Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Ғанижон Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан оғриган беморларда оёқ юмшоқ тўқималарининг йирингли-некротик шикастланишларини жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3404.
Илмий раҳбар: Касимов Адхам Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Охунов Алишер Орипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ботиров Акрам Кодиралиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет билан оғриган беморларда жарроҳлик аралашуви ҳамда ташрихдан кейинги реабилитациянинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали оёқларнинг йирингли-некротик шикастланишларини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик шикастланишларини даволашнинг маҳаллий лазер таъсири ва фотодинамик эффектни биргаликда қўллаш орқали жароҳат нуқсонларини тозаланиши ҳамда битиши кучайишини таъминлаш билан тавсифланувчи усули такомиллаштирилган;
таклиф этилган усул жароҳатни фибриноз қопламалардан тезроқ тозаланишини, тўқималарнинг маҳаллий шиши камайишини ва ҳужайравий пролиферация жараёнларини фаоллашишини таъминлагани ҳолда дерманинг барча қаватларида ҳамда тери ости ёғ тўқимасида яллиғланиш инфильтрациясининг регрессини тезлаштириши аниқланган;
фотодинамик терапияни лазер нурланиши билан биргаликда қўллаш микроциркуляцияни яхшилашга, йирингли-некротик массалардан тозаланишни тезлаштиришга ёрдам бериши, грануляция, эпителизация ва жароҳатнинг битиш жараёнларини тезлаштириш билан маҳаллий иммунитетни ҳамда тўқималар тикланишини рағбатлантириши исботланган;
юмшоқ тўқималарнинг йирингли-некротик зарарланишларини даволашнинг таклиф этилган усули зарарланиш майдонига боғлиқ ҳолда 5-10-кундаёқ касаллик қўзғатувчисининг тўлиқ йўқолишигача бўлган даврни тезлаштириши ва шунга мос равишда микроорганизмлар ўсишининг йўқлиги билан битишнинг яллиғланиш фазасини 2-3 марта қисқартириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик шикастланишларини даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик шикастланишларини даволашнинг маҳаллий лазер таъсири ва фотодинамик эффектни биргаликда қўллаш орқали жароҳат нуқсонларини тозаланиши ҳамда битиши кучайишини таъминлаш билан тавсифланувчи усули такомиллаштирилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-58/u-сон билан тасдиқланган «Қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик жараёнларини даволашда фотодинамик таъсирли лазер терапияси имкониятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.12.2023 йилдаги 395-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.12.2023 йилдаги 115-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Клиникасининг 28.12.2023 йилдаги 126-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/109-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик шикастланишларини даволашнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш асоратлар сонини камайтиргани ҳолда ногиронлик даражасини пасайтиради ҳамда беморлар ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган такомиллаштирилган усулни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати 3 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлишининг 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори 618825 сўмни ташкил этгани ҳолда 1856476 сўм маблағ иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=110) 204212342 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: таклиф этилган усул жароҳатни фибриноз қопламалардан тезроқ тозаланишини, тўқималарнинг маҳаллий шиши камайишини ва ҳужайравий пролиферация жараёнларини фаоллашишини таъминлагани ҳолда дерманинг барча қаватларида ҳамда тери ости ёғ тўқимасида яллиғланиш инфильтрациясининг регрессини тезлаштириши экспериментал-морфологик тадқиқотларда аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-58/u-сон билан тасдиқланган «Қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик жараёнларини даволашда фотодинамик таъсирли лазер терапияси имкониятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.12.2023 йилдаги 395-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.12.2023 йилдаги 115-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Клиникасининг 28.12.2023 йилдаги 126-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/109-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик шикастланишларини даволаш муддатларинининг қисқариши ҳисобига беморларнинг меҳнат қобилияти тезроқ тикланади ва ҳаёт сифати ошади. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланиш ярани битиш муддатларини 7 кунгача (19 кундан 12 кунга) қисқартиради. Бунинг натижасида 1 бемор жарохатини даволаш учун сарфланадиган дори-дармонлар харажатларини (1 кунлик ўртача харажат 192500 сўм) 1347000 сўмга қисқартиришга имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш дори-дармонлар харажатларини қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=53) 71417500 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: фотодинамик терапияни лазер нурланиши билан биргаликда қўллаш микроциркуляцияни яхшилашга, йирингли-некротик массалардан тозаланишни тезлаштиришга ёрдам бериши, грануляция, эпителизация ва жароҳатнинг битиш жараёнларини тезлаштириш билан маҳаллий иммунитетни ҳамда тўқималар тикланишини рағбатлантириши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-58/u-сон билан тасдиқланган «Қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик жараёнларини даволашда фотодинамик таъсирли лазер терапияси имкониятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.12.2023 йилдаги 395-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.12.2023 йилдаги 115-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Клиникасининг 28.12.2023 йилдаги 126-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/109-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик шикастланишларини даволашда фотодинамик терапияни лазер нурланиши билан биргаликда қўллаш маҳаллий иммунитетни ва тўқималар тикланишини рағбатлантириши хисобига асоратлар ривожланишини олдини олишга, беморларни реабилитация муддатларини қисқартиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган такомиллаштирилган усулни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати 3 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик харажатларининг ўртача миқдори (текширувлар билан биргаликда) 440750 сўмни ташкил этгани ҳолда 1322250 сўм маблағ иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=53) 70079250 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: юмшоқ тўқималарнинг йирингли-некротик зарарланишларини даволашнинг таклиф этилган усули зарарланиш майдонига боғлиқ ҳолда 5-10-кундаёқ касаллик қўзғатувчисининг тўлиқ йўқолишигача бўлган даврни тезлаштириши ва шунга мос равишда микроорганизмлар ўсишининг йўқлиги билан битишнинг яллиғланиш фазасини 2-3 марта қисқартириши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-58/u-сон билан тасдиқланган «Қандли диабет билан оғриган беморларда оёқларнинг йирингли-некротик жараёнларини даволашда фотодинамик таъсирли лазер терапияси имкониятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 16.12.2023 йилдаги 395-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 27.12.2023 йилдаги 115-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Клиникасининг 28.12.2023 йилдаги 126-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/109-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет фонида кечаётган оёқ флегмонаси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланиш ярани битиш муддатларини 7 кунгача қисқартириши хисобига 1 бемор жарохатини даволаш учун сарфланадиган дори-дармонлар харажатларини (1 кунлик ўртача харажат 192500 сўм) 1347000 сўмга қисқартиришга имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш дори-дармонлар харажатларини қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=53) 71417500 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish