Sayt test rejimida ishlamoqda

Ихтиёров Аъзамжон Авазжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумиймаълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли тизимли тилларда субектив муносабат семантикаси ва унинг лингвокултурологик хусусиятлари (Инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.4PhD/Fil2105.
Илмий раҳбар: Базаров Ойбек Одилович, филология фанлари номзоди, доцент.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Андижон давлат чет тиллар институти доценти, филология фанлари доктори, Воситов Волижон Абдуваҳобович; Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори, филология фанлари доктори Ҳайруллаев Ҳуршид Зайнийвич
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  инглиз ва ўзбек тилларида субектив муносабат семантикасининг лингвистик ва лингвокултурологик хусусийатларини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
субектив муносабат семантикасининг анъанавий қарашларига муҳим ўзгаришлар, тўлдиришлар киритилиб, бу категорийа нафақат фалсафий ва мантиқий ҳамда лингвистик категория эканлиги шу аснода мазкур семантика назарийаси бойитилди, субектив муносабат семантикасининг мазмун мундарижаси (ижобий, нейтрал, салбий) аниқланган;
 субективлик категорийасининг модаллик, субектив баҳо, эмоционаллик, экспрессивлик  каби ҳодисаларга муносабати очиб берилиб, сўзловчи моддий борлиқдаги предметларга ҳамда воқеа-ҳодисаларга ўз субекив муносабатини ижобий, салбий ёки нейтрал баҳо орқали ифодалашида ўзига ёндош ҳодисалар билан боғлиқ эканлиги асосланган;
суперсегмент бирлик бўлган интонацийа ва унинг компонентлари бўлмиш урғуни турлича қўлланиши яъни унли ёки ундошни  чўзиб талаффуз қилиш, мантиқий урғу  ҳамда овоз тонини кўтариш ёки пастлатиш натижасида, шунингдек, ҳар бир сўз туркуми доирасида префикс ва суффикслар йордамида  турли-туман ижобий, нейтрал  ёки салбий муносабат ифодаланиши далилланган;
луғавий сатҳ бирликлари бўлган лексема ва фраземаларнинг ижобий йоки салбий муносабат ифодалаш ҳолатлари  ҳамда сўз бирикмаси ва гапларнинг субектив муносабат семантикасини ифодалаш хусусийатлари, ўхшатиш категорийалари ва метафоралардан фойдаланиш орқали субектив муносабат семантикасининг шакллантирилиши, уларнинг миллий-маданий  хусусийатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли  тилларда субектив муносабат семантикаси ва унинг лингвокултурологик хусусийатларини тадқиқ этиш жарайонида олинган натижалар асосида:
субектив муносабат семантикаси модаллик, субектив модаллик ва унинг турлари, аксиологик баҳо ва аксиологик модаллик, лингвистик баҳо, субектив баҳо ва унинг тил сатҳларида воқеланиши каби  категориялар доирасида юзага чиққанлиги боис унинг нафақат фалсафий ва мантиқий, балки психологик ва лингвистик категория ҳам эканлиги, суперсегмент бирлик бўлган интонацийа ва унинг компонентлари бўлмиш урғуни турлича қўлланиши яни унли ёки ундошни чоъзиб талаффуз этиш, мантиқий урғу  ҳамда овоз тонини коътариш ёки пастлатиш натижасида, шунингдек, ҳар бир сўз туркуми доирасида префикс ва суффикслар йордамида  турли-туман ижобий, нейтрал  ёки салбий муносабат ифодаланиши ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабийоти университети таъсислигида ташкил этилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023 йилларда бажарилган Ф3-201912258 “Ўзбек адабийотининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини йаратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 31-майдаги 04/1-1411-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган далиллар, назарий фикр-мулоҳазалардан субъектив муносабат семантикасининг  ўқувчиларининг дунёқарашини такомиллаштириш, уларнинг  ижодий интерфаоллигини таъминлаш, медиа тадбирларни ташкил этиш, иллюстрацион тақдимот ўтказиш, машғулотларда инструментал-мотивацион, продуктив-фаолиятли комплекс ёндашувлардан фойдаланишга ҳамда интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришни олиб бориш борасида тавсиялар лойиҳа лисоний маданийатни шакллантириш методлари самарадорлигини оширишга, мавжуд дастурлар ва қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;  
суперсегмент бирлик бўлган интонацийа ва унинг компонентлари бўлмиш урғуни турлича қўлланиши яни унли ёки ундошни  чоъзиб талаффуз этиш, мантиқий урғу  ҳамда овоз тонини коътариш ёки пастлатиш натижасида, шунингдек, ҳар бир сўз туркуми доирасида префикс ва суффикслар йордамида  турли-туман ижобий, нейтрал  ёки салбий муносабат ифодаланишига доир  натижалардан Наманган давлат университетида 2020-2023 йилларда бажарилган ФЗ-20190815110 “Кодекс Куманикус”  қўлйозмасининг электрон илмий изоҳли матни ва изоҳли луғатини йаратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2024 йил 3-июндаги 661-04 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа иши доирасида қўлйозмаларнинг электрон илмий изоҳли матни ва изоҳли луғати диссертацион тадқиқот жарайонидан олинган илмий маълумотлар бойитган;
луғавий сатҳ бирликлари бўлган лексема ва фраземаларнинг ижобий йоки салбий муносабат ифодалаш ҳолатлари  ҳамда сўз бирикмаси ва гапларнинг субектив муносабат семантикасини ифодалаш хусусийатлари, ўхшатиш категорийалари ва метафоралардан фойдаланиш орқали субектив муносабат семантикасининг шакллантирилиши, уларнинг урф-одатлар, анъаналар, турмуш тарзи каби миллий-маданий  хусусийатлари ҳақида олинган хулосаларидан Фарғона вилойати телерадиокомпанийасининг 2023- йил эфирга узатилган “Маънавийат сарчашмаси”, “Адабий муҳит”, “Қадрийат” кўрсатувларида, шунингдек, “Маънавийат – қалб кўзгуси”  радиоешиттиришлари сценарийларини таййорлашда фойдаланилган (Фарғона вилойати телерадиокомпанийасининг 2023-йил 28-декабрдаги 02-12/242-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва радиоешиттиришлар учун таййорланган материалларнинг мазмун-моҳийати мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish