Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанова Куванч Рохимовнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмаси ривожланишинингпсихологик хусусийатлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P743.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна , психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдинова, психология фанлари доктори, профессор; Шеримбетова Замира Шалабаевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларнинг ўз-ўзини бошқариш кўникмаси ривожланишининг психологик хусусиятларини баҳолаш орқали амалий тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда қатъиятлилик ва мақсадга мувофиқлик даражасини ривожланишига кўра, ўз-ўзини бошқариш кўникмасига таъсир этувчи психологик омилларининг ёш ва индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифференциал фарқланиши исботланган;
 мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмасининг ривожланишига кўра ахлоқий меъёрлар ривожланиш даражаси мактабгача ёш гуруҳларига мос шаклланиши, қатъиятлилик ва мақсадга мувофиқлик даражаси билан ўзаро идентив эканлиги далилланган;
мактабгача ёшдаги болаларда «ихтиёрий хулқ-атвор»нинг ривожланиш даражасига кўра, уларда «қатъиятлилик ва мақсадга мувофиқлик»ни ошиши «ўз-ўзини бошқариш кўникмаси»нинг ривожланишига ижобий корреляцияланиши далилланган;
мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмасининг намоён бўлишида махсус ташкил қилинган дастур асосида «когнитив», «конатив», «эмоционал» соҳаларига мақсадли таъсир натижасида, «қатъиятлилик ва мадсадга мувофиқлик» «ихтиёрий хулқ-атвор» ва «ахлоқий меъёрлар» каби хусусийатларнинг ривожланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмаси ривожланишининг психологик хусусиятларига оид муаммони татбиқ этиш асосида:
 мактабгача ёшдаги болаларда қатъиятлилик ва мақсадга мувофиқлик мезонига кўра, ўз-ўзини бошқариш кўникмасига таъсир этувчи психологик омил сифатида ифодаланиши болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифференциал равишда фарқланишини исботлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-июндаги ПМ-152-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 29-июндаги ПМ-152а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда қатъиятлилик ва мақсадга мувофиқлик даражасининг ривожланиш имкони кенгайтирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмасининг ривожланишига кўра, ахлоқий меъёрлар ривожланиш даражаси мактабгача ёш гуруҳларига мос шаклланганлиги, қатъиятлилик ва мақсадга мувофиқлик даражаси билан ўзаро алоқадорлигини аниқлашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-июндаги ПМ-152 сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 29-июндаги ПМ-152а сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмасининг ривожланишига кўра, ахлоқий меъёрлар ривожланиш даражасини аниқлашга шароит яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларда ихтиёрий хатти-ҳаракатларнинг ривожланиш даражасига кўра, ўз-ўзини бошқариш кўникмасининг ривожланганлиги мазкур ёш босқичидаги болаларга ижобий таъсир кўрсатишини далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-июндаги ПМ-152-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 29-июндаги ПМ-152а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда ихтиёрий хатти-ҳаракатларнинг ривожланиш даражасини кўрсатиб бериш самарадорлиги ошган;
мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмасини ривожлантишда тоғри таскил этилган ривожлантирувчи дастур асосида уларда ўз-ўзини бошқариш, «когнитив», «конатив(хулқ-атвор)», «эмоционал ижобий каби хусусиятларнинг шакланишини далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-июндаги ПМ-152-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 29-июндаги ПМ-152а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда ўз-ўзини бошқариш кўникмасини ривожлантиш учун ривожлантирувчи дастур мазмуни кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish