Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилов Ғолибжон Набижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Даҳолик феномени эволуцияси ва унинг сивилизацион даврлардаги моҳияти” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal124
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: Тураев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Амридинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади даҳолик феномени эволуцияси ва сивилизацион даврлардаги моҳиятини фалсафий, тарихий таҳлил қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қадимги давр сивилизациясида даҳолик категорияси локал ҳусусиятлардан қатъе назар тузулмасида рационал, эроционал, эмпирик элементларни синкритланганлиги, сивилизация даҳосининг серқирра даҳодан фарқ қилувчи мавжуд қадриятлар ва меъёрларни қайта баҳолаш, уларни янгилаш механизмларини таклиф қилиш ғояларининг узоқ муддат амал қилиши ҳамда ижод маҳсулларининг инқирозини тугатиб, барқарорликни ҳосил қилиши каби хусусиятлари очиб берилган;
даҳолик феномени генезисини тушунтиришга қаратилган методологик ёндашувларда жамиятнинг саноатлашуви, генетика-ирсий авлоддан авлодга ўтувчи қобилиятлар ва болаликдан намоён бўлган қобилиятлар каби омиллар детерменанд қилиб олиниши, ҳамда қадимги давр сивилизациясида даҳолик категорияси локал хусусиятлардан қатъий назар тузилмасида рационал, иррационал, эмпирик элементларни синкр қилиши каби хусусиятлари очиб берилганлиги илмий асосланган;
араб мусулмон сивилизациясида даҳолик феномени категорияси мазмунида қамралган белгилар қаторига аввалги сивилизацияларда урғу берилган интеллектуал сифатлардан ташқари ахлоқий фазилатлар ҳам ўрин олганлиги, даҳоликнинг конгнутив тузилмаси борасидаги ёндашувлар трансформацияга учраб унда ҳиссий сенсуал, рационал элементлардан ташқари таҳайюл (чин билимга эришиш) функсияси ҳам мужассамлашганлиги очиб берилди;
даҳолик феноменини тушунтиришга қаратилган замонавий тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган ҳолда унинг категориял мазмуни тафаккурга таяниш, тасаввурнинг кенглиги, фантазиялаш қобилиятига эгалик, онглилик ва онгсизликнинг гармонияси, илҳомланиш, ғояларнинг мутлақ янгилиги ва оригиналлиги каби хусусиятлар билан тавсифланиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Даҳолик феномени эволуцияси ва унинг сивилизацион даврлардаги моҳияти”ни илмий тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ғарб сивилизациясининг янги ва энг янги босқичларида вужудга келган даҳолик феномени ҳақидаги қарашларни гуманизм позициясига кўра сиентистик ва антисеинтистик йўналишлари тўғрисидаги хулосалардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Мавзу», «Буюк юрт алломалари» кўрсатувининг айрим сонлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат муассасасининг 2023-йил 20-ноябрдаги 02-06-1743-сонли маълумотномаси). Кўрсатувда ренессанс даврининг вужудга келиш омиллари ва унга асос солган даҳоларнинг илмий, асарларининг аҳамияти ҳақида маълумотлар билан бойитилиб, даҳолик феноменининг асосий категориялари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди;
араб мусулмон сивилизациясида даҳолик феномени категорияси мазмунида қамралган белгилар қаторига аввалги сивилизацияларда урғу берилган интеллектуал сифатлардан ташқари ахлоқий фазилатлар ҳам ўрин олганлиги, даҳоликнинг конгнутив тузилмаси борасидаги ёндашувлар трансформацияга учраб унда ҳиссий сенсуал, рационал элементлардан ташқари таҳайюл (чин билимга эришиш) функсияси ҳам мужассамлашганлиги очиб берганлигини Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган «Ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари»нинг 13 банди «Янги Ўзбекистон орзуси» мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 30-ноябрдаги 436-сонли маълумотномаси). Натижада, тадбир иштирокчилари ўртасида Шарқ даҳоларининг чин билимларга эришиш, тафаккур қонуниятлари, тана ва руҳнинг билиш босқичларидаги даражалари ҳақида билим ва тушунчаларни пайдо қилди;
даҳолик феномени генезисини тушунтиришга қаратилган методологик ёндашувларда жамиятнинг саноатлашуви, генетика-ирсий авлоддан авлодга ўтувчи қобилиятлар ва болаликдан намоён бўлган қобилиятлар каби омиллар детирменанд қилиб олиниши, ҳамда қадимги давр сивилизациясида даҳолик категорияси локал хусусиятлардан қатъий назар тузилмасида рационал, иррационал, эмпирик элементларни синкритланганлиги илмий асосланганлиги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сайловолди дастурининг «Баркамол, эркин, кучли ва жасур ёшлар-жамият таянчи, келажагимиз бунёдкорлари» қисмидаги устувор вазифаларни амалга оширишда фойдаланилди. Шунингдек жамиятнинг саноатлашувини тарғибот ва ташвиқот қилиниши интерфаол яратувчанлик, кенг кўламли тадбиркорлик муҳитини пайдо бўлиши ва унда партиянинг сафи кенгайиб, сиёсий ролини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг 2023-йил 6-декабрдаги 01-27/394-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши партия ходимлари учун ўқув-семинарлар ўтказишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
сивилизация даҳосининг серқирра даҳодан фарқ қилувчи мавжуд қадриятлар ва меъёрларни қайта баҳолаш, уларни янгилаш механизмларини таклиф қилиш ғояларининг узоқ муддат амал қилиши ҳамда ижод маҳсулларининг инқирозини тугатиб, барқарорликни ҳосил қилиши каби хусусиятлари очиб берилганлиги шунингдек даҳолик феномени тушунтиришга қаратилган замонавий тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган ҳолда унинг категориял мазмуни тафаккурга таяниш, тасаввурнинг кенглиги, фантазиялаш қобилиятига эгалик, онглилик ва онгсизликнинг гармонияси, илҳомланиш, ғояларнинг мутлақ янгилиги ва оригиналлиги каби хусусиятлар билан тавсифланиши илмий асосланганлиги диссертацияда баён этилган илмий янгиликларда «Учинчи ренессанс» ғоясини амалга оширишда даҳоларни етиштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши  уставининг 2.2-қисми – баркамол, мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқодига эга, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаш, мамлакатни ислоҳ қилиш, янгилаш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир ёшларни шакллантириш, уларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини юксалтириш мақсад ва вазифаларни амалга оширишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2023 йил 16 декабрдаги 04-13/1108-сонли маълумотномаси) Тадқиқот натижаларининг фойдаланилиши республикамизда кечаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ўзгаришлар билан боғлиқ жиҳатларини кенг аҳоли қатламига, айниқса, ёшларга чуқурроқ тушунтириш ва бу борадаги олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришга кўмаклашган;
даҳолик феномени тушунтиришга қаратилган замонавий тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган ҳолда унинг категориял мазмуни тафаккурга таяниш, тасаввурнинг кенглиги, фантазиялаш қобилиятига эгалик, онглилик ва онгсизликнинг гармонияси, илҳомланиш, ғояларнинг мутлақ янгилиги ва оригиналлиги каби хусусиятлар билан тавсифланиши илмий асосланганлиги Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда жамиятнинг истеъдодли кадрлар билан бойиши, қобилиятли олимларни қўллаб-қуватлаш бўйича асосли таклиф ва тавсиялар бериб келинмоқда (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 2-майдаги 6-187-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши партия фаоллари учун ўқув-семинарлар ўтказишда илмий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish