Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Фотима Сагдуллаевнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Модалар дизайни аспектларининг устувор тамойиллари”, 17.00.05 – Дизайн назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/San16.
Илмий раҳбар: [Назилов Додо Авезович], архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Гайбуллаева Юлдуз Анваровна, тарих фанлари доктори, доцент; Атаханова Феруза Захировна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири - ХХИ асрлар мобайнида шаклланган либосларни бадиий лойиҳалашнинг устувор тамойилларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ  асрнинг 80 – йилларидан аёллар кўйлаклари бичимига елка чоки ва енг ўмизига эга бўлган ўтказма енг, тик ёқа каби конструксияларнинг қўлланилиши ХХ аср биринчи ярмида ўзбек модасида “бренд” сифатида мавқеъга эга бўлган “кўкрак бурма” кўйлак бичимининг шаклланишига таъсир кўрсатганлиги, кўйлакнинг бичимида қўлланилган кўкрак қисмидаги тахламаларнинг кокеткага алмашиниши, узунлигининг қисқариши, силуетининг инсон қоматига мувофиқликни ташкил этиши воситасида “кокеткали кўйлак” номи билан аталишига омил бўлганлиги  аниқланган;
либос рассоми Н.Хасанов бошчилигидаги соҳа мутахассислари гуруҳи томонидан замонга хос яхлит конструктив асосларда тайёрланган ва саноат миқёсида ишлаб чиқарилган либос тўпламларидаги миллий костюмларда конструктив ва декоратив унсурларидан фойдаланиш амалиёти “этно” услубига хос костюм тенденсияларининг кийим-кечак фабрикалари, ателелар ва Тошкент Модалар уйи фаолиятида устувор йўналиш сифатида ривож топишига хизмат қилганлиги асосланган;
мустақиллик йилларида мода соҳасида фолклор ва миллий либослар асосида муаллифлик тўпламларининг яратилиши, индивидуал “шоw роом”лар фаолиятининг йўлга қўйилиши, шахсий мода намойишларини ташкил этиш ва глобал тармоқ орқали ташвиқот фаолияти мода брендлари тарғиботида “индивидуаллаштириш” тамойилидан фойдаланиш кўрсаткичларини ортишига, либослар бадиий ечимида ислом эътиқоди доирасидаги маданий-тарихий мерос, санъат ва ахлоқий ғоялардан келиб чиққан камтарона кийим – “модест фашион” тенденсиясини ўз ичига олган “маданий трендларга мослашув” тамойилининг амалий жараёнлари жадаллашувига таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
дизайнерлар замонавий костюм тўпламларининг барқарор мода, “слоw фашион” ва интеллектуал мода талаблари асосидаги индивидуал ДНКси замонавий ўзбек модасининг жаҳон мода саноати билан интеграциясини таъминлашга асос бўлаётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Модалар дизайнида лойиҳалаш аспектларининг устувор тамойиллари” мавзусидаги илмий тадқиқот ишидан олинган материаллардан:
ХИХ  асрнинг 80 – йилларидан аёллар кўйлаклари бичимига елка чоки ва енг ўмизига эга бўлган ўтказма енг, тик ёқа каби конструксияларнинг қўлланилиши ХХ аср биринчи ярмида ўзбек модасида “бренд” сифатида мавқеъга эга бўлган “кўкрак бурма” кўйлак бичимининг шаклланишига таъсир кўрсатганлиги, кўйлакнинг бичимида қўлланилган кўкрак қисмидаги тахламаларнинг кокеткага алмашиниши, узунлигининг қисқариши, силуетининг инсон қоматига мувофиқликни ташкил этиши воситасида “кокеткали кўйлак” номи билан аталишига омил бўлганлигига оид хулосалардан “Миллий, этнографик ва бадиий либосларни лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2015 йил 2 февралдаги 32–сон буйруғи билан тасдиқланган 3210906 – рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқув қўлланмага киритилган илмий хулосалар ушбу либос элементларидан замонавий костюм лойиҳалаш амалиётида самарали қўлланилишининг услуб ва йўналишларини комплекс тарзда ўрганишга имкон берган;
мустақиллик йилларида мода соҳасида фолклор ва миллий либослар асосида муаллифлик тўпламларининг яратилиши, индивидуал “шоw роом”лар фаолиятининг йўлга қўйилиши, шахсий мода намойишларини ташкил этиш ва глобал тармоқ орқали ташвиқот фаолияти мода брендлари тарғиботида “индивидуаллаштириш” тамойилидан фойдаланиш кўрсаткичларини ортишига, либослар бадиий ечимида ислом эътиқоди доирасидаги маданий-тарихий мерос, санъат ва ахлоқий ғоялардан келиб чиққан камтарона кийим – “модест фашион” тенденсиясини ўз ичига олган “маданий трендларга мослашув” тамойилининг амалий жараёнлари жадаллашувига таъсир кўрсатганлигига доир хулосалардан 2015 йилнинг сентябр-октябр ойларида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекциясида ташкил этилган “Санъаткорлар сулоласи” номли бадиий кўргазмасининг либос дизайни соҳасига оид экспозициялар консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023 йил 26 апрелдаги КВ75760720 – сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тамойилларнинг мамлакатимиздаги маҳаллий брендлар фаолиятидаги устувор аспектларини тадқиқ этишда муҳим ўрин тутган;
либос рассоми Н.Хасанов бошчилигидаги соҳа мутахассислари гуруҳи томонидан замонга хос яхлит конструктив асосларда тайёрланган ва саноат миқёсида ишлаб чиқарилган либос тўпламларидаги миллий костюмларда конструктив ва декоратив унсурларидан фойдаланиш амалиёти “этно” услубига хос костюм тенденсияларининг кийим-кечак фабрикалари, ателелар ва Тошкент Модалар уйи фаолиятида устувор йўналиш сифатида ривож топишига хизмат қилганлигига доир хулосалардан “Миллий, этнографик ва бадиий либосларни лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2015 йил 2 февралдаги 32–сон буйруғи билан тасдиқланган 3210906 – рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқув қўлланмага киритилган илмий хулосалар ХХ аср ўзбек модасининг ривожланиш тамойилларини “этно” услуби асосидаги ривожланиш механизмларини тизимли ўрганишга имкон берган;
дизайнерлар замонавий костюм тўпламларининг барқарор мода, “слоw фашион” ва интеллектуал мода талаблари асосидаги индивидуал ДНКси замонавий ўзбек модасининг жаҳон мода саноати билан интеграциясини таъминлашга  асос бўлаётганлигига доир хулосалардан 2015 йилнинг сентябр-октябр ойларида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекциясида ташкил этилган “Санъаткорлар сулоласи” номли бадиий кўргазмасининг либос дизайни соҳасига оид экспозициялар консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023 йил 26 апрелдаги КВ75760720 – сон маълумотномаси). Натижада, мазкур хулосалар ХХИ аср сўнгги ўн йиллигидаги жаҳон модаси ривожининг юртимиз мода соҳасига интеграциясини тизимли ўрганишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish