Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурумбетова Лобар Римбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Сезий асосидаги перовскитларнинг оптик, структуравий ва фотоволтаик хусусиятлари”, 01.04.05 - Оптика (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1100.
    Илмий раҳбар: Захидов Эркин Агзамович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM.65.01.
Расмий оппонентлар:
Юсупов Джавдат Бакиджонович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Махманов Урал Кудратович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
        Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Диссертация ишининг мақсади: перовскит фаол қатламларнинг оптик, структуравий хоссаларини ва ПҚЕларининг ЭЎС қийматларини қиёсий ўрганиш, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш шартларини, шунингдек уларни таёрлаш учун оптимал шароитларни тавсифлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- CсПбИ3 перовскит эритмасини тайёрлаш учун илк бор МААc суюқлигидан фойдаланиб паст ҳарорат (90-110 °C) ларда қора фазага эга CсПбИ3 перовскит фаол қатламлари олинди;
- бир неча марта “спин cоатинг” қилиш орқали фаол қатлам қалинлигини назорат қилиш ва перовскит фаол қатламлардаги нанотешиклар ва бўшлиқлар камайтирилди, натижада эса ўз навбатида перовскит фаол қатламларда заряд ташувчиларнинг ҳаракатини яхшиланди, ушбу натижаларни фотолюминиссенсия интенсивлигининг ошиши ҳам исботлайди;
- қўшимчаларсиз МААc эритмасидан фойдаланиш орқали атмосфера шароитида паст ҳароратда CсПбИ3 асосли ПҚЕларни тайёрладик ва ЭЎС ни 9,9 % дан 14,4% гача оширдик;
- юқори сифатли ПҲ-CсПбИБр2 фаол қатламини тайёрлаш учун оддий динамик вакуум ёрдамида паст ҳароратли (140℃) ишлов беришнинг физикавий асоси аниқланди ва 140℃ ҳароратларда ҳам перовскит фаол қатламларни тайёрлаш мумкинлиги исботланди;
- динамик вакуум усулда паст ҳароратда тайёрланган ПҲ-CсПбИБр2 фаол қатлам структурасидаги нурланишсиз рекомбинация марказларининг камайганлигини фотолюминиссенсия спектри пики 8 нмга кўк силжишни ва интенсивлиги 1,4 баробар ортиши билан баҳолаш мумкинлиги ва перовскит фаол қатламларнинг ёруғлик ютилиш коеффисиенти 300-600 нм тўлқин узунлиги диапазонда 15-35% гача оширилганлиги кўрсатилди;
- паст ҳароратда тайёрланган ПҲ-CсПбИБр2 асосидаги ПҚЕлар одатда юқори ҳароратда (280 °C) тайёрланган ЙҲ-CсПбИБр2 асосидаги ПҚЕларга қараганда барча фотоволтаик параметрлари оптималашганлиги аниқланди, натижада энергия ўзгартириш самарадорлиги 9% дан 11% га оширилди;
- ПҲ-CсПбИБр2 ПҚЕлар ЙҲ-CсПбИБр2 ПҚЕларга қараганда намлик ва иссиқликка кўпроқ чидамлилиги билан бирга узоқ муддатли барқарорликни намойиш этди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Солар энергй” журналида нашр этилган тадқиқот натижаларимиз хорижий олимлар томонидан илмий тадқиқотларида (Cоатингс 13.2 (2023): 281. ИФ= 3.236; Неw Жоурнал оф Чемистрй 47.20 (2023): 9913-9922. ИФ=3.3; Тҳе Жоурнал оф Пҳйсиcал Чемистрй C 127.4 (2023): 1992-2002.ИФ=5.7; Оптиcал Материалс 136 (2023): 113449. ИФ= 3.754; Материалс Ресеарч Буллетин 161 (2023): 112154.ИФ=5.6.) қўшимчаларсиз атмосфера шароитида ПҚЕларни тайёрлашда фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш ноорганик перовскит қуёш элементларининг самарадорлигини яхшислашда оптимал ҳароратини аниқлашда, ютилиш ва фотолюминессенсия спектрларидаги ўзгаришларнинг физикавий жараёнларини тушунтириш имконини берган.
“Солар РРЛ” журналида нашр этилган тадқиқот натижаларимиз хорижий тадқиқотчилар томонидан илмий тадқиқотларида (АCС Апплиед Материалс & Интерфаcес, 14 (36), 41389-41399 2022 ИФ=12.843; АCС Апплиед Материалс & Интерфаcес, 14 (38), 43576-43585.2022 ИФ=12.843; Элеcтрониcс 11.13 2084, 2022: ИФ=2.9; Нано Энергй 117 (2023): 108907.ИФ= 19.069 Энергиес 15.21 (2022): 8146. ИФ= 3.252; АCС Апплиед Материалс & Интерфаcес 15.7 (2023): 9382-9391. ИФ= 12.843; Солар РРЛ 6.10 (2022): 2200297. ИФ=9.173; Энергй Течнологй 11.11 (2023): 2300611. ИФ= 4.149.) паст ҳароратли ишлов бериш, CсПбИБр2 кристаллилигини фазалараро модификация ва қиздириш муҳандислиги орқали яхшилаш учун олиб борилган тадқиқотларда фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш CсПбИБр2 перовскит фаол қатламларнинг ютилиш ва фотолюминессенсия спектрларидаги ўзгаришларнинг физикавий ва кимёвий хоссаларини тушунтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish