадаги мезонлари аниқланган;
тўқимачилик тармоғидаги самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари мезонлари асосида инвестицион жозибадорлиги даражаси жиҳатидан “инвестицион жозибадорлиги паст” [0,0 - 2,0], “инвестицион жозибадорлиги ўртачадан паст” [2,0 - 4,0], “инвестицион жозибадорлиги ўрта” [4,0 - 6,0], “инвестицион жозибадорлиги ўртадан юқори” [6,0 - 8,0], “инвестицион жозибадорлиги юқори” [8,0-10,0] шкалалар асосида гуруҳлаш орқали ҳар бир муайян корхонанинг инвестицион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 29-августдаги №03/25-2298-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги жалб қилинган инвестициялар миқдори 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 10-12 фоизга ошириш имкони яратилган;
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион фаолиятини ривожлантириш механизми тармоқ фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда инновацион технологияларни жорий этиш
(И = 0,29), янги маҳсулотлар яратиш (ЙМ = 0,21), ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш
(Т = 0,27) ва бозор эҳтиёжларига мослашувчанликни ошириш (ЭМ = 0,23) омилларининг мақбул нисбати асосида такомиллаштириш бўйича таклиф “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 29-августдаги №03/25-2298-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати фаолиятига инновациялар киритиш ҳажмини 8-10 % га ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда тўқимачилик саноати тармоғини иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган 2030 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 29-августдаги №03/25-2298-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида тўқимачилик тармоғини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари ва прогнозлари асосида узоқ муддатли даврдаги истиқбол кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.