Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкаров Хайрулла Зикириллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жиноят ишларини юқори инстанция судларида қайта кўрилишини такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Yu219.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Инагамджанова Зумратхон Фатхуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жиноят ишларини юқори инстанция судларида қайта кўришни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
апелляция шикояти (протести) важлари маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган томонга фақат чекланган муддатларда (суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар 10 муддат ичида) кўриб чиқилиши асослантирилган;
кассация шикояти, протести берган шахс кассация инстанцияси суди мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли эканлиги жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судлар томонидан ҳимоя қилинишини такомиллаштирилиши асосланган;
кассация шикоятини, протестини қайтариб олишга кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилиши кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқини ҳамда протест киритиш ҳуқуқига эга субектларнинг ваколатларини аниқ белгилаш асослаб берилган;
жиноят процессида ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд олдинги ҳукм ёки ажрим асоссиз равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган, апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида ишни кўриш чоғида қонуннинг бузилишига йўл қўйилган ва бу ҳукм, ажрим ёки қарорни тўғри чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин эди деб эътироф этган тақдирда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукм ва ажримлари, тафтиш инстанцияси судининг ҳукм, ажрим ва қарорлари ҳам бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши лозимлиги асосланган;
янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритиш қайтадан бошланганлиги муносабати билан суд қарорлари бекор қилинганидан кейин жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси умумий тартибда амалга оширилиши ҳамда тафтиш шикояти бериш ёки протести киритишга бўлган ҳуқуқ шахсни судга мурожаат қилишни муддат билан чекланиши мумкин эмаслиги асослаб берилган;
қонунда тафтиш тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар (суд муҳокамаси жараёнида далилларни текшириш тартиби, процесс иштирокчилари илтимосномалари, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, шунингдек, суд мажлиси залида тартибни сақлаш юзасидан ҳамда ЖПК 416, 417-моддалари тартибида чиқарилган ажримлар устидан тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) берилиши мумкин эмас) белгиланганлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
апелляция шикояти (протести) важларини маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган томонга фақат мазмундаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 20-апрелдаги “Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 8-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 24-августдаги 11-25-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жиноят ишларини апелляция тартибида қайта кўриш бўйича суд амалиётида келиб чиқаётган масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш учун хизмат қилган;
кассация шикояти, протести киритган шахс кассация инстанцияси суди мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли эканлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 12-январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли Қонунининг 1-моддаси 39-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 5092-моддаси билан тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 21-сентябрдаги 04/2-09/4524-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар кассация инстанцияси судига кассация шикоятига, протестига ўзгартиш ва қўшимча киритиш орқали жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судлар томонидан ҳимоя қилинишини такомиллаштиришга хизмат қилган;
кассация шикоятини, протестини қайтариб олишга кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 12-январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли Қонунининг 1-моддаси 39-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 5093-моддаси билан тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 21-сентябрдаги 04/2-09/4524-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқини ҳамда протест киритиш ҳуқуқига эга субектларнинг ваколатларини аниқ белгилашга хизмат қилган;
ҳукм устидан шикоят берган ёки протест киритган шахс ўз шикоятини ёки протестини қайтариб олишга ҳақли. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб олиш ҳуқуқига эга эканлигига оид таклифлар  Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 12-январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли Қонунининг 1-моддаси 36-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 49710-моддаси билан тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 21-сентябрдаги 04/2-09/4524-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жиноят ишларини суд қарорлари устидан апелляция тартибида шикоят қилиш ва протест келтириш тартибига риоя этилиши самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритиш қайтадан бошланганлиги муносабати билан суд қарорлари бекор қилинганидан кейин жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси умумий тартибда амалга оширилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил
12-январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли Қонунининг 1-моддаси 42-бандида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 5271-моддаси билан тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил
21-сентябрдаги 04/2-09/4524-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жиноят ишида янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш институтини такомиллаштиришга хизмат қилган;
кассация шикояти (протести) беришга бўлган ҳуқуқни бирон-бир муддат билан чекланмаслигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 27-ноябридаги “Жиноят ишларини кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорини 4-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 24-августдаги 11-25-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жиноят процессида кассация тартибида иш юритиш институтини такомиллаштиришга хизмат қилган;
қонунда кассация тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгиланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 27-ноябридаги “Жиноят ишларини кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорини 5-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 24-августдаги 11-25-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жиноят ишларини кассация тартибида кўриш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини судлар томонидан тўғри ва бир хилда қўллаш борасида муҳим тушунтиришлар бериш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish