Sayt test rejimida ishlamoqda

Наеем АллаҳРакҳа
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рақамли иқтисодиётда молиявий барқарорлик учун трансчегаравий электрон жиноятларнинг олдини олиш” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu1491.
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, PhD.07/03.06. 2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори (DSc), профессор; Тиллабоев Мирзатилла Алишерович, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқонинг мақсади молиявий жиноятларга қарши курашнинг тартибга солиш стратегияларини аниқлаш ва рақамли иқтисодиёт учун барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мобил қурилмаларнинг халқаро идентификация кодини ёки абонент қурилмасини идентификация қилиш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартирганлик, криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ва кончилик фаолиятини ноқонуний амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарликни қўллашга оид таклифлар асослантирилган;
 “Интернет глобал ахборот тармоғига тўсиқларсиз кириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, миллий интернет маконида киберхавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш саводхонлигини оширишга оид нормаларни қонунчиликда белгилаш зарурати асослантирилган;
ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида муҳим ахборот инфратузилмаси киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиши ва халқаро шартномаларга мувофиқ киберхавфсизлик таҳдидлари ва ҳодисалари тўғрисида маълумот алмашишига оид норма киритилши асослантирилган;
“электрон (рақамли) далиллар” тушунчасини, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, текшириш, баҳолаш, қайд этиш, сақлаш тартибларини, шунингдек иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш заруриятига оид таклифлари, ушбу жараёнларда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар бўйича мажбурий видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, гувоҳлар иштирокисиз кибермаконда тинтув ва текширишлар ўтказиш тартибини белгилаш, шунингдек, ахборотда рақамли бармоқ изларини сақлашда маълумотларни сақлаш бўйича аниқ талабларни (ахборот турларини) белгилаш тўғрисидаги таклифлар асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
мобил қурилмаларнинг халқаро идентификация кодини ёки абонент қурилмасини идентификация қилиш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартирганлик, криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ва кончилик фаолиятини ноқонуний амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 155-моддаси 3-қисми ва 155-моддасининг “а” бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2024й-йил 20-мартдаги далолатномаси). Бу таклиф криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ва кончилик фаолиятини ноқонуний амалга оширишга самарали таъсир чораси бўлишга хизмат қилган;
Интернет глобал ахборот тармоғига тўсиқларсиз кириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, миллий интернет маконида киберхавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш саводхонлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 5-августдаги далолатномаси). Бу таклиф миллий интернет маконида киберхавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш саводхонлигини оширишга хизмат қилган;
ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида муҳим ахборот инфратузилмаси киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиши ва халқаро шартномаларга мувофиқ киберхавфсизлик таҳдидлари ва ҳодисалари тўғрисида маълумот алмашиши билан боғлиқ таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11-сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси обектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги № ПҚ-167-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси муҳим ахборот инфратузилмаси обектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 5-августдаги далолатномаси). Бу таклиф ахборот инфратузилмаси киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро тадбирларда иштирок этиши ва халқаро шартномаларга мувофиқ киберхавфсизлик таҳдидлари ва ҳодисалари тўғрисида маълумот алмашишини янада соддалаштиришга хизмат қилган;
“электрон (рақамли) далиллар” тушунчасини, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, текшириш, баҳолаш, қайд этиш, сақлаш тартибларини, шунингдек иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш заруриятига оид таклифлари, ушбу жараёнларда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар бўйича мажбурий видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, гувоҳлар иштирокисиз кибермаконда тинтув ва текширишлар ўтказиш тартибини белгилаш, шунингдек, ахборотда рақамли бармоқ изларини сақлашда маълумотларни сақлаш бўйича аниқ талабларни (ахборот турларини) белгилаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеʻмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-381-сон қарори билан тасдиқланган Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеʻмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йўл харитасининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 5-августдаги далолатномаси) Бу таклиф электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, текшириш, баҳолаш, қайд этиш, сақлаш тартибларини, шунингдек иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, кибермаконда тинтув ва текширишлар ўтказиш тартибини белгилаш, шунингдек, ахборотда рақамли бармоқ изларини сақлашда маълумотларни сақлаш бўйича аниқ талабларни (ахборот турларини) белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish