Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалолова Моҳигул Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳарбийлар оиласида роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик ўзига хослиги», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P691.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Умматова Ситора Шавкатуллоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбийлар оиласида роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик ўзига хослигини аниқлаш ва зарур амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган оила вакилларида оилавий роллар тақсимоти тўғрисидаги тассаввурларида ўзаро муносабатлардан ҳиссий қониқиш даражасига кўра мазкур оилалардаги ролларининг тақсимланишида миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлиги далилланган;
оилавий муносабатлардаги ижтимоий роллар тақсимоти натижасида ҳарбийлар оиласида эр-хотин қарашларининг умумийлигида муайян интеграцион боғлиқликнинг мавжудлигига асосланиб оилавий роллар тизимида «мен» установкаларидан кўра умумийликни англаб етиш, «биз» туйғусининг кўпроқ намоён бўлиши ҳарбий бўлмаган оилаларга нисбатан устуворроқ эканлиги исботланган;
оилавий муносабатларга кўра ҳарбий эркакларнинг оиладаги ижтимоий роллардаги кутувлари аёлларига нисбатан юқорилигига асосланиб ижтимоий роллардаги ўзаро мослик ҳарбий оилаларда ҳарбий бўлмаган оилаларга нисбатан барқарор эканлиги исботланган;  
ҳарбий ҳамада ҳарбий бўлмаган оила вакилаларининг гендер жиҳатларга кўра, ҳар икки оила эркак респондентларда маскулинлик сифатлари андрогенлик сифатларига қараганда паст даражада, аёл респондентларда эса фемининлик сифатларига нисбатан андрогенлик  баланд эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ҳарбийлар оиласида роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик ўзига хослиги бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:  
ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган оила вакилларида оилавий роллар тақсимоти тўғрисидаги тассаввурларида ўзаро муносабатлардан ҳиссий қониқиш даражасига кўра мазкур оилалардаги ролларининг тақсимланишида миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ – 171-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ – 171-а сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган оила вакилларида оилавий роллар тақсимоти тўғрисидаги тассаввурлари аниқлаштирилган;  
оилавий муносабатлардаги ижтимоий роллар тақсимоти натижасида ҳарбийлар оиласида эр-хотин қарашларининг умумийлигида муайян интеграцион боғлиқликнинг мавжудлигига асосланиб оилавий роллар тизимида «мен» установкаларидан кўра умумийликни англаб етиш, «биз» туйғусининг кўпроқ намоён бўлиши ҳарбий бўлмаган оилаларга нисбатан устуворроқ эканлиги исботланган маълумотлар маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ – 171-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ – 171-а сон маълумотномаси). Натижада оила учун тайёрланадиган махсус амалиётчи психологларда психологик жиҳатдан тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича кўникмаларини оширишга эришилган;
оилавий муносабатларга кўра ҳарбий эркакларнинг оиладаги ижтимоий роллардаги кутувлари аёлларига нисбатан юқорилигига асосланиб ижтимоий роллардаги ўзаро мослик ҳарбий оилаларда ҳарбий бўлмаган оилаларга нисбатан барқарор эканлиги исботланган маълумотлар маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ – 171-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ – 171-а сон маълумотномаси). Натижада оилавий муносабатларда ижтимоий роллардаги кутувларининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
ҳарбий ҳамада ҳарбий бўлмаган оила вакилаларининг гендер жиҳатларга кўра, ҳар икки оила эркак респондентларда маскулинлик сифатлари андрогенлик сифатларига қараганда паст даражада, аёл респондентларда эса фемининлик сифатларига нисбатан андрогенлик  баланд эканлиги асосланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ – 171-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ – 171-а-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий оилалардаги эркак ва аёлларнинг ҳарбий муҳит таъсири гендер установкаларга боғлиқлиги асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish