Садыкова Ася Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қизил ясси темираткининг клиник-морфологик, иммунологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари” 14.00.15 – Патологик анатомия ва 14.00.11 – Дерматология ва венерология.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.1. PhD/Tib3350.
Илмий раҳбар: Сидиков Акмал Абдикаҳарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пақирдинов Адҳам Бегишевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшбаев Эркин Абдухалимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Виталий Александрович Охлопков, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси дипломдан кейинги тиббий таълим институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касаллик ривожланишининг этиопатогенетик омилларини аниқлаш учун қизил ясси темираткининг клиник, морфологик, иммунологик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тадқиқот ишида қизил ясси темираткининг турли шакллари бўлган беморларнинг клиник-морфологик, иммунологик, иммуногистокимёвий маълумотларининг натижалари тақдим этилган ва клиник кўринишга қараб қизил ясси темираткидаги яллиғланишнинг морфологик паттернлари аниқланган;
илк бор қизил ясси темиратки билан оғриган беморларнинг периферик қонида, тери биоптатларида ҳам эпидермотропик Эпштейн-Бан вирусларининг антигенлари аниқланган;
Эпштейн-Барр вируснинг ижобий ифодаланган антигенлари қизил ясси темираткининг классик шакли билан оғриган беморларда эпидермисининг тиканли қатламида аниқланганлиги исботланган;
ОПВ, СМВ, ВПГ-И ва ВПГ- 2 антигенлари қизил ясси темираткининг турли шакллари билан оғриган беморларда эпидермисида камдан-кам ифодаланиши ва улар касалликнинг ривожланишида этиопатогенетик омил ҳисобланмаслиеи аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари ва ҚЙТнинг клиник, морфологик, иммунологик ва иммуноҳистокимёвий хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган маълумотларга асосланиб, услубий тавсиялар нашр этилди. “Иммуногистокимё қизил ясси темираткини ташхислаш усули сифатида” услубий тавсиялари амалий соғлиқни сақлаш ва ўқув жараёнига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.07.2024 йилдаги 3-сонли лмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосаси), (ФЖСТИ эксперт кенгашининг 30.03.2024 йилги № 01-02/у-т-19 рақамли).
биринчи илмий янгилик, илк бор қизил ясси темиратки қайд этилган беморларда клиник-морфологик, иммунологик ва иммуногистокимёвий маълумотлар кенг ўрганилди ва тери, шиллиқ қаватлар ва бошқа зарарланган соҳалардаги ўзгаришлар аниқланиб, бу маълумотлар асосида морфологик хусусиятлар таҳлил қилинди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.07.2024 йилдаги 3-сонли лмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларни амалиётга жорий этиш қизил ясси темиратки қайд этилган беморлар орасида касалликнинг кечишини енгиллаштириш, яллиғланиш жараёнларини бошқариш ва оғриқни камайтириш орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: янги диагностик усулни амалиётга жорий этилганда диагностик тестлар учун харажатлар 1360000 сўм, ётоқ кунлари учун 800000 сўмни ва ўртача йиллик иқтисодий самарадорлик 30240000 сўмни ташкил этади. Хулоса: қизил ясси темираткини диагностикасида янгил усулни қўллаш орқали касаликка эрта босқичда аниқ ташхис қўйиш ва касаллик асоратларини олдини олиш имконияти пайдо бўлади. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. “Иммуногистокимё қизил ясси темираткини ташхислаш усули сифатида” мавзусида олинган натижалар Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди.
иккинчи илмий янгилик шундаки, қизил ясси темираткининг клиник кўринишларига боғлиқ ҳолда яллиғланишнинг турли морфологик паттернлари аниқланиши касаллик диагностикаси ва даволашини аниқроқ йўналтиришга, беморларда даволаш стратегияларини янада самарали амалга оширишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.07.2024 йилдаги 3-сонли лмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган янги диагностик усуллар ёрдамида касалликни бошқариш жараёнида умумий аҳолининг соғлиғини яхшилашга, ҳаёт сифатини оширишга, касаллик асоратларини камайтиришга ҳамда жамиятнинг соғлом турмуш тарзини таъминлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: янги диагностик усулни амалиётга жорий этилганда диагностик тестлар учун харажатлар 1360000 сўм, ётоқ кунлари учун 800000 сўмни ва ўртача йиллик иқтисодий самарадорлик 30240000 сўмни ташкил этади. Хулоса: қизил ясси темираткининг клиник-морфологик ва иммунологик жиҳатларини чуқур ўрганиш орқали беморларни самаралироқ даволаш имконияти пайдо бўлади. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. “Иммуногистокимё қизил ясси темираткини ташхислаш усули сифатида” мавзусида олинган натижалар Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди.
учинчи илмий янглик шундаки, эпидермотропик Эпстеин-Барр вируси антигенларининг тери биопсияларида ва қизил ясси темиратки билан касалланган беморларнинг периферик қонида аниқланиши ушбу касалликнинг патогенези ва унинг тери қатламларидаги ўзгаришлар билан боғлиқлигини тушунишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.07.2024 йилдаги 3-сонли лмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларни амалиётга жорий этиш ҚЙТ билан оғриган беморлар учун индивидуал ёндашув орқали даволашнинг самарадорлиги оширилади, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва касалликни назорат қилиш даражасини ошириш имконини яратади. Соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини ошириш, профилактик ва даволаш чоралари орқали беморлар сонини камайтиришга қаратилган ёндашувни кучайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу усулни қўллаш орқали ўртача йиллик харажат 30240000 сўм, янги диагностик усулни бир марта қўлланилиш нархи 680000 сўм, йиллик иқтисодий самарадорлик 29460000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Олинган ма'лумотлар асосида даволаш ва профилактик тадбирларни янада самарали олиб бориш мумкинлиги туфайли, ушбу натижалар клиник амалиётда беморларнинг саломатлигини яхшилашга қаратилган янгича ёндашувларни жорий қилишга хизмат қилади. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. “Иммуногистокимё қизил ясси темираткини ташхислаш усули сифатида” мавзусида олинган натижалар Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди.
тўртинчи илмий янгилик шундаки, ОГБ-1, ОГВ-2 ва СМВ антигенлари турли шаклдаги қизил ясси темиратки билан касалланган беморларнинг эпидермисида камдан-кам экспрессияланади ва касалликнинг ривожланишида асосий этиопатогенетик омил ҳисобланмаганлиги сабабли патогенез бўйича илгари сурилган назарияларга янгича ёндашув киритишга ва касалликни чуқурроқ ўрганишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.07.2024 йилдаги 3-сонли лмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларни амалиётга жорий этиш ОГБ-1, ОГВ-2 ва СМВ антигенларининг ҚЙТ билан касалланган беморларнинг эпидермисида кам экспрессияланишининг аниқланиши, ҚЙТ патогенези бўйича амалдаги диагностик ва терапевтик ёндашувларни қайта кўриб чиқишга йўл очади ва ҚЙТни даволаш ва унинг сабабларини аниқлашда асосий эътибор бошқа этиопатогенетик омилларни аниқлаш ва уларни назорат қилишга қаратиш кераклигини исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги: Ушбу усулни қўллаш орқали ўртача йиллик харажат 30240000 сўм, янги диагностик усулни бир марта қўлланилиш нархи 680000 сўм, йиллик иқтисодий самарадорлик 29460000 сўмни ташкил этади. Хулоса: антигенларнинг кам экспрессияси уларнинг қизил ясси темиратки ривожланишида асосий омил эмаслигини кўрсатади, бу эса касалликнинг чуқурроқ ўрганилиши ва диагностика ҳамда даволашда янги ёндашувларни талаб этади. Илмий янгиликдан кенг фойдаланиш. “Иммуногистокимё қизил ясси темираткини ташхислаш усули сифатида” мавзусида олинган натижалар Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонасида клиник амалиётига жорий этилди.