Икромов Ойбек Ибрагимоовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда инглиз тилини ўрганишда хотира типлари намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P638.
Илмий раҳбар: Расулов Абдимўмин Ибрагимович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Милиева Муаттар Гаффаровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабалар хотирасининг инглиз тилини ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятларини аниқлаштириш ҳамда унинг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар хотирасининг инглиз тилини ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятлари динамикаси орқали, монолингвал талабаларда хотиранинг механик ва кинестетик тури, билингвал талабаларда визуал, мантиқий, аудиовизуал турлари устунлик қилиши далилланган;
талабалар хотирасининг инглиз тилини ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятлари шаклланиши натижасида, уларда кузатувчанлик малакаси, тажриба ва кўникма маҳорати, ўз тажрибаларига таяниши, предметли тафаккур, сўз-мантиқий тафаккур, кўргазмали тафаккур ва креатив тафаккур сифатлари ижобий таъсир кўрсатиши асосланган;
талабалар хотирасининг инглиз тилини ўрганишда муҳимлиги қуйидаги сифатлар яъни предметли тафаккур, кўргазмали тафаккур, креатив тафаккур, механик хотира, мантиқий хотира, визуал хотира, кузатувчанлик ва ҳушёрлик билан ҳаракат қилиш қобилияти сингари индивидуал-психологик омиллар ёрдам бериши исботланган;
талабалар хотирасининг инглиз тилини ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятлари шаклланиши натижасида, эгилувчан тафаккур, механик, мантиқий ва визуал хотира, кузатувчан ҳамда ҳушёр каби индивидуал-типологик хусусиятлар ишлаб чиқилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар хотирасининг хорижий тилларни ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабалар хотирасининг хорижий тилларни ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятлари ривожлантириш орқали, монолингвал талабаларда хотиранинг механик ва кинестетик тури, билингвал талабаларда визуал, мантиқий, аудиовизуал турлари устунлик қилиши даллилланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-93-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-93-а-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ўқув жараёнида хорижий тилларни ўрганишига сабаб бўлувчи хотира жараёнининг ўрнини аниқлашга эришилган;
талабалар хотирасининг хорижий тилларни ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятлари шаклланиши натижасида, уларда кузатувчанлик малакаси, тажриба ва кўникма маҳорати, ўз тажрибаларига таяниши, предметли тафаккур, сўз-мантиқий тафаккур, кўргазмали тафаккур ва креатив тафаккур сифатлари ижобий таъсир кўрсатиши асосланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-93-сон буйруғи билан «Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-93-а-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар хотирасининг хорижий тилларни ўзлаштиришга доир психодиагностик методикаларни бойитишга эришилган;
талабалар хотирасининг хорижий тилларни ўрганишда муҳимлиги қуйидаги сифатлар яъни предметли тафаккур, кўргазмали тафаккур, креатив тафаккур, механик хотира, мантиқий хотира, визуал хотира, кузатувчанлик ва ҳушёрлик билан ҳаракат қилиш қобилияти сингари индивидуал-психологик омиллар ёрдам бериши аниқланганлигига доир янгилик Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-93-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-93-а-сон маълумотномаси). Натижада, марказ лабораторияларининг илмий-методик таъминотини янада бойиши таъминланишига хизмат қилган;
талабалар хотирасининг хорижий тилларни ўрганиш шароитидаги индивидуал-типологик хусусиятлари шаклланиши натижасида, эгилувчан тафаккур, механик, мантиқий ва визуал хотира, кузатувчан ҳамда ҳушёр каби индивидуал-типологик хусусиятлар ишлаб чиқилганлиги исботланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-93-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-93-а-сон маълумотномаси). Натижада, хотира жараёнининг хорижий тилларни ўрганишига таъсир этвчи индивидуал-типологик хусусиятлари билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишга эришилган.