Эргашев Миродил Махамадовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сардоба сув тошқини бўлган ҳудудлардаги ғўза агробиоценозида Лепидоптера сонини бошқаришда трихограммани тарқатиш қурилмасини самарадорлиги”, 06.01.09 - Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Qx1340.
Илмий раҳбар: Ортиқов Умиджон Дониёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Трихограммани тарқатиш учун қурилма (ИАП 07479).
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирдарё вилоятида табиий офат рўй берган ҳудудларда энтомофаунага таъсирини аниқлаш ва популяциясини тиклашда трихограммани тарқатиш қурилмасини самарадорлигини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирдарё вилоятида табиий офат рўй берган ҳудудлардаги Лепидоптера туркуми вакилларининг 6 тури аниқланган;
илк бор зарарли тунламлар миқдорини бошқаришда тухумхўр трихограммани қўллашнинг автоматик қурилмаси яратилган;
трихограммани анъанавий усулда 1 киши 4 га майдонга (1 кунда) тарқаца, яратилган 1 та қурилма ёрдамида 40 га майдонга тарқатиш имконияти яратилган;
тунламлар тухумларига қарши трихограммани қурилма ёрдамида 1:5 нисбатда (ферамонга бир кунда 2-3 та капалак тушганда) тарқатилганда 70,5 % биологик самарадорликка эришилиши аниқланган;
Зарарли тунламларга қарши трихограммани тарқатиш қурилмаси ёрдамида тарқатилганда 541% рентабиликка эришилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сардоба сув тошқини бўлган ҳудудлардаги ғўза агробиоценозида Лепидоптера сонини бошқаришда трихограммани тарқатиш қурилмасини самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Зарарли тунламлар миқдорини самарали бошқариш, уларнинг тур таркибини аниқлаш, паразит-энтомофаг муносабатларини тиклаш, энтомофауна таркибидаги турларни аниқлаш, трихограмма турларининг самарадорлиги аниқлаш, трихограммани тарқатишнинг тунламларга қарши турли усуллар қўллашнинг смарадорлигини таққослаш асосида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида трихограммани тарқатиш қурилмаси (ИАП 07479 рақамли ихтиро патент) яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабр 07/22-06/1485-сон маълумотномаси). Натижада мавсумда қисқа муддатда энтомофагларни самарали тарқатиш учун кетадиган ишчи кучи ва сарф ҳаражатлар 8-9 баробар тежалган;
Сардоба сув омборида сув тошқини бўлган ҳудудлардаги ғўза агробиоценозида учрайдиган Лепидоптера туркуми сонини бошқаришда трихограмманинг турли турларини трихограммани тарқатиш қурилмаси асосида қўллашнинг муддат ва меъёрлари ишлаб чиқилган ҳамда шу асосида зараркунандалар миқдорини бошқаришда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги “Сардоба Универсал кластери” нинг 240 гектар ғўза майдонида қўлланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабр 07/22-06/1485-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза агробиоценозида зарарли тунлам сонини камайтиришда 70,5% биологик самарадорликка эришилган;
трихограмманинг Тричограмма чилонис тури махсус дрон ёрдамида трихограммани тарқатиш қурилмаси ёрдамида турли усул ва меъёрларда, амалдаги усуллар билан таққосланган ҳолда Сирдарё вилояти “Сардоба Универсал кластери” нинг 200 га ғўза майдонларида қўлланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабр 07/22-06/1485-сон маълумотномаси). Натижада, трихограммани тарқатиш қурилмасида ишлов берилган ғўза майдонларидан 5,8-6,5 сентнергача қўшимча ҳосил сақлаб қолишга эришилган.