Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаев Бауржан Нурумбет ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва қозоқ тиллари контактининг бадиий адабиётдаги хусусиятлари (Ўзбекистон Республикаси қозоқ адиблари асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3883.
Илмий раҳбар: Аширбоев Самихон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Мингбоев Нурлан Джакипович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилган ва таълим олган қозоқ адиблари асарларида ўзбек тили ва диалектларига оид унсурларнинг қўлланишини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қозоқ-ўзбек тиллари контакти натижасида ўзбек тили  хусусиятларининг маҳаллий қозоқ адиблари асарларида акс этиши масаласи илк бор далилланиб, туркий тил вакиллари бўлган қозоқларнинг ўзбек тили воқелигида яшаши ва унинг натижаси ўлароқ қозоқ тилли аҳоли қайси ареалда яшашига кўра шу ердаги ўзбек шевалари, шунингдек, уларнинг ўзбек тилидаги ахборот тизимларидан, бадиий ва илмий адабиётлар орқали ўзбек тилига хос хусусиятларнинг ўзлаштирилиши жараёнлари очиб берилган;
қозоқ-ўзбек тиллари контактини илмий асослаш жаҳон тажрибаларидаги назариялар асосида амалга оширилиб, бу контакт жаҳон амалиётида эътироф этилаётган адстрат даражасида эканлиги белгиланган ҳамда ишда қозоқ тили ареалларидаги ўзбек тили хусусиятларининг маҳаллий қозоқ адиблари асарларида акс этиши ижтимоий, маданий ҳаёт натижаси эканлиги асосланган;
қозоқ адиблари маҳаллий колоритни реаллаштиришда фақат ўзбек шевалари таъсири билан чегараланиб қолган эмас, шу билан бирга, ўзбек тилидаги бадиий ва илмий адабиёт, вақтли матбуот ва бошқа ахборот воситаларидан кундаликда фойдаланишлари уларга ўзбек тили лексик ва семантик хусусиятларини, сўз ясаш, морфемик тизими ва турғун бирикмаларини ҳам асарларида қўллашга йўл очганлиги очиб берилган;
маҳаллий қозоқ адиблари асарларидаги ерлик қозоқлар нутқида учрайдиган ўзбек тилига хос, маҳаллий қозоқ шеваларига ўзбек тили орқали ўтган форсча ва арабча сўзларнинг қозоқ тилидаги маънолари аниқланиб, морфемалар ва турғун бирикмаларнинг қозоқ адабий тилига ўзлашиб кетганлари ҳамда улардан баъзиларининг фақат бадиий асарнинг моҳиятини белгилаш чоғида заруратан фойдаланилган ўринлари фарқлаб далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва қозоқ тиллари контактининг бадиий адабиётдаги хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қозоқ адиблари асарларидаги ўзбек тилидан оʻтган сўз ва грамматик шаклларнинг бадиийликни таъминлашдаги ўрни бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юиритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2023-йил 28-декабрдаги 1435-сон маълумотномаси). Натижада қозоқ-ўзбек тиллари контактини илмий асослаш жаҳон тажрибаларидаги назариялар асосида амалга оширилиб, бу контакт жаҳон амалиётида эътироф этилаётган адстрат даражасида эканлиги белгиланган ҳамда ишда қозоқ тили ареалларидаги ўзбек тили хусусиятларининг маҳаллий қозоқ адиблари асарларида акс этиши ижтимоий, маданий ҳаёт натижаси эканлигига асос бўлган;
қозоқ-ўзбек тиллари контакти натижасида ўзбек тили  хусусиятларининг маҳаллий қозоқ адиблари асарларида акс этиши масаласи илк бор далилланиб, туркий тил вакиллари бўлган қозоқларнинг ўзбек тили воқелигида яшаши ва унинг натижаси ўлароқ қозоқ тилли аҳоли қайси ареалда яшашига кўра шу ердаги ўзбек шевалари, шунингдек, уларнинг ўзбек тилидаги ахборот тизимларидан, бадиий ва илмий адабиётлар орқали ўзбек тилига хос хусусиятларнинг ўзлаштирилиши жараёнларига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10. “Ўзбек тилида неймингнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил, 17-апрелдаги 04/1-967-сон маълумотномаси). Натижада қозоқ адиблари асарларидаги ўзбек тили ва у орқали ўтган сўз ҳамда грамматик шакллар қозоқ диалектологияси ҳамда ўзбек ареал лингвистикаси учун аҳамиятли бўлиб, уларнинг назарий ва амалий бойитилишига ҳамда контактдаги тиллардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва қозоқ адабиётида маҳаллий колоритни ифода қилишдаги ўрнини англашга хизмат қилган;
қозоқ адиблари маҳаллий колоритни реаллаштиришда фақат ўзбек шевалари таъсири билан чегараланиб қолган эмас, шу билан бирга, ўзбек тилидаги бадиий ва илмий адабиёт, вақтли матбуот ва бошқа ахборот воситаларидан кундаликда фойдаланишлари уларга ўзбек тили лексик ва семантик хусусиятларини, сўз ясаш, морфемик тизими ва турғун бирикмаларини ҳам асарларида қўллашга доир илмий маълумотлардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг “Адабий жараён”, “Арайлы өңир” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 20-июндаги 04-36-763-сон маълумотномаси). Натижада, қозоқ адиблари асарларидаги ўзбек тили ва у орқали ўтган сўз ҳамда грамматик шакллар ҳам қозоқ диалектологияси, ҳам ўзбек ареал лингвистикаси учун аҳамиятли бўлиб, уларнинг назарий ва амалий бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish