Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшманов Отабек Бахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Стресс ҳолатининг ўсмир ёшдаги спортчилар фаолиятига психологик таъсири», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси(психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/P404.
Илмий раҳбар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор; Хайитов Аброр Ўралович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади стресс ҳолатининг ўсмир спортчилар фаолиятига психологик таъсирини эмпирик баҳолаш ҳамда уларнинг стрессга барқарорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатида ўзини-ўзи баҳолаш хусусиятларининг дифференциал намоён бўлиши таъсирида мусобақалар жараёнида «ўзига ишонч», «совуққонлик»,  «диққатни барқарорлиги», «ҳиссиётга берилмаслик» билан боғлиқ жиҳатлар асосида шаклланиши туфайли ўзини-ўзи баҳолашда рақибга нисбатан барқарор муносабат пайдо бўлиши асосланган;
ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатига барқарорлик хусусиятлари даражасининг намоён бўлишига кўра спорт мусобақаларида ўзларига «реал баҳо бериш», «қалтис вазиятларга тайёр туриш», «қисқа вақт ичида адекват қарор қабул қилиш» жиҳатларининг таъсири билан боғлиқлиги аниқланган;
спорт мусобақалари жараёнида ўсмир спортчилар шахсида салбий хусусиятларни (асабийлик, руҳий тажанглик, Қарши тура олиш, ҳадиксираш) стресс ҳолатига салбий таъсирини камайтириш учун ижобий хусусиятларини (умумий фаоллик, виждонлилик, дилкашлик, Фемининлик) шаклланиши асосида «интуитив тўғри қарор қабул қилиш», «ўзаро ҳамкорлик», «ижтимоий-этик талабларга амал қилиш», «атрофдагиларга эътиборлилик» хислатларини юзага чиқиши сабабли стрессга барқарорлигидаги аҳамияти исботланган;
ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатидан чиқишига таъсир этувчи копинг-стратегия усуллари ҳамда фрустрацион толерантлик ҳолати натижасида юзага келадиган вазиятларни «самарали ҳал қилиш», «барча имкониятларни ишга солиш», «стрессоген вазиятларга аҳамият бермаслик», «вазиятга оқилона ёндошиш» жиҳатлари асосида стресс ҳолатини енгиллаштириш имкониятини кенгайтириш илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Стресс ҳолатининг ўсмир спортчилар фаолиятига психологик таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатида ўзини-ўзи баҳолаш хусусиятларининг дифференциал намоён бўлиши таъсирида мусобақалар жараёнида «ўзига ишонч», «совуққонлик”,  «диққатни барқарорлиги», «ҳиссиётга берилмаслик» билан боғлиқ жиҳатлар асосида шаклланиши туфайли ўзини-ўзи баҳолашда рақибга нисбатан барқарор муносабат пайдо бўлиши асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7-октябрдаги ПМ-235 сонли буйруғи билан «Спорт психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги ПМ-235-а сон маълумотномаси). Натижада ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатида ўзини-ўзи баҳолаш жиҳатлари ижобий бўлишига эришилган;
ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатига барқарорлик хусусиятлари даражасининг намоён бўлишига кўра спорт мусобақаларида ўзларига «реал баҳо бериш», «қалтис вазиятларга тайёр туриш», «қисқа вақт ичида адекват қарор қабул қилиш» жиҳатларининг таъсири билан боғлиқлигига оид илмий натижа ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7-октябрдаги ПМ-235 сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги ПМ-235-а сон маълумотномаси).  Натижада ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатига барқарорлик хусусиятлари даражасининг ижобий жиҳатдан намоён бўлишига эришилган;
 спорт мусобақалари жараёнида ўсмир спортчилар шахсида салбий хусусиятларни (асабийлик, руҳий тажанглик, Қарши тура олиш, ҳадиксираш) стресс ҳолатига салбий таъсирини камайтириш учун ижобий хусусиятларини (умумий фаоллик, виждонлилик, дилкашлик, Фемининлик) шаклланиши асосида «интуитив тўғри қарор қабул қилиш», «ўзаро ҳамкорлик», “ижтимоий-этик талабларга амал қилиш», «атрофдагиларга эътиборлилик» хислатларини юзага чиқиши сабабли стрессга барқарорлигидаги аҳамияти оид илмий хулосалар ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7-октябрдаги ПМ-235 сонли буйруғи билан «Спорт психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги ПМ-235-а сон маълумотномаси).   Натижада ўсмир спортчилар шахсида ижобий хислатларини юзага чиқиши сабабли стрессга барқарорлигидаги аҳамияти хусусиятларининг ошишига эришилган;
ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатидан чиқишига таъсир этувчи копинг-стратегия усуллари ҳамда фрустрацион толерантлик ҳолати натижасида юзага келадиган вазиятларни «самарали ҳал қилиш», «барча имкониятларни ишга солиш», «стрессоген вазиятларга аҳамият бермаслик», «вазиятга оқилона ёндошиш» жиҳатлари асосида стресс ҳолатини енгиллаштириш имкониятини кенгайтириш мумкинлиги далилланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 7-октябрдаги ПМ-235 сонли буйруғи билан « Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги ПМ-235-а сон маълумотномаси).  Натижада ўсмир спортчиларнинг стресс ҳолатидан чиқишига таъсир этувчи копинг-стратегия усуллари ҳамда фрустрацион толерантлик ҳолатини ривожлантириш кўникмалари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish