Самандаров Отабек Канжабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): « Орол денгизининг қуриб қолган тубида умуртқали ҳайвонларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишини ўрганиш муаммоси (тур таркибининг тарқалиши, жойлашиши, сони, кўпайиши)», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B640.
Илмий раҳбар: Асенов Гаппар, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Бауаддин, биология фанлари доктори, профессор; Матекова Гулара Айтмуратовна, биология фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизининг қуриган ҳудудларидаги умуртқали ҳайвонларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, экологиясини асослаш, тарқалиши ва кўпайиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Орол денгизининг қуриган ҳудудларида ўтказилган кузатув ва саноқ ишлари натижасида сутемизувчиларнинг 14 оилага мансуб 31 тури аниқланган;
кузатиш мониторинги натижасида 30 оилага мансуб 52 тур қуш тури учраши қайд этилган, шулардан, 33 тур қуш қуруқликда яшовчи турлар эканлиги аниқланган;
Орол денгизининг қуриган ҳудудларидаги ўзига хос умуртқали ҳайвонлар биоекологиясига баҳо берилган;
Орол денгизининг қуриган туби ҳудудларида кемирувчиларнинг сон кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орол денгизининг қуриб қолган тубида умуртқали ҳайвонларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишини ўрганиш муаммоси (тур таркибининг тарқалиши, жойлашиши, сони, кўпайиши) юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Орол денгизининг қуриган тубида тарқалган умуртқали (Рептилиа, Авес, Маммалиа) ҳайвонлар турларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, экологиясини асослаш ва кам сонли турларини муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпогʻистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Мўйноқ тумани бўлими амалиётига жорий этилган. (Қорақалпогʻистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 27 июндаги 01/18-2-2091-сон маълумотномаси). Натижада, умуртқали ҳайвонлар (Рептилиа, Авес, Маммалиа) популяциясини баҳолаш, мониторинг қилиш, камёб ва ёʻқолиб кетиш хавфи остидаги турларни сақлаб қолиш имконини берган.
Орол денгизининг қуриган ҳудудларида ҳосил бўлган Возрождени орол бўлими, Тўқмоқ-ота (Мўйноқ) орол бўлими, Оролнинг Шарқий, Жануби-Шарқий бўлимларида тарқалган ўлат касаллигининг тарқалишида эпизоотологик аҳамиятга эга бўлган кемирувчи сутемизувчиларнинг тарқалиш хусусиятлари, миқдори, сон динамикаси ва кўпайиш биологияси бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Согʻлиқни сақлаш Вазирлиги, Республика Ўлат профилактика маркази, Қорақалпогʻистон филиали амалиётига жорий этилган (ЎзР ССВ, Республика Ўлат профилактика маркази, Қорақалпогʻистон филиалининг 2024 йил 27 июндаги 103-сон маълумотномаси). Натижада ўлат касаллигини тарқатувчи кемирувчи сутемизувчиларнинг популяцияларини баҳолаш ва эпидемиологик ўчоқлар тарқалиши устидан назорат ўтказиш имконини берган.