Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагдиева Юлианна Анатольевнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагог-психологлар ижтимоий-психологик компетентлигининг ривожланиш хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD /P466.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Боймирзаева Дилбар Дмитриевна,  психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетентлигини эксперт баҳолашда шахслараро муносабатлардаги ҳиссий тўсиқларни енгиб ўтиш, мулоқотда ўзини-ўзи бошқариш кўникмасининг устувор намоён бўлиши муҳимлиги натижасида "коммуникатив қобилият ва толерантлик", "эмоционал интеллект", "шахсий етуклик", "рефлексивлик", "шахсий адаптивлик" компонентларининг муҳим аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
замонавий педагог-психологлар фаолиятида самарали ўзаро муносабатлар ва ўзаро таъсирни таъминлашда шахслараро коммуникацияга йўналган мулоқот ҳамда хулқ-атворнинг субъектив детерминантлари намоён бўлишига кўра касбий муҳим хусусият сифатида ижтимоий-психологик компетентлик хизмат қилиши исботланган;
замонавий педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетентлиги касбий фаолиятдаги продуктив ва репродуктив муаммоларни ҳал этишда мулоқотнинг коммуникатив, интерактив, перцептив функцияларини фаоллаштириб, атрофдагиларга таъсир эта олиш кўникмасини намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахс  индивидуал психологик хусусиятларга боғлиқ ҳолда ривожланиши далилланган;
бўлажак педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетентлигини ривожлантиришда шахс коммуникатив қобилияти ва толерантлигини, эмоционал билимдонлик, эмпатия, мулоқотдаги рефлексияни шаклланишига коррекцион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги туфайли ижтимоий-психологик тренингнинг психологик механизмларидан манзилли фойдаланишнинг самарали усуллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагог-психологлар ижтимоий-психологик компетентлигининг ривожланиш хусусиятларини ўрганиш натижасида:
педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетентлигини эксперт баҳолашда шахслараро муносабатлардаги ҳиссий тўсиқларни енгиб ўтиш, мулоқотда ўзини-ўзи бошқариш кўникмасининг устувор намоён бўлиши муҳимлиги натижасида "коммуникатив қобилият ва толерантлик", "эмоционал интеллект", "шахсий етуклик", "рефлексивлик", "шахсий адаптивлик" компонентларининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини асослашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги PМ-117-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги PМ-117а-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетенциясини ривожлантириш бўйича тадқиқотларнинг назарий ва услубий таҳлилини ўтказишга шароит яратилган;
замонавий педагог-психологлар фаолиятида самарали ўзаро муносабатлар ва ўзаро таъсирни таъминлашда шахслараро коммуникацияга йўналган мулоқот ҳамда хулқ-атворнинг субъектив детерминантлари намоён бўлишига кўра касбий муҳим хусусият сифатида ижтимоий-психологик компетентлик хизмат қилиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги PМ-117-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги PМ-117а-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психолог замонавий касбий фаолиятининг психологик хусусиятларини кўриб чиқишга эришилган;
замонавий педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетентлиги касбий фаолиятдаги продуктив ва репродуктив муаммоларни ҳал этишда мулоқотнинг коммуникатив, интерактив, перцептив функцияларини фаоллаштириб, атрофдагиларга таъсир эта олиш кўникмасини намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахс  индивидуал психологик хусусиятларга боғлиқ ҳолда ривожланишини далиллашга  оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги PМ-117-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги PМ-117а-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психолог ижтимоий-психологик компетенциясининг таркибий қисмларини аниқлаш ва уларнинг психодиагностикасининг хусусиятларини очиб бериш самарадорлиги ошган;
бўлажак педагог-психологларнинг ижтимоий-психологик компетентлигини ривожлантиришда шахс коммуникатив қобилияти ва толерантлигини, эмоционал билимдонлик, эмпатия, мулоқотдаги рефлексияни шаклланишига коррекцион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги туфайли ижтимоий-психологик тренинглардан манзилли фойдаланишнинг самарали усулларини асослашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги PМ-117-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” ва “Психологик маслаҳат ва психокоррекция асослари” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги PМ-117а-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларининг ижтимоий-психологик компетенциясини ривожлантириш бўйича психологик тренинг шакллантирилиб, унинг самарадорлигини текшириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish