Sayt test rejimida ishlamoqda

Насритдинова Умида Ахмаджоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компьютер графикаси фанини ўқитишда уч ўлчамли моделлаштириш воситасидан фойдаланиш методикаси», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (компьютер графикаси) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped424.

Илмий раҳбар: Кучкарова Диларом Файзуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Абдукаххор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Сайдалиев Саидкарим Сайдинабиевич, педагогика фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида “Компьютер графикаси” фанини ўқитишда уч ўлчамли моделлаштириш воситасидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларнинг фазовий тасаввурини ривожлантиришнинг педагогик-психологик (креатив, латерал фикрлаш, тасвирлаш, объектни график ўқиш), дидактик (топшириқни уч ўлчамли  моделлаштириш усуллари, визуал моделлаштириш), техник (видео ролик (график топшириққа оид)) мезонларининг ўзаро таъсирлашуви ва алоқадорлиги талабаларнинг график тафаккурини квалиметрик параметрларига кўра аниқлаштирилган;

олий таълим муассасаларида “Компьютер графикаси” ўқув фани мазмуни ва дидактик воситалари имитацион моделлаштириш технологияси (мураккаб объектлар қуриш, алгоритмик жараёнлар, мантиқий ҳаракатлар)нинг фазовий график тасвирлаш имкониятлари асосида такомиллаштирилган;

талабаларда мотивацион фаолиятни ривожлантиришнинг кoнцептуaл, рефлекcив, интегрaтив кoмпoнентлaри виртуаллик (товуш, уч ўлчамли график) ва иллюстративлик (анимация, дизайн, фото) хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

бўлажак мутахассисларнинг мослашувчанлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ижодий-яратувчанлик қобилиятларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-метoдик тaъминoти уч ўлчамли объектларга хос операторларнинг функционаллигига кўра такомиллаштирилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Компьютер графикаси фанини ўқитишда уч ўлчамли моделлаштириш воситасидан фойдаланиш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:

олий таълим муассасаларида компьютер графикаси фанини ўқитишда уч ўлчамли моделлаштиришдан фойдаланишга оид таклифлар сув хўжалигида касб таълими ва техника бакалавриат таълим  йўналишлари бўйича давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган («Ўзстандарт» агентлигининг 2014 йил 17 ноябрдаги қарори билан тасдиқланиб, O‘z DSt БД-5340700-2.07-сон рақам билан Давлат рўйхатига олинган). Натижада мазкур ўқув фанлари бўлажак мутахассисларда график тафаккурни ривожлантиришда касбий мобилликни рўёбга чиқариш имкониятини яратган ва бўлажак мутахассисларнинг  малака ва кўникмаларини тезкор ўзлаштириши, илм олишга, касбий маҳоратни такомиллаштиришга хизмат қилган;

бўлажак мутахассисларнинг ижодий фаолиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-метoдик тaъминoти уч ўлчамли объектларга хос операторларнинг функционал имкониятлари асосида ўқитишни такомиллаштириш орқали таълим самарадорлигини оширишга оид методик тавсиялардан U-2014-4-7 рақамли “3 ўлчамли форматда намойиш этиш майдон платформасини яратиш ҳамда ишланма ва технологияларнинг вертуал намуналарини моделлаштиришни ташкил этиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 18 январдаги 33-8/295-сон маълумотномаси). Натижада уч ўлчамли форматдаги ишланмаларнинг намуналарини моделлаштириш жараёнлари самарадорлигини ошириш ва бўлажак мутахассисларнинг интеллектуал, профессионал лойиҳалаш маданияти сифатларини ривожлантиришда ўқув жараёнида дидактик восита сифатида фойдаланиш имконияти яратилган;

талабаларнинг фазовий тасаввурини ривожлантиришнинг педагогик-психологик, дидактик, техник мезонларининг ўзаро таъсирлашуви ва алоқадорлиги, график тафаккурга оид квалиметрик параметрлар асосида ишлаб чиқилган иммитацион моделлаштириш технологиясидан ўқув жараёнида  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 89-04-1392-сон маълумотномаси). Мазкур методик таклиф ва тавсиялар бўлажак мутахассисларни тайёрлашда мослашувчанлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ижодий-яратувчанлик сифатларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминотни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish