Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Нодира Мустакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Мумтоз адабиёт тадқиқида герменевтик усулнинг ўрни ва тараққиёт хусусиятлари (адабиётшунос Раҳим Воҳидов илмий фаолияти мисолида)”, 10.00.02 – ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3760.
Илмий раҳбар: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабиётшунос олим Раҳим Жўраевич Воҳидовнинг тадқиқотларида герменевтик методнинг ўрнини аниқлаш, олимнинг ундан фойдаланиш маҳорати ва тараққиёт хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“герменевтика” терминининг моҳияти, унинг қадимги юнон афсоналарига бориб тақалиши, илоҳий матнларни қайта изоҳлаш, талқин қилиш шаклида намоён бўлганлиги, ўрганишда қўллана бошланганлиги, Шарқда матнни талқин қилишнинг тафсир, илми ҳошия, шарҳ битиш кўринишлари мавжудлиги, алоҳида фан соҳаси сифатида ХИХ аср бошларида юзага келганлиги аниқланган;
Алишер Навоийнинг бадиий асарни тушуниш ва тушунтиришдаги ўзига хослиги, Ҳусайний ғазалларининг композицион тузилиши, уларда қофия ва радифнинг қўлланилиши, тасвирий воситаларнинг ғазалдаги бадиий вазифаси, ғазалчиликдаги ихтиролари тўғрисидаги таъкидлари герменевтик усул элементлари воситасида асосланган;
адабиётшуноснинг “Авесто” матнига герменевтик ёндашуви, асардаги  лексик бирликларнинг таҳлил ва талқин жараёнидаги ўрни, грамматик ва психологик талқиннинг биргаликда олиб борилганлиги, “Ясна” таркибидаги қўшиқларнинг комил инсон ғояларига уйғунлиги билан боғлиқ талқинларда кузатилганлиги исботланган;
олимнинг таҳлил ва талқин услубида мантиқий-тушунчавий, лирик-публицистик интерпретациянинг хусусиятлари намоён бўлганлиги, бобуршунослик ва тасаввуф  адабиётига оид тадқиқотларида эссе  услубидаги  фикрлаш тарзининг етакчилик қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. мумтоз адабиёт тадқиқида  герменевтик усулнинг ўрни ва унинг тараққиёт хусусиятлари масаласи бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
“герменевтика” терминининг моҳияти, унинг қадимги юнон афсоналарига бориб тақалиши, илоҳий матнларни қайта изоҳлаш, талқин қилиш шаклида намоён бўлганлиги, ўрганишда қўллана бошланганлиги, Шарқда матнни талқин қилишнинг тафсир, илми ҳошия, шарҳ битиш кўринишлари мавжудлиги, алоҳида фан соҳаси сифатида ХИХ аср бошларида юзага келганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 7- декабрдаги 499/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа герменевтик методнинг моҳияти, унинг ўзбек адабиётшунослигида фаол қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган;
Алишер Навоийнинг бадиий асарни тушуниш ва тушунтиришдаги ўзига хослиги, Ҳусайний ғазалларининг композицион тузилиши, уларда қофия ва радифнинг қўлланилиши, тасвирий воситаларнинг ғазалдаги бадиий вазифаси, ғазалчиликдаги ихтиролари тўғрисидаги таъкидлари герменевтик усул элементларига боғлиқ фикр-қарашлардан ИЗ-2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда оʻрганилиши ва таргʻиботи асосида коʻп тилли мултимедиа тоʻпламини яратиш” (2021-2023-йй.)  мавзусидаги бажарилган амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2024 - йил 23-апрелдаги 04/1-1020-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
олимнинг таҳлил ва талқин услубида мантиқий-тушунчавий, лирик-публицистик интерпретациянинг хусусиятлари намоён бўлганлиги, бобуршунослик ва тасаввуф  адабиётига оид тадқиқотларида эссе услубидаги фикрлаш тарзининг етакчилик қилишига оид қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар”, “Мулоқот ва мунозара” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-январдаги 01-09-08-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, заҳирасини янги манбалар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish