Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурмаматов Абдугоффор Мирзабдуллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть-газ конденсати хомашёсини механик қўшимчалардан чуқур тозалаш жараёнини такомиллаштириш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Т80.

Илмий маслаҳатчи: Салимов Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмад Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Ли Роберт Чанирович, техника фанлари доктори; Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: нефть ва газ конденсати хомашёсини механик қўшимчалардан чуқур тозалаш жараёнини ишлаб чиқилган қобариқсимон гидроциклон қурилмасини қўллаш орқали такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нефть ва газ конденсати аралашмаларини қаттиқ механик қўшимчалардан тозалаш жараёнида заррачалар ўлчамларининг гравитация ва марказдан қочма куч майдонларида чўкиш тезлигига қиёсий таъсири аниқланган;

нефть ва газ конденсати аралашмалари таркибидан ажратиб олинаётган қаттиқ механик заррачаларни гидроциклоннинг қобариқсимон қуйи қисми баландлиги бўйлаб ўлчамлари бўйича тақсимланиш қонунияти ўрнатилган;

таркибида нефть ва газ конденсатининг ўзаро нисбатлари 10%дан то 90%гача бўлган аралашмаларда муҳитнинг физик-кимёвий хусусиятларини қаттиқ заррачаларнинг ҳаракат режими ва гидроциклоннинг режимли кўрсатrичларига таъсири аниқланган;

гидроциклонда юзага келувчи муҳитнинг турбулент оқими таъсирида қаттиқ заррачаларнинг коагуляцияланиш механизми очиб берилган;

марказдан қочма куч майдонида суюқ углеводородларни қаттиқ механик қўшимчалардан тозалаш жараёнининг оптимал гидродинамик режимлари аниқланган;

аралашманинг айланма оқимидаги муаллақ заррачалар диаметри ва гидроциклоннинг қобариқ қуйи қисми баландлиги ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи тенглама ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Углеводород аралашмаларини механик қўшимчалардан чуқур тозалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

нефтгазконденсат аралашмаларини механик қўшимчалардан тозалашнинг жадал технологиясини ишлаб чиқиш бўйича VII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан  хўжалик шартномаси тузилган (2014 йил 24 апрелда 14/10 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада иссиқлик ва моддаалмашиниш жараёнларини 20-30%га ошириш, энергетик харажатларни 25%га қисқартириш имконини берган;

нефтгазконденсати аралашмаларини механик қўшимчалардан тозалаш учун гидроциклон қурилмаси Бухоро нефтни қайташ ишлаш заводида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 6 декабрдаги 12-2-190-сон маълумотномаси). Натижада ректификацион колонналар тарелкаларига ўтириб қолувчи қасмоқлар йиғилиб қолишининг олдини олиш имконини берган;

марказдан қочма куч майдонида ишловчи қобариқсимон гидроциклон қурилмаси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил
6 декабрдаги 12-2-190-сон маълумотномаси). Натижада  тозаланган хомашё таркибидаги механик қўшимчалар миқдорини 0,1%дан 0,02%га камайтириш имконияти яратилган; 

суюқ углеводород аралашмаларини механик қўшимчалардан тозалаш учун самарадорлиги юқори бўлган гидроциклон қурилмаси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган (“Ўзнефтмаҳсулот” АЖнинг 2018 йил 26 февралдаги  20/11-134-сон маълумотномаси). Натижада иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг ички девор юзаларига йиғилиб қолувчи қасмоқларнинг олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish