Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Шавкат Уроловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб-ҳунар коллежларида амалий касбий таълимни ташкил этишнинг методик  асосларини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped180. 

Илмий раҳбар: Авазов Шериммат, педагогика фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар:  Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Химматалиев Дўстназар Омонович,  педагогика фанлари доктори, доцент

Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадикасб-ҳунар коллежларидаги амалий касбий таълимнинг тизимли ташкилий-методик тузилмасини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва уни тажриба синовидан ўтказиш асосида амалий касбий таълим методикасини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак мутахассис меҳнатининг тавсифий (ташкилий шакли, предмети, воситалари ва усуллари), ҳаракат хусусиятлари (давомийлик, функционаллик, жисмонийлик) ҳамда касбий маҳорат асослари (фаолият унумдорлиги, ўзлаштириш, ижодий ёндашув ва меҳнат маданияти)га асосланган амалий касбий таълимнинг яхлит ташкилий-методик тузилмаси ишлаб чиқилган;

амалий касбий таълимни инновацион ташкил этиш жараёнлари мазмуни ўқув босқичларига оид  фаолиятда “мувофиқлик жадвали” (виртуал-лаборатория ишлари; ўқув, ишлаб чиқариш, малакавий амалиёт) компонентларининг ўзаро интеграциялашувига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш жараёнида ҳамкор субъектларнинг (касб-ҳунар таълими иштирокчилари) ўқув жараёнида ташкилий-бошқарув, таҳлилий-баҳолаш ва креактивлик функциялари яхлитлиги ҳамда алоқадорлигини таъминлаш орқали методик ишланмалар такомиллаштирилган;

ўқувчиларни касбий фаолиятга ўргатишнинг мазмуни визуаллаштириш, тайёргарликнинг сифатий ва вазний кўрсаткичларини аниқлаш, малака талабларини белгилаш ҳамда электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Касб-ҳунар коллежларида амалий касбий таълимни ташкил этишнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:

амалий касбий таълимнинг инновацион ташкилий-методик тизими ва тамойиллари, ўқув мазмуни ва ўқув босқичларининг “мувофиқлик жадвали”га оид таклифлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил 22 августдаги 246-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси” ҳамда “Ўқувхона, устахона, майдонларни жиҳозлаш ва хомашё материалларидан фойдаланиш” курсларининг ўқув-методик мажмуаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 8 ноябрдаги 89-03-2742-сон маълумотномаси). Натижада касб-ҳунар коллежларида амалий касбий таълимни самарали йўлга қўйишга, шунингдек, амалиётларни тизимли ташкил қилиш технологиялари, кўникмалар шаклланишини назорат қилиш функциясини аниқ белгилаш ҳамда ижросини тўлиқ таъминлашга имкон берган;

амалий касбий таълим ўқув жараёнида ҳамкор субъектларнинг функционал вазифалари, оммавий ва шахсий методик ишлар мазмуни, йўл қурилиши соҳасидаги технологик жараёнларга мос малака талабларига оид таклифларидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил 25 июлдаги 164-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув режаларини ишлаб чиқишда, Тошкент давлат педагогика университетининг Педагогик қайта тайёрлаш курси ўқув режаси ва ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 8 ноябрдаги 89-03-2742-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларга йўл қурилиш соҳасидаги меҳнат ва технологик жараёнларга мувофиқ меҳнат операциялари, усуллари ва амалларини касб-ҳунар таълими жараёнида ўзлаштиришга имкон берган;

ўқувчиларни касбий фаолиятга амалий тайёрлашнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга, йўл қурилиши соҳаси йўналиши учун электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқишга оид ишланмалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими электрон кутубхонаси ахборот тармоғи (armat.uz) базасига жойлаштирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 8 ноябрдаги 89-03-2742-сон маълумотномаси). Натижада амалий касбий таълим бўйича ўқув дастурлари, ўқув-методик қўлланмалар, электрон ва бошқа воситаларнинг методик аппаратини такомиллаштиришга имкон берган;

мутахассис меҳнатининг тавсифи, ҳаракат хусусиятлари, касбий маҳорат асослари, амалий касбий таълимнинг яхлит ташкилий-методик тузилмасига оид таклифларидан Тошкент давлат педагогика университети илмий тадқиқот ишлари режасининг ИОТ-2013-1-43 рақамли «Касб-ҳунар коллежларида амалий касбий таълим методикаси ва технологияларини тизимлаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш» (2013-2014 йй.) инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 8 ноябрдаги 89-03-2742-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш учун махсус фанлар бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish