Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Одилжон Бердимуратовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Iqt157.

Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар:Гулямов Саидаҳрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Ашур Қодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«банк тизими барқарорлиги» тушунчасига мазкур тизимни ташкил этувчи субъектлар фаолиятига кенгайтирилган ҳолда ёндашув ҳамда барқарорликнинг динамик мазмунига устунлик берилган муаллифлик таърифи таклиф этилган; 

тижорат банклари барқарорлигини баҳолашда RAROC (Risk-Adjusted Return on Capital) рискларни ҳисобга олган ҳолда капитал рентабеллик кўрсаткичидан фойдаланиш асосланган;

банк капитали етарлилиги, жорий ликвидлилиги, спред, актив ва капитал рентабеллиги кўрсаткичлари орқали Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлиги индекси ишлаб чиқилган; 

тизимли рискларни тартибга солиш ва молиявий дисбалансларни бошқариш мақсадида Ўзбекистонда макропруденциал сиёсат ва унинг дастакларини жорий этиш асосланган;

Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлиги индексининг 2018–2021 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  

Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

таснифланган кредитлар таркибини яхшилаш, муаммоли активларни, кредит ва ликвидлилик рискини самарали бошқариш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сонли «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 30-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил 17 февралдаги 17-22/183-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2015 йилда 2014 йилга нисбатан ROA кўрсаткичи 0,14 фоизга, банкларнинг соф фойдаси миқдори деярли 250 млн. сўмга, ROE кўрсаткичи 0,3 фоизга, банк тизими ялпи капиталининг ялпи активларига нисбати белгиланган меъёр даражасидан 1,9 фоизли пунктга ошишига имкон берган;

субстандарт, шубҳали ва умидсиз активларни самарали бошқариш, депозитлар таркибини оптималлаштириш натижасида кредитлаш ҳажмини ошириш бўйича таклифлар «Агробанк» АТБ Кенгашининг 2011 йил 13 октябрдаги 18/1-сонли йиғилиш қарорининг 2-банди асосида тасдиқланган «Банк таваккалчилигини бошқариш сиёсати» 2.2-бўлими «Таваккалчиликни бошқаришнинг асосий таркибий қисмлари» асосида амалиётга жорий қилинган («Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил 13 январдаги 07-22/30-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2015 йилда 2014 йилга нисбатан банк умумий риск миқдори 68 фоизга камайгани ҳолда соф фоизли фойдаси 10,4 фоизга ошган ва фоизли харажатлари миқдори 608,2 млн. сўмга камайишига хизмат қилган;  

тизимли рискларни тартибга солишда макропруденциал сиёсат ва унинг дастакларини жорий этиш, банк тизими беқарорлик ҳолати кўрсаткичлари, банк тизими барқарорлигини таъминлашда ЯИМга нисбатан ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифларидан Ўзбекистон банклари Ассоциацияси томонидан тижорат банклари фаолиятини тартибга солишда фойдаланилган (Ўзбекистон банклари ассоциациясининг 2017 йил 31 мартдаги 06/227-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши мамлакатда макропруденциал сиёсат ва унинг дастакларидан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган тизимли рискларнинг олдини олиш, банк тизими беқарорлик ҳолатига олиб келувчи кўрсаткичларни доимий мониторингини олиб бориш, ЯИМга нисбатан банк асосий индикаторлари динамикаси амалий таҳлил қилиш ва зарур чоралар кўриш имконини берган;

капитал рентабеллигини ҳисоблашда рискларни инобатга олиш методологиясини жорий этиш, рейтинг беришда хорижий валюталардаги омонатлар ҳажмини ҳисобга олиш бўйича таклифлар «Ahbor-reyting» рейтинг агентлигида тижорат банклари рейтингини аниқлаш амалиётида фойдаланилган («Ahbor-reyting» рейтинг агентлигининг 2017 йил 27 апрелдаги 66-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи тижорат банкларига рейтинг бериш амалиётида RAROC (Risk-Adjusted Return on Capital)дан фойдаланиш, рейтинг беришда хорижий валюталардаги омонатлар ҳажмини ҳисобга олиш имконини берган;

банк тизими барқарорлигини таъминлаш, барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи банк ликвидлилиги, банк ишончлиги, банк тўлов қобилиятига оид илмий натижалар бакалавриат таълим йўналишида «Банк иши» фанидан дарсликка киритилган (06.04.2016 й., №137-029). Мазкур илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш банк тизими барқарорлигини таъминлашда тижорат банклари ликвидлилиги, банк ишончлиги, тўлов қобилияти, банк барқарорлиги, банк тизими барқарорлиги мазмунлари ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish