Sayt test rejimida ishlamoqda

Эсанов Шоҳбоз Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Барқарор фуллеренларнинг молекуляр-коллоид эритмаларини тадқиқ қилиш: оптик ва структуравий хусусиятлари”, 01.04.05 - Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1101.
Илмий раҳбар: Махманов Урол Кудратович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM.65.01.
Расмий оппонентлар:Нематов Шерзод Каландарович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Пайзиев Шермахамат Далиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ушбу ишнинг мақсади барқарор C60, C70 фуллеренларнинг молекуляр-коллоид эритмаларининг оптик ва структуравий хусусиятларидаги ўзгаришларни аниқлаш, морфологик параметрлари бошқариладиган фуллерен таркибли турли ўлчовли наноагрегатлар синтез қилиш усулларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
C60/гексан/ксилол эритмасида компонентлар таркибининг ўзгариши фуллерен ва эритувчи молекулалари ўртасида ўзаро заряд алмашинишлари ҳисобига эритма оптик ютилиш спектрида мусбат солватохром эффекти ва гипохром эффекти биргаликда содир бўлиши аниқланган;
барқарор фуллеренларнинг бинар эритувчилардаги эритмалари нур синдириш кўрсаткичи қийматларининг ўзгариши ва унда содир бўладиган “фуллерен-фуллерен”, “фуллерен-эритувчи” ўзаро таъсирлар ўртасида корреляция ўрнатилган;
C60/НМП ва C60/НМП/ксилол эритмаларининг эскириши ва компонентларининг консентрацияси ўзгариши билан эритмада структуравий ўзгаришлар (молекуляр комплекслар ва нанозаррачаларнинг қайта ташкилланиши) жараёни юзага келиши аниқланган;
кам консентрасияли C70/ксилол/ТГФ эритмада фуллерен наноагрегатлари синтези бошланиши ва барқарорликка эришиш вақти эритма таркиби ва уни сақлаш вақтига богʻлиқлиги ўрнатилган;
илк бор C60/этилбензол/ИПС (эритувчиларнинг ҳажмий улуши мос ҳолда 0,75:0,25) эритма томчисидан ҳосил бўлган наноструктураларнинг таглик сиртида тақсимланиши сиртнинг нотекислик даражасига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор фуллеренларнинг молекуляр ва коллоид эритмалари буғланишидан наноқувур ва нановискерлар (C60НҚ, C70НҚ, C60НW ва C70НW) селектив синтези амалга оширилиб, дастлабки томчи таркиби ва таглик ҳароратини ўзгартириш билан уларнинг морфологик хусусиятларини бошқаришни амалга ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Барқарор (C60, C70) фуллеренларнинг молекуляр ва коллоид эритмаларининг оптик хусусиятлари, турли ўлчовли наноагрегатларни синтез қилиш, уларнинг морфологик хусусиятларини тадқиқ қилиш натижаларига кўра:
фуллерен молекулаларининг икки компонентли органик эритувчилардаги молекуляр ва коллоид эритмалари оптик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва улар асосида турли ғовакликдаги наноагрегатларидан иборат юпқа қатлам ҳосил қилиш усулидан МУК-2021-47 “Мослашувчан органик фотоволтаика: янги кўчма қайта тикланадиган энергия манбаи” номли Ўзбекистон-Хитой қўшма фундаментал лойиҳа илмий-техникавий вазифаларини бажаришда тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 5-августдаги 2/1255-1740-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш фуллерен таркибли полимер органик қуёш элементининг оптик, структуравий хусусиятларини аниқлаш ҳамда фаол қатлам юпқа плёнкасининг агрегацияланиш ва кристалланиш хусусиятларини ўрганиш имконини берган;
турли силлиқ таглик сиртида фуллеренлар (C60 ва C70) молекулаларидан нол, бир ва икки ўчовли наноструктуралар олиш усулидан МРБ-2021-540 “Сб2(СхСе1-х)3 қаттиқ эритмалар асосидаги арзон, экологик тоза ва юқори самарали юпқа қатламли қуёш элементлари” номли лойиҳанинг илмий-техникавий вазифаларини бажаришда тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 6-августдаги 2/1255-1765-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш н-CдС ва п-Сб2(Сх,Се1-х)3 қатламлари орасига C60 наноагрегатлари/наноструктураларидан иборат юпқа қатлам киритилганда қуёш элементининг бир вақтда ҳажми ва ўзаро сиртларидаги нурланишсиз рекомбинацияларга сабаб бўлувчи нуқсонларни камайтириши ҳамда п-н гетероўтишда ток ўтиш механизмини яхшилаши натижасида юқори самарадор қуёш элементи олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish