Кадиров Шохрухбек Мусажон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш методикаси (“Тарих фалсафаси ва методологияси” фани мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped3983.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Сиддиков Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Усмонов Баҳриддин Аҳмедович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Ярматов Рахимбой Бахромович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш методикаси такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик иерархияси тарихий контекстдаги даврий муаммони танлаш, уни анализ (қисмларга ажратиш), синтез қилиш асосида конструктив боғлаш, далилларга таяниб тарихий-фалсафий муаммонинг муқобил ечимларини ҳисобга олиш каби методик имкониятлари асосида аниқлаштирилган;
аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик моделнинг ташкилий-методик компоненти яхлит технологик тузилма сифатидаги гносеологик (англашга доир) мазмунни таълимнинг когнитив (билишга доир) функсионаллиги билан ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари фикрлаш жараёнида эмоционаллик ва ақлий ёндашувларнинг уйғунлигини интеграллашган тарих ва фалсафа таълимида педагогик кетма-кетлик (тўлдириш, боғлаш, узвийлаштириш) воситасида аниқлаштирилган;
“Тарих фалсафаси ва методологияси” фани асосида талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш технологияси комплекс таъсир этувчи полифакторли босқичлари (билим, фаолият, қадрият) обектив, субектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик иерархияси тарихий контекстдаги даврий муаммони танлаш, уни анализ (қисмларга ажратиш), синтез қилиш асосида конструктив боғлаш, далилларга таяниб тарихий-фалсафий муаммонинг муқобил ечимларини ҳисобга олиш каби методик имкониятлари аниқлаштирилганлигига доир тавсиялар Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида берилган 414645034898878300-рақамли нашр рухсатномаси билан бакалавриатнинг 60111100 – Тарих йўналиши талабалари учун нашрга тавсия этилган “Тарих фалсафаси ва методологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 13-августдаги 11-05-4162/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши “Тарих фалсафаси ва методологияси” фани асосида талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг технологик босқичлари, унинг дидактик имкониятларини оширишга хизмат қилган;
аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган педагогик моделнинг ташкилий-методик компоненти яхлит технологик тузилма сифатидаги гносеологик (англашга доир) мазмунини таълимнинг когнитив (билишга доир) функсионаллиги билан ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига доир илмий янгилик ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 13-августдаги 11-05-4162/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг интерфаол методларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини фикрлаш жараёнида эмоционаллик ва ақлий ёндашувларнинг уйғунлигини интеграллашган тарих ва фалсафа таълимида педагогик кетма-кетлик (тўлдириш, боғлаш, узвийлаштириш) воситасида аниқлаштирилганлигига доир тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 24-июлдаги 06-31-874-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийсининг ёшларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш тарғиботига доир кўрсатувининг илмий асосларини такомиллашувига эришилган;
“Тарих фалсафаси ва методологияси” фани асосида талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш технологиясини комплекс таъсир этувчи полифакторли босқичларини (билим, фаолият, қадрият) обектив, субектив ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида далиллашга доир илмий янгилик ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 13-августдаги 11-05-4162/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларда тарихий воқеликка нисбатан аналогик хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштиришга хизмат қилган.