Нургалиев Нажмиддин Абдумажитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Деградацийага учраган қумли чўл тупроқларининг ҳолати ва уларни йахшилаш йўллари (Бухоро вилойати Қоровулбозор тумани Тўдакўл массиви мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/В1225.
Илмий раҳбар: Набиева Гулчехра Мирергашевна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, PhD.03/5.05.2023.B/Qx.01.17.
Расмий оппонентлар: Артикова Хафиза Тўймуродовна, биология фанлари доктори, профессор; Рузметов Максуд Исмоилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: деградацияга учраган қумли чўл тупроқларининг ҳолати ва улар унумдорлигини яхшилашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қумли чўл тупроқларида содир бўлган деградация жараёни натижасида тупроқнинг физикавий, агрокимёвий хоссалари, микробиологик ва ферментлар фаоллигига таъсири ҳамда улар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар очиб берилган;
иқлим кўрсаткичлари асосида тадқиқот ҳудудидаги қурғоқчилик турлари ва даражаси аниқланган;
яйлов ўсимликларига “Экогумин” органик ўғити, “Гидрогел” полимер моддаси қўллаш орқали деградацияга учраган қумли чўл тупроқларнинг агрокимёвий, физикавий хоссалари, биологик фаоллиги яхшиланиши ва ўсимлик биомассасининг кўпайиши асосланган;
чўл ҳудудларининг яйлов ерларига деградация жараёнларини келтириб чиқарувчи омилларни баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган;
ГАТнинг интерполяция усулидан фойдаланган ҳолда тадқиқот ҳудудида тарқалган гумус, азот, фосфор элементлар акс эттирилган картографик маълумотлар ва ҳудудда тарқалган ўсимликлар қопламининг ҳолатини акс эттирувчи НДВИ индекслар майдони аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани “Асадбек замини” фермер хўжалиги қумли чўл тупроқларини унумдорлигини сақлаш ва оширишда “Экогумин” органик ўғити ҳамда “Гидрогел” полимер моддасининг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурғоқчилик ва чўлланишни олдини олиш, экологик ҳолатини юмшатиш, тупроқларнинг хосса-хусусиятларини ўрганиш ҳамда қурғоқчиликка чидамли бўлган ўсимликлар тарқалиш ареали, ўсимликларнинг биологик хоссалари акс эттирилган “Турли тупроқ шароитида чўл озиқабоб экинларининг янги навларини раёнлаштириш учун яйлов ўсимликларининг таснифий кўрсаткичлари” номли дастурий таъминоти Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/05-02-357 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурий таъминот орқали қумли чўл тупроқларнинг хоссаларини яхшилаш ҳамда тупроқ эрозиясини олдини олувчи яйлов ўсимликлар базасини шакллантиришга эришилган ва тупроқ унумдорлигини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берган;
қумли чўл тупроқларида шамол эрозиясини олдини олиш, биологик фаоллигини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида яйлов ўсимликларига “Экогумин” органик ўғити ҳамда “Гидрогел” полимер моддасини қўллаш агротехнологияси бўйича “Деградацияга учраган қумли чўл тупроқларининг унумдорлигини яхшилаш йўллари” номли амалий тавсиянома, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/05-02-357 сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ биологик фаоллиги ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиб, ўсимлик биомассаси 1,35-1,60 с/га яъни 0,25 с/га ортган, рентабеллик даражаси эса 11,2-22,8% ни ташкил қилган. Мазкур қўлланма қумли чўл тупроқлар унумдорлигини сақлаш, ошириш бўйича илмий қўлланма сифатида хизмат қилган;
ГАТнинг интерполяция усулидан фойдаланган ҳолда тадқиқот ҳудудида тарқалган қумли чўл тупроқларини гумус ва озиқа элементлари акс эттирилган картографик маълумотлар ва ҳудудда тарқалган ўсимликлар қопламининг ҳолатини акс эттирувчи НДВИ индекслари ҳисобига кўра тематик хариталар, Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани Тўдакўл массивида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/05-02-357 сон маълумотномаси). Натижада, қумли чўл тупроқлар ҳолати ва деградацияга учраганлик даражаси бўйича мониторинг қилиш имконини берган.