Юсуфхўжаев Фазлиддин Мансур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофавий банк хизматларини ахборот технологиялари орқали ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4500 .
Илмий раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент иқтисодиёт унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент иқтисодиёт унверситети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: масофавий банк хизматларини ахборот технологиялари орқали ривожлантириш йўналишларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мобил иловада идентификацияланган фойдаланувчининг бир аккаунтига кўпи билан бир пайтда 15 (ўн беш) та, идентификацияланмаган фойдаланувчининг бир аккаунтига 5 (беш) та банк картаси қўшиш таклиф этилган;
банк томонидан битта картадан бир мартада Cаш оут амалиёти орқали нақд пул ечиш 5 000 000 (беш миллион) сўмдан ошмаган миқдорда, бир кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан ошмаган суммада амалга ошириш таклиф этилган;
қарз олувчининг мувофиқлик мезонларига кредит тарихида аввал олинган кредит ёки микроқарзлари бўйича тўловларни 60 (олтмиш) кундан ортиқ кечиктириш ҳолатлари бир марта, 30 кундан ортиқ кечиктириш ҳолатлари тўрт мартадан кўп бўлмаслик мезони таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари амалдаги қонунчиликда кўрсатиб ўтилган чет эл валютаси ёки унинг белгиланган эквивалентидан юқори бўлмаган миқдорда чет элга пул жўнатмаларини бир иш кунида амалга ошириши таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масофавий банк хизматларини ахборот технологиялари орқали ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
мобил иловада идентификацияланган фойдаланувчининг бир аккаунтига кўпи билан бир пайтда 15 (ўн беш)та, идентификацияланмаган фойдаланувчининг бир аккаунтига 5 (беш)та банк картаси қўшиш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг «“Алоқа бусинесс” мобил иловасида ҳисобварақларни бошқариш ҳамда амалиётлар бажариш тартиби тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 12 июндаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, тижорат банкининг 2023 йилда юридик мижозлардан жалб қилинган депозитлари ҳажми 3,1 фоизга ошган ва 4736 млрд сўмни, корпоратив кредит портфели таркибида узоқ муддатли кредитларнинг улуши 93,5 фоизга етган ва 7,1 трлн сўмни ташкил этган.
банк томонидан битта картадан бир мартада Cаш оут амалиёти орқали нақд пул ечиш 5 000 000 (беш миллион) сўмдан ошмаган миқдорда, бир кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан ошмаган суммада амалга ошириш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг тижорат банклари карталаридан онлайн тарзда нақд пул ечиш мўлжалланган «Ташқи тизимлар орқали банк карталаридан нақд пул ечиш тартиби тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 12 июндаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг банкоматлар ва инфокиосклар орқали амалга оширилган транзакциялар 2441,1 млрд сўмни ташкил этган. Бунда банкоматлар тармоғи орқали берилган нақд пуллар ҳажми 2023 йилда 28,2 фоизга ошган ва 2439,8 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, инфокиоскалар орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 1,3 млрд сўм бўлишига эришилган.
қарз олувчининг мувофиқлик мезонларига кредит тарихида аввал олинган кредит ёки микроқарзлари бўйича тўловларни 60 (олтмиш) кундан ортиқ кечиктириш ҳолатлари бир марта, 30 кундан ортиқ кечиктириш ҳолатлари тўрт мартадан кўп бўлмаслик мезони таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2023 йилга мўлжалланган банкнинг «Кредит сиёсати»ни ва «Жисмоний шахсларни кредитлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 12 июндаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2023 йилда банкнинг чакана кредитлари диверсификация даражаси яхшиланган, банк чакана кредитлари қолдиғи 28,6 фоизга ошган ва 3081,2 млрд сўмни ташкил қилган. Шунингдек, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлардан олинган фоизли даромадлар 36,3 фоизга ошиб, 676,4 млрд сўм бўлишини таъминлаган.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари амалдаги қонунчиликда кўрсатиб ўтилган чет эл валютаси ёки унинг белгиланган эквивалентидан юқори бўлмаган миқдорда чет элга пул жўнатмаларини бир иш кунида амалга ошириши таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг банк тизимида пул ўтказмалари амалиётларини амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи “Халқаро ва миллий пул ўтказмалари тизимларида амалиётлар бажариш” Тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 12 июндаги 05-04/2341-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда банкнинг муомаладаги банк карталари сони 28,2 фоизга ошган, банк теминаллари сони ўтган йилга нисбатан 7,8 фоизга ошган ва 14828 тани ташкил этган. Шунингдек, ўтказилган транзакциялар миқдори 49019,1 млрд сўмни ташкил этган ва 36,1 фоиз ўсишга эришилган.