Sayt test rejimida ishlamoqda

Даниров Аббос Ахраровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 пандемияси даврида аёлларда амбулатор шароитда тиббий абортни утказишни такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1608.
Илмий рахбар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Исломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ниязметов Рахматилла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 пандемияси даврида режалаштирилмаган ҳомиладорликни амбулатория шароитида тиббий аборт қилиш сифати ва қулайлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда амбулатор шароитда 69 кунгача аменорея бўлган аёлларда ҳомиладорликни медикаментоз тўхтатишда кам сезувчан ҲГЧ тести ва анкета сўровномасини самарадорлиги исботланган;
уй шароитида медикаментоз аборт самарадорлиги ва қулайлигини янада ошириш мақсадида хамда медикаментоз абортни тўлиқлигини ва асоратсиз ўтишини таъминлаш учун телемедецинадан фойдаланиш зарурлиги асосланган;
амбулатор шароитда 69 кунгача аменорея бўлган аёлларда ҳомиладорликни медикаментоз тўхтатиш усули шифокор кузатувисиз кадамма-кадам қулланиладиган тадбирлар асосида такомиллаштирилган;
уй шароитида медикаментоз абортни сезувчанлиги паст бўлган ҳомиладорлик тести назоратида ва ИТ технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда 33,1% сарф харажатлар камайганлиги аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 пандемияси даврида аёлларда амбулатор шароитда тиббий абортни утказишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда амбулатор шароитда 69 кунгача аменорея бўлган аёлларда ҳомиладорликни медикаментоз тўхтатишда кам сезувчан ҲГЧ тести ва анкета сўровномасини самарадорлиги исботланган ва булар бўйича таклифлар Тошкент Тиббиет Академияси ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрда 09-23/118-t сон билан тасдиқланган “Амбулатор шароитда ҳомиладорликни медикаментоз тухтатишни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ТТБ бўйича 23.10.2023 йилдаги 103-сон буйруғи билан, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани 63-сон Оилавий поликлиника бўйича 24.10.2023 йилдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий теҳник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: уй шароитида 69 кунгача аменорея бўлган ҳомиладорликни врачга бормаган ҳолда мустақил медикаментоз (анкета сўровнома ва кам сезувчан ҲГЧ тест ёрдамида тугатиш мумкинлиги ва беҳатарлиги аникланган ва бунинг натижасида юзага келадиган асоратларини олдини олишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: режалаштирилмаган хомиладорликни тўхтатиш учун стандарт (амбулатория шароитида утказиш) усулдан фойдаланилганда харажатлар сарфи 492000 минг сўмни ташкил этган булса, биз таклиф қилаётган (уй шароитида) усулнинг харажатлари 163000 минг сўмни ташкил этди. Бу аёлларда шифокорларга мурожатлар сони 3 баробарга камайганлиги аниқланди.
иккинчи илмий янгилик: уй шароитида медикаментоз аборт самарадорлиги ва қулайлигини янада ошириш мақсадида хамда медикаментоз абортни тўлиқлигини ва асоратсиз ўтишини таъминлаш учун телемедецинадан фойдаланиш зарурлиги асосланган ва булар бўйича таклифлар Тошкент тиббиет академияси ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрда 09-23/118-t сон билан тасдиқланган “Амбулатор шароитда ҳомиладорликни медикаментоз тухтатишни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ТТБ бўйича 23.10.2023 йилдаги 103-сон буйруғи билан, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани 63-сон Оилавий поликлиника бўйича 24.10.2023 йилдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: уй шароитида медикаментоз абортни янада самарадорлиги ва қулайлигини ошириш мақсадида медикаментоз абортни тўлиқлигини ва асоратсиз ўтишини такомиллаштириш учун телемедецинадан фойдаланилди.  Ҳомиладор аёл ва врач орасида телемедецина ёрдамида узлуксиз алоқани яратилиши, биз таклиф қилган усулни тўлиқ амалга ошишини таьминлади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностик ва профилактика чора-тадбирлари алгоритмини қўллаш орқали аёлларнининг вакти тежалганлиги аникланди, яъни стандарт усули кулланилганда 190 дақиқа сарфланаган булса, биз таклиф қилаётган усулда 95 дақиқа ташкил этди.
учинчи илмий янгилик: амбулатор шароитда 69 кунгача аменорея бўлган аёлларда ҳомиладорликни медикаментоз тўхтатиш усули шифокор кузатувисиз кадамма-кадам қулланиладиган тадбирлар асосида такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрда 09-23/117-t сон билан тасдиқланган “COVID-19 пандемияси даврида аёлларда амбулатор шароитда ҳомиладорликни медикаментоз тухтатишнинг сифатини яхшилаш ва қулайлигини ошириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ТТБ бўйича 23.10.2023 йилдаги 103-сон буйруғи билан, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани 63-сон Оилавий поликлиника бўйича 24.10.2023 йилдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пандемия даврида уй шароитида медикаментоз абортни ўтқазиш бўйича алгоритм ишлаб чиқарилди. Алгоритм ёрдамида врачлар медикаментоз аборт ўтқазиш даврида бехато ва самарали ишлаш режаси қўл остиларида намоён бўлади ва бу алгоритм иш самарадорлигини янада такомиллаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: режалаштирилмаган ҳомиладорликни тўхтатиш учун стандарт (амбулатория шароитида утказиш) усулдан фойдаланилганда харажатлар сарфи 492000 минг сўмни ташкил этган бўлса, биз таклиф қилаётган (уй шароитида) усулнинг харажатлари 163000 минг сўмни ташкил этди. Бу аёлларда шифокорларга мурожатлар сони 3 баробарга камайганлиги аниқланди.
тўртинчи илмий янгилик: уй шароитида медикаментоз абортни сезувчанлиги паст бўлган ҳомиладорлик тести назоратида ва ИТ технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда 33,1% сарф харажатлар камайганлиги аникланган ва улар бўйича таклифлар Тошкент Тиббиет Академияси ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 21 сентябрда 09-23/117-t сон билан тасдиқланган “COVID-19 пандемияси даврида аёлларда амбулатор шароитда ҳомиладорликни медикаментоз тўхтатишнинг сифатини яхшилаш ва қулайлигини ошириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ТТБ бўйича 23.10.2023 йилдаги 103-сон буйруғи билан, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани 63-сон Оилавий поликлиника бўйича 24.10.2023 йилдаги 86-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: стандарт медикаментоз аборт жараёнида врачга 4 маротаба келиш шарти, биз татбиқ қилган амалиётда эса 1 маротаба келиш имкониятига эришдик . Бу натижа кам сезувчан ҲГЧ тест ишлатишни татбиқ этиш, анкета сўровнома яратиш ва албатта телемедецина ёрдамида алоқани узлуксизлигини таьминлаш билан амалга оширилди. Натижада пандемия даврида вирус юқиш ҳолатлари камайтирилди ва аёлларда медикаментоз абортни ўз вақтида бажаришга эришилди. Ортиқча врач назоратига келишлар уй шароитида мустақил бажаришга алмаштирилди. Иқтисодий самарадорлиги: режалаштирилмаган хомиладорликни тўхтатиш учун стандарт (амбулатория шароитида утказиш) усулдан фойдаланилганда харажатлар сарфи 492000 минг сўмни ташкил этган булса, биз таклиф қилаётган (уй шароитида) усулнинг харажатлари 163000 минг сўмни ташкил этди. Бу аёлларда шифокорларга мурожатлар сони 3 баробарга камайгалиги аникланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish