Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураззоқов Жавоҳир Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ночизиқли компонентларни шакллантириш ва таснифлаш алгоритмлари”, 05.01.03 – “Информатиканинг назарий асослари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4410
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдурахимов Бахтиёр Файзиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Номаз, техника фанлари доктори, профессор; Ходиев Шухрат Илхамович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади машинали ўқитиш ва генетик алгоритм ёрдамида симметрик блокли шифрларнинг ночизиқлиги юқори компонентларини таснифлаш ва шакллантириш алгоритмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
симметрик шифрлаш алгоритмлари ночизиқ компонентлари асосида ўқув ва назорат танланмаларни шакллантириш ёндашуви таклиф этилган;
таянч векторлар усули гиперпараметрларини оптималлаштириш асосида раунд калитларини таснифлаш аниқлигини ошириш ёндашуви таклиф этилган;
генетик алгоритмни нейрон тармоқ архитектурасида қўллаш  асосида шифрлаш калити битларини таснифлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
хосмас қўшнилик матрицани генетик алгоритм ёрдамида ажратиш ва аффин функсияда қўллаш асосида статик ночизиқ компонент қийматларини шакллантириш алгоритми ишлаб чиқилган;
генетик алгоритм параметрларида криптографик баҳолашни инобатга олган ҳолда динамик ночизиқ компонентлар қийматларини шакллантириш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқотда ишлаб чиқилган ночизиқли компонентларни шакллантириш ва таснифлаш алгоритмлари ҳамда дастурий мажмуа асосида:
генетик алгоритмга асосланган нейрон тармоқ гиперпараметрларни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқилган таснифлаш алгоритми Сурхондарё вилояти статистика бошқармасининг Рақамлаштириш ва маълумотларни сақлаш марказида жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 23-сентябрдаги 07-07/1988-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган алгоритм иқтисодий кўрсатгичлар ҳақидаги маълумотларни башоратлаш 8-10%га яхшиланган ҳамда 11-13% га вақтни қисқартириш имконини берган;
тадқиқотда генетик алгоритмга асосланган ҳолда шакллантирилган С компонент АЕСнинг ички ночизиқ алмаштириш блоки ўрнига қўйиш орқали яратилган дастурий мажмуа, Рақамли технологиялар вазирлиги Сурхондарё вилоят худудий шўбасида катта ҳажмдаги маълумотларни шифрлаш мақсадида жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 23-сентябрдаги 07-07/1988-сонли маълумотномаси). Натижада тасодифий юз мингта очиқ матн ва калитлари киритиб, мавжуд АЕС алгоритми билан солиштирилганда вақт сарфини 11,5-12,5% гача очиқ матнларни шифрлаш ҳамда шифрни дастлабки матнга ўгиришда вақтни 10,5%-12% гача қисқартириш имконини берган;
тадқиқот ишида шакллантирилган статик С ночизиқ компонент симсиз локал тармоқ хавфсизлигини таъминлаш, маʼлумотларни шифрлаш жараёнидаги самарадорлигини баҳолаш мақсадида Сурхондарё вилояти Давлат активларини бошқариш бошқармаси тасисчилигидаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖда ахборот алмашиш жараёнига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 23-сентябрдаги 07-07/1988-сонли маълумотномаси). Натижада статик С компонент умумий бардошлилик коʻрсатгичи боʻйича АЕС шифрлаш стандартининг ички ночизиқ алмаштириш блокидан ўртача 12,5% юқори кўрсатгичга эришиш имконини берган;
тадқиқотда шакллантирилган С компонент асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа катта ҳажмдаги маълумотларни ҳимоялаш мақсадида Сурхондарё вилояти ИТ парк Термиз филиалида жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 23-сентябрдаги 07-07/1988-сонли маълумотномаси). Натижада мажмуага тасодифий бир миллионта очиқ матн ва калитларни киритиш орқали ҳосил қилинган шифр матнлар АЕС алгоритми билан таққослаганда вақт сарфи бўйича 13-15% га қисқартириш имконини берган;
генетик алгоритмга асосланган шакллантирилган статик С компонент Хитой давлатининг СМ4 шифрлаш алгоритмининг С компоненти ўрнига қўйиш орқали Хитой давлатининг Иннер Монголиа Wангхин Информатион Сеcуритй Сервиcе Cо., Лтд ташкилотига жорий этилган (Иннер Монголиа Wангхин Информатион Сеcуритй Сервиcе Cо. Лтд ташкилотининг 2024-йил 10-апрелдаги WХСЕC20240410005 рақамли маълумотномаси) Натижада СМ4 шифрлаш алгоритми бардошлиги ўртача 13-13,5% яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish