Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминова Маъсуда Бахтияровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари актив операцияларини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt212.

Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар:Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нугманова Барно Мухитдиновна, иқтисодиёт фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари актив операцияларининг бошқариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тижорат банклари актив операцияларини бошқариш жараёнларига  таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги ўрганилиб, тижорат банкларининг даромад олиш имкониятига эга бўлишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдиндан аниқлаш механизми ишлаб чиқилган; 

тижорат банкларининг актив ва пассив инструментларидан фойдаланган ҳолда  банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда мижозларни жалб қилиш йўли билан актив операцияларни самарали бошқариш стратегиясини такомиллаштириш таклифи асосланган;

активларни секьюритизациялаш, автоматлаштириш, «New Privat» ҳамда масофавий бошқарув инновацион усулларини актив операцияларга йўналтириш орқали бошқаришнинг инновацион услуби ишлаб чиқилган;

активларни секьюритизациялашда давлат дастурига мувофиқ берилган кредитлар асосида иккиламчи облигациялар чиқариш орқали тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операцияларини ва даромадлигини ошириш таклифи асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тижорат банклари актив операцияларини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

банкнинг актив операцияларига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар таъсирини баҳолашга асосланган актив операцияларни бошқариш стратегиясини амалга ошириш механизмидан фойдаланиш таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг «Мижоз билан валютавий своп операциясини амалга ошириш тартибида»даги 2–6-бандларни ишлаб чиқишда инобатга олинган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2018 йил 11 майдаги 01-09/1893-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида «Трастбанк»нинг активлари 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 18,1 фоизга кўпайган;

тижорат банклари актив операцияларини бошқаришнинг инновацион услуби асосида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг «Ликвидликни бошқариш тўғрисида низом»даги 3–6-бандларни ишлаб чиқишда инобатга олинган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2018 йил 11 майдаги 01-09/1893-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиғи натижасида «Трастбанк»нинг капитали 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 21,1 фоизга ўсган;

банк мижозлари ва ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома таҳлиллари натижасида актив операцияларини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан жисмоний шахсларга пластик карта орқали миллий валютада овердрафт бериш қоидалари»даги 4–8-бандларини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2018 йил 11 майдаги 01-09/1893-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан келиб чиққан ҳолда, «Трастбанк»да инновацион менежмент тизими жорий этилган ва бу бошқарувнинг самарадорлигини оширишга имкон яратган;

тижорат банклари актив операцияларини бошқаришда замонавий «New Privat» тизимини жорий этиш ҳамда тижорат банклари актив операцияларини бошқаришда банкларни молиявий маблағ билан таъминлаш ва ликвидлилигини оширишда «Банк активларини секьюритизациялаш» бўйича таклифлари «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан амалиётга татбиқ этилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2018 йил 9 апрелдаги АН 18-32/2830-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида «Микрокредитбанк» банк тизимида янги хизмат турлари кўпайиб, мижозлар сонининг ҳамда банк даромадлари ҳажмининг ошишига имкон яратган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish