Юлдашев Жасурбек Азатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали гепатит С ва абдоминал семизлиги бор беморларда жигар фибрози ноинвазив ташхисотининг прогностик аҳамияти”, 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2023.2.PhD/Tib3513.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Нурбоев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети (Белоруссия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: сурункали вирусли гепатит С ва абдоминал семизлик мавжуд беморларда жигар фиброзини аниқлашнинг ноинвазив усулларини солиштирма ўрганиш асосида уларнинг диагностик ва прогностик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СВГС билан касалланган беморларда вирусга қарши терапия фонида виссерал семизлик индекси ошиб бориши ва бу жигар фибрози ривожланишини кучайтирувчи хавф омили эканлиги исботланган;
абдоминал семизликнинг СВГС кечишига таъсирини баҳолашда ташхисотнинг ноинвазив фибротест усулларини қўллаш жигар фибрози ривожланиб боришини башоратловчи маркер сифатида самарадорлиги асосланган;
СВГС ва абдоминал семизлик мавжуд беморларда жигар фибрози ривожланишида патогенетик жиҳатдан метаболик яллиғланиш устунлик қилиши асосланган;
абдоминал семизлик аникланган СВГС мавжуд беморларда жигар фиброзини баҳолаш ва ривожланишини назорат қилишда метаболизмнинг лаборатор кўрсатгичларига асосланган НАФЛД такомиллаштирилган фибротест шкаласи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Сурункали гепатит С ва абдоминал семизлиги бор беморларда жигар фибрози ноинвазив ташхисотининг прогностик аҳамияти» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 25 сентябрдаги 6/11-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: СВГС билан касалланган беморларда вирусга қарши терапия фонида виссерал семизлик индекси ошиб бориши ва бу жигар фибрози ривожланишини кучайтирувчи хавф омили эканлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: СВГС билан касалланган абдоминал семизлиги бор беморларда вирусга қарши интерферон унули препаратлар бериш оқибатида жигар фибрози ва метаболик яллиғланиш кучаяди. Шуни инобатга олиб дориларни танлашда интерферон гуруғларини бошқа дорилар билан алмаштириш фиброз жараёни ривожланиши олдини олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: абдоминал семизлик ва СВГС бўлган беморларда вирусга қарши терапияда фонида метаболик яллиғланиш даволаш, жигар сиррозини камайтиради ва беморларнинг статсионар кунлари қисқариши натижасида ҳар бир бемор ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 547200 сўм, бюджет маблағларидан 206039 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Cурункали вирусли гепатит С ва абдоминал семизлик билан кечган беморларда кузатилган жигар фибрози ривожланиши олдини олиш ва башоратлашда ноинвазив ташхисот усулларининг самарадорлиги исботланганлиги, фиброз ривожланишини башоратлаш, олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади ва 753239 сўм сиқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик: абдоминал семизликнинг СВГС кечишига таъсирини баҳолашда ташхисотнинг ноинвазив фибротест усулларини қўллаш жигар фибрози ривожланиб боришини башоратловчи маркер сифатида самарадорлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган серологик фибротестларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай бўлиб, жигар фиброзини эрта аниқлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: СВГС ва абдоминал семизлик мавжуд беморларда кам информатив бўлган эластометрия усули ўрнига стандартда кўрсатилган лаборатор маркерлар асосида фиброзни аниқлаш орқали ҳар бир бемор учун бир йил давомида бюджет ҳисобидан 781004 га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Сурункали вирусли гепатит С ва абдоминал семизлик аниқланган беморларда фиброз ривожланишини башоратлашда кенг қўлланиладиган АПРИ ва ФИБ-4 тестларига нисбатан, тана вазни параметрлари ва метаболик кўрсатгичларга асосланган НАФЛД шкаласи, ҳамда унинг такомиллаштирилган шакли кўпроқ аҳамиятли бўлиб, уни амалиётга қўллаш орқали ЖФИ ни тўғри баҳолаш, сирроз ривожланиши профилактикасига эришиш имкониятини беради.
учинчи илмий янгилик: СВГС ва абдоминал семизлик мавжуд беморларда жигар фибрози ривожланишида патогенетик жиҳатдан метаболик яллиғланиш устунлик қилиши асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларда фиброз ва сирроз ривожланишини эрта аниқлашда инвазив ташхисот усулларининг доимий қўлланилиши ноқулайлик ва иқтисодий жиҳатдан ҳамма вақт ҳам беморларга маъқул бўлмайди. Бундай ҳолларда стандартлар асосида бажариладиган лаборатор таҳлиллар асосида жигар фибрози индексининг аниқлаб борилиши касаллик ривожланиб бориши ва асоратланиши олдини олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали вирусли гепатит ва абдоминал семизлик биргаликда кечганда фиброз даражасини камайтиришда метаболик яллиғланишни даволаш орқали жигар фибрози эрта даврларда аниқланганда беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бирнафар беморга бир йилда буджет ҳисобидан 54600 сўм, буджетдан ташқари 42024 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса 4. Абдоминал семизлик ва сурункали вирусли гепатит С мавжуд беморларда жигар фибрози ривожланиши даражаси ва метаболик яллиғланиш кўрсатгичлар орасидаги коррелятсион боғликликлар таҳлилида ТГФ β-1 кўрсатгичи ТНО-α орасидаги коррелятсион боғлиқликларга асосида ишлаб чиқилган лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 96624 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: абдоминал семизлик аникланган СВГС мавжуд беморларда жигар фиброзини баҳолаш ва ривожланишини назорат қилишда метаболизмнинг лаборатор кўрсатгичларига асосланган НАФЛД такомиллаштирилган фибротест шкаласи ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: Абдоминал семизлик мавжуд бўлган СВГС билан оғриган барча беморларда жигар шикастланиш даражасини ўз вақтида аниқлаш, оғир жигар фибрози хавфини ҳисоблаш, шунингдек, унинг асоратланишини олдини олишнига мщлжалланган такомиллаштирилган шкала тавсия этилади, сурункали касалликлар профилактикасига эришилади, тиббий текширувлар самарадорлиги ошишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: Услубий тавсиянома тадбиқ этилгунча жигар фиброзини ташхислаш кечикиши, асоратлар билан кечганда ташхис қўйиш, даволашга қаратилаган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача 2195211 сўм сарфланган бўлса, тавсиянома тадбиқ этилгач, бу харажатлар 1411080 сўмгача камайди. Тадқиқотлар бўйича ушбу чора тадбирлари бўйича ўтказилган усуллар бир бемор учун бир йилда ўртача 784131 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. СВГС да тана вазни ортиши, виссерал семизлик кузатилиши жигар фибрози ривожланиш жараёнини кучайтириб жараён чуқурлашиб боришини башоратлашда нафақат ТВИ, балки виссерал семизлик кўрсатгичларини назорат қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга ҳамда 784131 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилган.