Чарышникова Оксана Станиславовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фитоэстроген ферутининнинг кальцийга боғлиқ биологик эффектлари», 03.00.02–Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/B66.
Илмий раҳбар: Замараева Мария Всеволодовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Мерзляк Пётр Григорьевич, биология фанлари доктори; Хушбактова Зайнаб Абдурахмановна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ферутининнинг кальций ионларига нисбатан комплекс ҳосил қилишининг физик-кимёвий тавсифларини баҳолаш ва унинг ҳайвон ҳужайраларидаги асосий Са2+ га боғлиқ жараёнларга таъсир мезонларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ферутинин юза-фаоллик хоссасига эга бўлиши ва бу Са2+ионлари мавжуд шароитда кучайиши, бу эса кальций ионлари мавжуд шароитда ферутинин молекуласи эгаллаган майдоннинг камайиши аниқланган;
кальций ионлари билан комплексларни шакллантиришда иштирок этган ферутинин молекулаларнинг гуруҳлари аниқланган ҳамда мураккаб шаклланиш жараёнида ферутинин молекулаларнинг қайта йўналтирилиши модели ишлаб чиқилган;
ферутининнинг тромбоцитларда цитозолдаги кальцийни ошириши ва фибриноген рецепторларни фаоллаштириши Са2+-ионофор хоссасига эгалигига боғлиқлиги исботланган;
ферутинин-индурцирлаган ҳужайра ичидаги Са2+ мобилизацияси тромбоцитлар дезагрегациясининг механизми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фитоэстроген ферутининнинг кальцийга боғлик биологик эффектлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ферутининнинг комплекс ҳосил қилиш хоссаси ҳақидаги маълумотлар юқори импакт-факторга эга бўлган хорижий журналларда бошқа хелаторларнинг Са2+ ионлари билан таъсирлашиши физик-кимёвий комплекс ҳосил қилишини ва ферутининнинг структура-функционал хусусиятларини баҳолашда фойдаланилган (Desalination, 2017, V.422(15), ResearchGate, IF-4,98; Journal of Membrane Biology, 2018, V.251, N.4, ResearchGate, IF-2,03; Iraian Journal of Basic Medical Sciences 2015, V.18(11), ResearchGate, IF-0,70; Current Medicinal Chemistry 2018. V.25, ResearchGate, IF-3,09). Натижада хелатор молекулаларнинг Са2+ билан комплекс ҳосил қилиш хоссаларини тавсифлаш имконини берган;
ферутининнинг тромбоцитларда биологик Са2+-модуляцияловчи таъсири ҳақидаги маълумотлар юқори импакт-факторга эга бўлган хорижий журналларда бошқа типдаги ҳужайраларда Са2+ га боғлиқ жараёнларни аниқлашда фойдаланилган (Chemical Research in Toxicology, 2013, V.26(8), ResearchGate, IF-4,65; Natural Products & Chemical Researches, 2013, V.1(3), Directory of Open Access Journals, IF-1,7; Thrombosis and Haemostasis 2011, V.106, ResearchGate, IF-4,96). Натижада ферутининнинг антиконвульсант таъсирини, унинг эритроцитларда апоптозни юзага келтирувчи фаоллигини тушинтириш, тамоксифеннинг антиагрегацион фаоллигини таҳлил қилиш имконини берган;
тромбоцитларда Са2+-га боғлиқ жараёнларга ферутининнинг таъсири бўйича натижалари «Cayman Chemical» (АқШ, Мичиган) биотехнологик компанияси томонидан таҳлилий ва экспериментал мақсадлар учун ишлаб чиқарилувчи «Ferutinin» маҳсулотини тавсифлашда фойдаланилган (http:www.caymanchem.com/product/16554) («Cayman Chemical»нинг 2018 йил 13 июлдаги маълумотномаси). Натижада экспериментал тадқиқотлар амалиётида ферутининнинг фойдаланиш спектрини кенгайтириш имконини берган.