Sayt test rejimida ishlamoqda

Асилбекова Дания Толимбековнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Apiales, Fabaceae, Lamiaceae, Primulaceae ва Solanaceae оиласига мансуб доривор ўсимликлар вакилларининг липидлари», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/K24.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Бобоев Баҳром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори; Салимов Баходир Тахирович, кимё фанлари доктори; Абдурахимов Саидакбар Абдураҳмонович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: Apiales, Fabaceae, Lamiaceae, Primulaceae ва Solanaceae оилаларига мансуб доривор ўсимликларнинг липидлари таркиби ва тузилишини ҳамда липидли концентратлар учун маҳаллий ўсимлик хомашё манбаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор 30 турдаги ўсимликнинг турли органларидаги липидлар бўйича янги маълумотлар олиниб, Primula capitellata ва Primula fedschenkoi уруғи ва ер устки қисмида, Cortusa turkestanica уруғи ва баргларида специфик γ-линолен ва стеаридон кислоталар идентификация қилинган;

илк бор Ferula tenuisecta, Ferula kuhistanica, Capsicum annuum ва Mandragora turcomanica баргларида гексадекатриен кислотаси топилиб, унинг миқдори аниқланган ва ушбу ўсимликлар «16:3 ўсимликлар» гуруҳига тегишли эканлиги исботланган;

Capsicum annuumмевасининг триацилглицеринларидалинол кислотаси ацилглицеролларнинг sn-2-ҳолатида специфик боғланганлиги, Mandragoraturcomanicaмеваси ва илдизидаэсаолеин кислотасининг иккиламчи гидроксилга боғланиш даражаси юқорироқ эканлиги аниқланган;

Phlomus турларининг уруғида лабаллен кислотаси триацилглицеринларнинг четки гидроксилларида боғланганлиги, Eleutherococcus sessiliflorus мевасида эса петрозелин кислотасининг sn-3-ҳолатда этерификацияланиш даражаси юқори экани асосланган;

специфик ёғ кислоталарининг боғланмаган шаклда учраши ва глицеролипидлар молекуласидаги боғланиш хусусиятларига асосланиб, уруғдаги этерификацияланмаган ва баргдаги галактолипидларнинг ёғ кислоталари таркибини ўсимликлар хемосистематикаси учун қўшимча белги (маркер) сифатида қўллаш мумкинлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Apiales, Fabaceae, Lamiaceae, Primulaceae ва Solanaceae оиласига мансуб ўсимликларнинг липидлари ва липофил бирикмалари бўйича олинган натижалар асосида:

«терининг метаболик жараёнларига ижобий таъсир этувчи липидли биоконцентрат олиш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04370, 2009 й.). Натижада маҳаллий термопсис ўсимлиги хомашёсини комплекс қайта ишлаш жараёнида биологик фаол липидли концентрат олиш имконини берган;

ординар ва специфик ёғ кислоталар таҳлили бўйича натижалар Туркиянинг Анадолу университети Medical Plant, Drug and Scientific Research Center (AUBIBAM) марказида маҳсар ва шафтоли мағзидан ажратиб олинган мойлар таркибидаги кислоталарни идентификациялашда фойдаланилган (AUBIBAMнинг 2018 йил 20 августдаги маълумотномаси). Натижада эссенциал кислоталарни спектрал ва хроматографик маълумотлари биологик фаол липид табиатли моддаларни тавсифлаш имконини берган;

Origanum onites, Capsicum annuum, Termopsis alterniflora ва Mandragora turcomanica ўсимликларининг липидлари кимёвий таркибига оид натижалардан хориждаги имфакт фактори юқори бўлган (IF, ResearchGate) 10 дан ортиқ илмий журналларда чоп этилган обзор ва мақолаларда (Journal Citation Reports: Journal of Agricultural and Food Chemistry, 2016, Vol. 64,  No 32, P. 6306, IF 3.154; Saudi Journal of Biological Sciences, 2016, Vol. 23, No 3, P. 397, IF 2.564; European Journal of Lipid Science and Technology, 2009, Vol. 111, No 7, P. 705, IF 1.831 ва бошқалар) фойдаланилган. Илмий натижалар асосида чоп этилган маълумотлар липидлар тузилишини аниқлаш, ёғ кислоталари ва липофил бирикмаларни идентификациялаш ҳамда доривор ва озуқавий ўсимликлар бўйича илмий материалларни умумлаштириш имконини берган;

Thermopsis alterniflora липидларига оид илмий маълумотлар ИФА2012-6-5 рақамли «Цитизин субстанциясини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш» инновацион лойиҳасида хомашё таркибидаги нейтрал ва поляр липидларнинг ёғ кислоталарини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 8 майдаги 4/1255-1196-сон маълумотномаси). Ўсимлик ва уни қайта ишлаш чиқиндиларини таҳлил қилиш натижалари хомашёни қайта ишлаш жараёнининг қайси босқичида липидларни сақловчи иккиламчи маҳсулот ҳосил бўлишини аниқлаш имконини берган;

термопсис ўсимлигининг экстрактларини кимёвий ва фармакологик таҳлил қилиш натижалари И6-ФА-Т008 рақамли «Флатерон субстанциясини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш» мавзусидаги инновацион лойиҳада хомашё фосфолипидларининг миқдори ва таркибини аниқлаш учун қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 8 майдаги 4/1255-1196-сон маълумотномаси). Илмий маълумотлар хомашёни комплекс қайта ишлаш технологияси асосида олинадиган липидли концентрат таркиби ва фаоллигини тавсифлаш имконини берган;

Mandragora, Origanum, Phlomus ва Salvia турларига оид материаллар ушбу ўсимлик турларига тегишли илмий натижалар билан тизимлаштириш учун фойдаланилган ва SpringerLInk порталининг электрон китоблари коллекциясига жойлаштирилган (https://link.springer.com/referencework/) «Lipids, Lipophilic components and Essential Oils from Plant Sources (New York, London, Springer, 2012, 1-36; 389-548; 873-926 бетлар) номли 2 томли маълумотноманинг тегишли бобларига киритилган. Натижада Apiales, Lamiaceae ва Solanaceae оилаларига мансуб турдош ўсимликлардаги липидлар ва эфир мойларини кимёвий ва фармакологик жиҳатдан таққослаш, умумлаштирилган илмий материаллар тўпламидан эса илмий манба сифатида фойдаланиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish