Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдибаев Дилшод Хамидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped659.
Илмий маслаҳатчи: Ахмеджонов Дилмурод Гуломович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасининг педагогик имкониятлари ПИСА, ТИМСС, ПИРЛС халқаро баҳолаш дастурларига кўра саводхонликни оширишнинг назарий аспектлари ва амалий тенденсиялари адаптив уйғунлигини таъминлашга эришиш ҳамда таълим субектлари фаолиятининг ўзаро интеграл даражасининг ташкилий-дидактик ва индуктив-репродуктив мувофиқлигини мақсадли таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияси саводхонликнинг ривожланганлик даражаларини аниқлаш мезонларини қиёсий даражалар, халқаро баҳолаш дастурлари контекстларига манзилли мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий фикрлаш ва илмий тадқиқотчилик кўникмаларининг ташкилий-услубий яхлитлигига изчил устуворлик бериш  асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияси модели ўқувчиларнинг табиий ва илмий саводхонлик даражасини динамик ошириш, танқидий фикрлаш ва қарор қабул қилиш мобиллигини ошириш, ҳамда ўқиб тушуниш компетенсияларини дидактик талаб тамойилларига мақбул мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси ўзини-ўзи фаоллаштиришга қаратилган ижодий-креатив фаолият, танқидий-мантиқий фикрлаш кўникмаларнинг педагогик-корреляцион таъсир қилиш траекториясига детерминациялашганлигини  босқичма-босқич  аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси таълимий алгоритмик жараёнларига ташкилий-услубий жиҳатдан  устуворлик бериш ҳамда тўпланган маълумотларни қайта ишлаш ва тақдим қилишга йўналтирилган  услубий талабларининг рефлексив жиҳатларига бирламчи устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасининг педагогик имкониятлари ПИСА, ТИМСС, ПИРЛС халқаро баҳолаш дастурларига кўра саводхонликни оширишнинг назарий аспектлари ва амалий тенденсиялари адаптив уйғунлигини таъминлашга эришиш ҳамда таълим субектлари фаолиятининг ўзаро интеграл даражасининг ташкилий-дидактик ва индуктив-репродуктив мувофиқлигини мақсадли таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Математика ўқитиш методикаси”номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 29-мартдаги 01/11-8-84 сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини ҳамда халқаро баҳолаш мезонлари асосида таълим жараёнини ташкил қилишнинг ўқув-методик мазмунини такомиллаштириш имкониятини кенгайтиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияси саводхонликнинг ривожланганлик даражаларини аниқлаш мезонларини қиёсий даражалар, халқаро баҳолаш дастурлари контекстларига манзилли мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий фикрлаш ва илмий тадқиқотчилик кўникмаларининг ташкилий-услубий яхлитлигига изчил устуворлик бериш  асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2024-йил 23-февралдаги 25-сонли буйруғи асосида берилган 25-08-сон гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияси модели ўқувчиларнинг табиий ва илмий саводхонлик даражасини динамик ошириш, танқидий фикрлаш ва қарор қабул қилиш мобиллигини ошириш, ҳамда ўқиб тушуниш компетенсияларини дидактик талаб тамойилларига мақбул мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар 1-26-рақамли “Узлюксиз таълим тизимида физика ўқитишни эҳтимолий-статистик ғоя ва тушунчаларни шакллантириш асосида такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 11-июндаги 11-05-3283/04-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро баҳолаш дастур контекстлари асосида ўқувчилар саводхонлигини ривожлантириш мезонларини аниқлаштириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси ўзини-ўзи фаоллаштиришга қаратилган ижодий-креатив фаолият, танқидий-мантиқий фикрлаш кўникмаларнинг педагогик-корреляцион таъсир қилиш траекториясига детерминациялашганлигини босқичма-босқич аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар А-1-33-рақамли “Олий таълим муассасаларида ўқув фанларининг модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълим ёʻналиши мисолида) мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини  таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 11-июндаги 11-05-3283/04 - сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси таълимий алгоритмик жараёнларига ташкилий-услубий жиҳатдан  устуворлик бериш ҳамда тўпланган маълумотларни қайта ишлаш ва тақдим қилишга йўналтирилган  услубий талабларининг рефлексив жиҳатларига бирламчи устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2024-йил 23-февралдаги 25-сон буйруғи асосида берилган 25-08-сон гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастурлари асосида педагогик фаолиятга тайёрлашнинг дидактик мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish