Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Нилуфар Зокиржоновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Lamiaceae оиласига мансуб доривор ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва биологик фаоллиги», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.DSc/K44.

Илмий маслаҳатчи: Азимова Шахноз Садиковна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фозиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Novak Johannes, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: Lamiaceae оиласига мансуб ўсимликлардан табиий бирикмаларни ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши, миқдори ва биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Lamiaceae оиласининг 16 тур ўсимликларидан 64 та метаболитлар ажратилган ва тузилишлари аниқланган, шунингдек ушбу тур ўсимликлари эфир мойларининг кимёвий таркиби аниқланган ва идентификация қилинган;

Ajuga turkestanica дан 7 та янги экдистероид ва Phlomis thapsoides дан янги бирикма 6,10,17-триметил-2-октадеканон ажратиб олинган ва тузилишлари исботланган;

Scutellaria immaculata ва S. ramosissima дан тегишлича, 9 та ва 12 та флавоноидлар, Thymus seravschanicus дан эса 4 та флавоноид, 2 та фенол бирикмалари, 3 та монотерпенлар аниқланган ва идентификация қилинган;

Ajuga turkestanica, Leonurus panzerioides, L. turkestanicus, Thymus seravschanicus ва 5 та Phlomis турларидаги маркер бирикмалар – экдистероид, иридоид ва алкалоидларнинг миқдори аниқланган;

Ajuga turkestanica, Scutellaria immaculata, S. ramosissima, T. seravschanicus ўсимликларини цитотоксик воситалар олиш учун янги манбалар сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган;

Salvia officinalis дан микробга қарши бирикма метилкарнозат ажратиб олинган, шунингдек Ajuga turkestanica ва Scutellaria ramosissima экстрактлари янги микробларга қарши компонентларнинг самарали манбаи эканлиги аниқланган;

Scutellaria immaculata ва Thymus seravschanicus экстрактлари ва индивидуал моддалари, шунингдек Nepeta alatavica эфир мойиданантиоксидант сифатида фойдаланиш мумкинлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Lamiaceae оиласига мансуб ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Lamiaceae оиласи ўсимликларининг метаболитларини ажратиш ва уларнинг биологик фаолликларини текшириш бўйича олинган натижалар Германиянинг Гейдельберг университетининг илмий лойиҳаларида флавоноид, эфир мойлари, иридоид, экдистероидлар синфига оид бирикмаларни кимёвий тавсифлашда ва улар орасидан биофаолларини аниқлашда фойдаланилган (Гейдельберг университетининг 2018 йил 29 майдаги маълумотномаси). Илмий натижалар Ajuga, Nepeta, Phlomis, Salvia, Scutellaria, Thymus туркум ўсимликларини цитотоксик, антиоксидант ва микробларга қарши фаолликларга эга компонентларини аниқлаш имконини берган;

ажратиб олинган 8 та янги моддаларнинг кимёвий тузилишлари ва физик-кимёвий хусусиятлари аниқланиб, Америкадаги халқаро CAS маълумотлар базасига киритилган (Chemical Abstract Service, https://www.cas.org /products /scifinder). Натижада базага CAS 1990464-65-7, 1922072-71-6, 1922072-72-7, 1922072-73-8, 1922072-74-9, 1922072-75-0, 190513-08-7, 710948-24-6 рақамлари остида киритилган янги бирикмалар ўхшаш моддаларнинг тузилиши ва хусусиятларини тавсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;

Lamiaceae оиласи ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини тадқиқ қилиш натижаларидан 130 дан ортиқ хориждаги импакт фактори юқори журналларда чоп этилган илмий ишларда ўсимликлардан ажратиб олинган бирламчи ва иккиламчи метаболитларни кимёвий ва миқдорий жиҳатдан тавсифлашда, шунингдек антиоксидант, цитотоксик, микроб ва замбуруғларга қарши фаолликларини аниқлашда фойдаланилган (Frontiers in Pharmacology, 2018, 9(566), ResearchGate (RG), IF-4.04; Food Chemistry, 2015, 182(1), RG, IF- 4.76; Molecules, 2017, 22(9), RG, IF-2.80 ва ҳ). Натижалар Lamiaceae оиласи ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликлари тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган;

Ўзбекистонда ўсувчи 2 турдаги Scutellaria ўсимликларининг кимёвий ва биологик фаолликларини тадқиқ қилиш натижаларидан 60 дан ортиқ хорижий импакт фактори юқори журналларда чоп этилган илмий ишларда LC-MS ёрдамида флавоноидларни идентификация қилишда ва ўсимлик компонентларининг in vitro шароитида биологик фаолликларини тавсифлашда фойдаланилган (Biotechnology Advances, 2014, 32(6), RG, IF-4.33; Critical Reviews in Food Science and Nutrition, 2017, 57(9), RG, IF-6.02; Jour Pharm Pharmacology, 2018, 70(7), RG, IF-2.31 ва ҳ). Натижалар Scutellaria туркум ўсимликларининг флавоноидлари таркиби, шунингдек антиоксидант, цитотоксик, трипоносома ва микробларга қарши фаолликлари тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган;

дунё бўйича мавжуд илмий адабиётларда келтирилган экдистероидларнинг кимёси ва биологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар тизимлаштирилган тарзда халқаро Springer (Америка) нашриёти томонидан чоп этилган 10 томли «Natural compounds: Plant Sources, Structure and Properties» тўпламга кирувчи муаллиф томонидан тайёрланган «Phytoecdysteroids» томига (2013, 6-том, 1–308-бетлар. https://link.springer. com/referencework/10.1007%2F978-1-4614-0543-6#about) киритилиб, Lamiaceae оиласи ўсимлик турларидан, жумладан, Ajuga turkestanica дан ажратиб олинган экдистероидларнинг кимёвий тузилиши, физик-кимёвий хусусиятлари ва фармакологик фаолликлари натижалари келтирилган. Натижалар хорижий университет ва институтларда кенг қўлланилиб, олимлар, тадқиқотчилар ва магистрантларга экдистероидлар бўйича тўлиқ маълумотлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish